Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Адвокатура
Францияда адвокатларнинг фаолияти қуйидаги 
вазифаларни бажаришга йўналтирилган: 
- маслаҳат фаолияти; 
- тарафларга ёрдам кўрсатиш; 
- судда вакиллик қилиш. 
Адвокатлар метрополия ва денгиз ортидаги ҳудудларида катта 
инстанция судлари ҳузурида ташкил этилган 183 та ҳайъатларга 
бирлашган; ҳар бир ҳайъатга унинг раиси раҳбарлик қилади, 
фаолиятини эса адвокатлар профессионал фаолиятининг барча 
масалаларини кўриб чиқишга, адвокатлар томонидан уларнинг 
мажбуриятлари бажарилиши устидан назорат қилишга, шунингдек, 
адвокатлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ваколатли бўлган адвокатлар 
ҳайъатининг кенгаши бошқаради. 
1990 йилда Адвокатлар ҳайъатларининг миллий кенгаши ташкил 
этилган бўлиб, у қуйидагиларни амалга оширади: 
- адвокатлик касбига давлат ҳокимият органлари олдида 
вакиллик қилиш; 
- профессионал қоидалар ва одатлар келишилиши устидан 
назоратни амалга ошириш; 
- профессионал таълим соҳасида иштирок этиш. 
Адвокатлар ҳайъатига кириш учун ҳуқуқ магистри дипломига ва 
адвокатлик касбида ишлашга тайёр бўлганлиги ҳақидаги гувоҳномага 
эга бўлиш керак. Ушбу гувоҳноманинг эгаси икки йиллик муддатга 
стажировка рўйхатига ва кейинчаликгина тўла ҳуқуқли адвокатлар 
рўйхатига киритилади. 


328 
17.5. Япония 
Суд тизими. 
Ҳозирги замон Япония суд тизими 1947-1948 
йиллардаги ислоҳотлар натижасида яратилди. Бу тизим Олий судни, 
юқори судларни, ҳудудий, оилавий ва бошланғич судларни ўз ичига 
қамраб олади. Япон суд тизимига раҳбарлик 
Олий суд
томонидан 
амалга оширилиб, у олий суд инстанцияси сифатида, олий 
конституциявий назорат органи сифатида ва қуйи турувчи барча 
судлар устидан раҳбарлик қилувчи орган сифатида кенг ваколатларга 
эгадир. Олий суд нафақат судларнинг, балки адвокатларнинг иш 
қоидаларини белгилайди, бу қоидаларга прокурорлар ҳам риоя 
этишлари лозим. Олий суд Токиода жойлашган бўлиб, раис ва 14 та 
суд аъзосидан иборат. 
Олий суд сўнгги инстанция сифатида фуқаролик ва жиноят 
ишлари бўйича қуйи судларнинг қарорлари ва ҳукмлари устидан 
келтирилган шикоятларни, одатда, бешта судьядан иборат ҳайъат 
таркибида кўриб чиқади. Олий суд ўз иш юритувига ишнинг фактик 
ҳолатларини баҳолаш юзасидан эмас, балки фақат ҳуқуқ масалалари 
бўйича шикоятларни қабул қилади (шикоят келтирилаётган 
қарорнинг хусусияти, уни чиқарган суд инстанциясининг даражаси ва 
ҳоказоларга кўра суд қарорлари устидан шикоят келтиришнинг бир 
неча тури мавжуд). Олий суд албатта тўла таркибда қонун 
ҳужжатлари ёки маъмурий ҳужжатларнинг Конституцияга зидлиги 
юзасидан шикоятларни, шунингдек, Конституцияни шарҳлаш ёки 
унга ўзгартиришлар киритиш ёхуд Олий суд ўзининг аввалги 
қарорларига ўзгартириш киритиш масаласи юзага келган ишларни 
кўриб чиқади. 
Юқори судлар 
(улар саккизта бўлиб, мамлакатнинг турли 
қисмларидаги йирик шаҳарларда жойлашган) асосан апелляция 
инстанцияси сифатида иш юритиб, учта судьядан иборат ҳайъатда 
фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича қуйи турувчи судларнинг 
қарорлари ва ҳукмлари устидан, жумладан, иккинчи инстанция 
бўйича чиқарилган қарорлар устидан келтирилган шикоятларни 
кўриб чиқади. Бундан ташқари, бешта судьядан иборат ҳайъатларда 
давлатга қарши жиноятлар кўриб чиқилади. Олий суд қарорига 
мувофиқ, зарур ҳолларда ҳар бир юқори суднинг битта-иккита 
бўлинмаси (филиали) қўшимча равишда таъсис этилиши мумкин. 
Япония суд тизимининг энг муҳим бўғини 
ҳудудий судлар
бўлиб, 
улар 47 та префектуранинг ҳар бирининг марказида жойлашган 


329 
(уларнинг аксарияти бошқа шаҳарларда ўз бўлинмаларига эга). 
Уларда биринчи инстанция бўйича юқори ва бошланғич судлар 
судловига тегишли бўлган ишлардан ташқари, фуқаролик ва жиноят 
ишларининг асосий қисми кўрилади (айрим ҳудудий суд 
бўлинмаларининг ваколатлари тоифасига кўра бироз чекланган). 
Шунингдек, бу судлар фуқаролик ишлари бўйича бошланғич судлар 
томонидан чиқарилган қарорлар устидан келтирилган шикоятларни 
кўриб чиқади. 
Япония суд тизимида 
оилавий судлар
алоҳида ўрин эгаллайдилар. 
Улар ҳудудий судлар билан битта судлар даражасини ташкил этиб, 
мазкур судлар билан бир хил шаҳарларда ташкил этиладилар. 
Уларнинг ваколат доирасига эр-хотин ўртасидаги мулкий ва 
номулкий тусдаги низоларни, мерос тўғрисидаги ишларни, 
шунингдек, 20 ёшга тўлгунга қадар вояга етмаганлар томонидан 
содир этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни (вояга 
етмаганлар томонидан жиддий жиноят содир этилган ҳолларда 
айбловнинг асослилиги оилавий судда текшрилганидан сўнг иш 
ҳудудий судга ўтказилади) ҳал қилиш киради. 
Бошланғич судлар 
энг қуйи инстанция бўлиб, даъво миқдори кам 
бўлган (бу миқдор вақт-вақти билан Олий суд томонидан қайта кўриб 
чиқиб турилади) фуқаролик ишларини ҳамда жарима кўринишидаги 
жазо тайинланиши мумкин бўлган жиноят ишларини, шунингдек, 
озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиладиган айрим тоифадаги 
жиноятлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади (мазкур судлар кўпи 
билан уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини 
тайинлашга ҳақлидирлар). Бошланғич судларда ишлар судья 
томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Япон судларининг 
бирортасида ҳам присяжнийлар мавжуд эмас. 1923 йилда 
присяжнийлар суди таъсис этилиб, бироқ присяжнийлар суди 
томонидан чиқарилган ҳукм устидан шикоят келтириш мумкин 
бўлмаганлиги сабабли иши присяжнийлар иштирокида кўрилишига 
ҳаққи бўлган шахсларнинг 99 фоизи улардан фойдаланишдан бош 
тортганлар. 1946 йилдаги Конституцияда ва ундан кейинги қонун 
ҳужжатларида присяжнийлар суди тўғрисида сўз юритилмаган. 
Конституциявий назорат, яъни қонун ҳужжатлари ёки маъмурий 
ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш фақат 
Олий суд томонидан эмас, балки қуйи турувчи судлар томонидан ҳам 
амалга оширилиши мумкин, уларнинг айримлари сўнгги ўн 
йилликлар ичида ҳам ички, ҳам ташқи сиёсатга дахлдор муҳим 


330 
ҳукумат қарорларини Конституцияга зид деб топиш тўғрисидаги ўта 
илғор нуқтаи назардаги қарорларни бир неча бор қабул қилганлар. 
1947 йилдан Японияда маъмурий адлия тизими мавжуд эмас, шу 
сабабли маъмурий органларнинг хатти-ҳаракатлари устидан 
келтирилган шикоятлар биринчи инстанция бўйича ҳудудий судларда 
фуқаролик ишларининг бир тури сифатида кўриб чиқилади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish