Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Умумий юрисдикция судлари. 
Умумий юрисдикция судларини 
умумий ҳуқуқ судлари ва махсус судлар ташкил қилади. 
А. Умумий ҳуқуқ судлари 
уларнинг
 
фаолиятини белгиловчи 
умумий принципга, яъни фуқаролик ва жиноят суд ишларини 
юритишнинг бирлиги приципига мувофиқ ўз фаолиятини 
юритадилар, мазкур принципга асосан улар фуқаролик ишларини 
ҳам, жиноят ишларини ҳам кўришлари мумкин. Ушбу судлар 
қуйидагилардан иборат: 
- катта инстанция судлари; 
- кичик инстанция судлари; 
- апелляция судлари; 
- иккита олий апелляция судлари; 
- ассизлар судлари; 
- Кассация суди. 


319 
1. 
Катта инстанция трибунали. 
Фуқаролик ишлари бўйича суд 
сифатида катта инстанция трибунали умумий юрисдикция суди 
бўлиб, унинг қарорлари устидан апелляция шикоятларини келтириш 
имкониятини тақдим этган ҳолда уларни кўриб чиқиш ваколати 
махсус тарзда бошқа судга ўтказилмаган барча ишларни кўради. 
Ишлар ёки судья томонидан якка тартибда (раис қарорига мувофиқ), 
ёки судьялар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади. 
Катта инстанция трибунали ҳузурида ихтисослаштирилган якка 
тартибда фаолият юритаётган судьялар ҳам мавжуд: 
- қарорлар мажбурий ижро этилиши жараёнида юзага келадиган 
қийинчиликларни ва низоларни ҳал қиладиган суд қарорларини ижро 
этиш бўйича судья; 
- оилавий ишлар бўйича судья; 
- мол-мулкни ўзга шахсга ўтказиш тўғрисидаги ишлар бўйича 
судья; 
- муайян низолар бўйича судья (йўл-транспорт ҳодисалари ёки 
хорижий қарорларни эътироф этиш ва ижро этиш тўғрисидаги 
талабномалар). 
Жиноят суд ишларини юритиш соҳасида катта инстанция 
трибунали якка тартибдаги судья ёки ҳайъат таркибида унга хусусий 
айблов тартибида бевосита прокуратура томонидан ёки терговчи 
судья томонидан тақдим этилган оғир жиноятлар тўғрисидаги 
ишларни кўриб чиқади. 
Катта инстанция трибунали таркибига қуйидаги судьялар ҳам 
киради: 
- энг жиддий жиноят ишлари бўйича тергов олиб бориш 
зиммасига юклатилган 
терговчи судья

- пенитенциар муассасасида сақлаш шароитларининг ҳукм 
қилинган шахсга тайинланган жазо чорасига мувофиқлиги устидан 
назоратни амалга оширадиган 
жазоларни ижро этиш бўйича судья
, у 
жазони ўтаб бўлган шахсларга ёрдам кўрсатиш хизматига раҳбарлик 
қилади ва озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган 
жазоларни ўтаётган шахслар устидан назоратни амалга оширади; 

вояга етмаганлар ишлари бўйича судья
соғлиғи, хавфсизлиги
ахлоқи ва тарбияси тушкун бўлган болалар ҳимояси учун зарурий 
тарбиявий тусдаги чораларни кўради. У ҳомийлик, оилавий ёки 
ижтимоий нафақалар тўғрисидаги ишлар бўйича судья вазифаларини 
ҳам бажаради. Жиноят ишлари бўйича у ўн саккиз ёшга тўлгунга 
қадар вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар, 


320 
шунингдек, содир этилиши учун ўн олти ёшга тўлмаган вояга 
етмаганлар жавобгарликка тортиладиган жиноятлар тўғрисидаги 
ишларни якка тартибда кўриб чиқади ва вояга етмаганларни қайта 
тарбиялаш учун зарурий чораларни тайинлайди. 
2. 
Апелляция суди ва ассизлар суди
. Апелляция судлари уларнинг 
суд округидаги жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича барча биринчи 
инстанция судлари томонидан устидан апелляция шикоятини 
келтириш ҳуқуқини тақдим этган ҳолда чиқарилган қарорларни 
(ҳайъат таркибида) қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган иккинчи 
даражанинг ягона судлари ҳисобланади. Апелляция судлари 
палаталардан иборат бўлади. 
Ассизлар суди унга апелляция судининг айблов палатаси 
томонидан берилган жиноятлар (энг оғир жиноятлар) тўғрисидаги 
ишларни кўриб чиқади. 
3. 
Кассация суди 
суд иерархиясида энг юқори инстанция 
ҳисобланади: у фуқаролик ишлари бўйича бешта палатадан ва жиноят 
ишлари бўйича битта палатадан иборат бўлади. Кассация судининг 
вазифаси фуқаролик ишлари бўйича ҳам, жиноят ишлари бўйича ҳам 
охирги инстанция бўйича чиқарилган ва устидан шикоят келтирилган 
қарорларнинг қонунга мувофиқлигини текширишдан иборатдир. 
Мазкур суд суд амалиётининг бир ҳиллигини таъминлашда ҳамда 
ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнида муҳим роль ўйнайди. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish