Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Прокуратура
Япония прокуратура органларининг ташкил 
этилиши ва ваколатлари 1944 йилдаги Прокуратура тўғрисидаги 
декрет билан белгиланган. Мазкур декрет билан у олдин ҳузурида 
бўлган трибуналларнинг маъмурий бўйсунувидан чиқарилган эди. 
Ҳозирги кунда прокуратура ўз аҳамиятига кўра муҳим ҳисобланган 
адлия вазирлиги тизими таркибига киради. Прокуратура Бош 
прокурорга бўйсунувчи марказлаштирилган ташкилот бўлса-да, 
унинг тузилиши, аввало, суд тизимига мувофиқлаштирилган: Олий 
суд ҳузурида ва қуйи турувчи инстанция судлари ҳузурида Бош 
прокуратуранинг хизмати мавжуд. 
Қонунга кўра, адлия вазири давлат прокурорлари устидан, одатда 
эса, уларнинг мажбуриятлари қандай тарзда бажарилиши устидан 
назоратни амалга ошириши зарур. Бироқ, муайян ишларни тергов 
қилиш ва улар бўйича қарорлар қабул қилиш ҳақида гапирадиган 
бўлсак, вазир Бош прокурорнинг фаолиятигина назорат қилиши 
мумкин. 
Давлат прокурорлари судьялар билан бир хил мақомга эга 
бўладилар. Уларнинг мустақиллиги ва холислиги қонун билан ҳимоя 
қилинади. Прокурорларни уларнинг розилигисиз хизматдан 
бўшатишга, ўз мажбуриятларини бажаришдан вақтинча четлатишга 
ёки уларнинг иш ҳақини камайтиришга йўл қўйилмайди, интизомий 
ҳуқуқбузарликлар содир этиш ҳолатлари бундан мустасно. 
Марказлаштириш принципига асосланган прокуратура органлари 
тизимига 
қуйидагилар 
киради: 
Олий 
прокуратура, 
бош 
прокуратуралар (Токио, Осака, Нагоя, Хиросима, Сендай, Саппоро ва 
Такамацу), округ прокуратуралари (47 та префектура округларининг 
ҳар бирида битта округ прокуратураси ташкил этилган, Хоккайдо 
бундан мустасно бўлиб, мазкур маъмурий туманнинг катта 
бўлганлиги туфайли унда тўртта префектура ташкил этилган) ҳамда 
туман прокуратуралари (йирик шаҳар, туман ва қишлоқларнинг ҳар 
бирида битта туман прокуратураси ташкил этилган). 
Бундан ташқари, ҳар бир Бош ва Округ прокуратураси ўз 
ишининг муайян қисмини бажариш учун тегишли бўлинмаларига эга 
1
Решетников Ф.М. Правовые системы стран мира (Справочник) – М.: Юрид. лит., 1993. – 249-251-б. 


332 
бўлади. Прокуратура таркибига қуйидаги давлат прокурорлари 
киради: Бош прокурор, Бош прокурорнинг ўринбосарлари, назорат 
қилувчи 
прокурорлар, 
прокурорлар, 
прокурорларнинг 
ўринбосарлари, шунингдек, прокурорларнинг ёрдамчилари ва ҳ.к. 
Олий (Бош) прокурор барча прокурорларга умумий раҳбарликни 
амалга оширади. 
Ҳар бир Округ судида 11 та аъзодан иборат бўлган ҳамда 
Парламент қуйи палатаси делегатларининг сайловларида овоз бериш 
ҳуқуқига эга бўлган аҳоли вакиллари орасидан сайланадиган Айблаш 
бўйича тергов қўмитаси мавжуд. Қўмита жабрланган тараф ёки даъво 
қўзғатиш ёхуд айблов эълон қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг 
сўровига биноан, тергов олиб боради. Қўмита хулосаси айблов 
тарафи учун мажбурий бўлмаганлигига қарамасдан, унга катта 
ҳурмат билан қарайдилар. 
Олий (Бош) прокурор Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) томонидан 
тайинланади ва лавозимидан бўшатилади, тегишли қарорни 
Император тасдиқлайди. 
Прокурор лавозимига номзодлар давлат конкурсидан, бундан 
сўнг икки йиллик стажировкадан ва кейинчалик яна битта давлат 
конкурсидан ўтишлари лозим. Конкурсдан муваффақиятли ўтиб, 
номзод доимий прокурор лавозимига тайинланади. 
Жиноят ишларида прокурорлар қуйидаги ваколатларга эга: 
- ҳар қандай жиноятни тергов қилиш; 
- жиноий таъқибни бошлаш ёки бошламаслик; 
- судлардан қонунларнинг тўғри ижро этилишини талаб қилиш; 
- ҳукм ижро этилишини назорат қилиш. 
Бундан ташқари, прокурорлар жамоат манфаатларининг 
вакиллари сифатида уларнинг зиммасига Фуқаролик кодекси ва 
бошқа қонунлар билан юклатиладиган функцияларни ҳам 
бажарадилар. 
Прокурор ваколатлари мамлакат ва жамиятда қонунийликни ва 
ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида амалга 
оширилади. Прокурор ваколатларидан фойдаланиш адолатлилик ва 
беғаразликдан четга чиқишга йўл қўймайдиган принципга 
асосланади, жиноят ишлари эса айбланувчи шахсининг ҳуқуқларини 
лозим даражада ҳурмат қилган ҳолдагина тергов қилинади. 
Прокурорнинг фаолияти япон процессида 1948 йилдаги Жиноят-
процессуал кодекси билан тартибга солиниб, прокурор жиноят суд 
ишларини юритишда қонунийликка риоя этилиши устидан назоратни 


333 
амалга оширади ва жиноий таъқиб ва тергов органи вазифаларини 
бажаради. Фақат прокурорларгина гумон қилинувчиларни қамоққа 
олиш ва уларга нисбатан жиноий таъқибни амалга ошириш ҳақида 
судьяга илтимос билан мурожаат қилишлари мумкин. 
Давлат прокурорлари уларга полиция томонидан кўриб чиқиш 
учун берилган ишларни тергов қилишга, шунингдек, полиция 
иштирокисиз ишларни қўзғатишга (амалиётда прокурорлар мазкур 
ҳуқуқидан кўплаб ҳолларда фойдаланадилар) ҳақлидир. Бу ҳолат 
йирик сиёсатчилар ёки давлат хизматчилари ёхуд катта бизнес 
вакиллари аралашган коррупция ва молиявий фирибгарлик 
тўғрисидаги ишларга тегишлидир. 
Бунда прокурорлар гумон қилинувчига айб эълон қилиш учун 
далиллар етарли бўлса-да, бироқ мазкур шахсга нисбатан жиноий 
таъқибни амалга оширмаслик бўйича дискрецион ваколатларга эга 
бўлади. Улар кўплаб омилларни, айниқса, гумон қилинувчиларни 
расмий 
жазони 
тайинламаган 
ҳолда 
реабилитация 
қилиш 
имкониятини инобатга оладилар. 
Прокурор шахсан жиноятларни тергов қилишга ва шу муносабат 
билан суд полицияси агентлари ҳамкорлигида зарурий далилларни 
тўплашга ҳақлидир. Прокурор ушбу агентларга кўрсатмалар бериши 
ҳамда жиноятларни тергов қилиш бўйича улар билан ҳамкорлик 
қилишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида улар томонидан 
кўрсатилаётган ердам масалалари бўйича уларга инструктаж бериши 
мумкин. 
Прокурор тергов бошлангунига қадар ҳам суд полицияси 
фаолияти устидан назоратни амалга оширади. Прокурор полиция 
фаолиятида жиноятчиларни қидириш ва далилларни тўплаш бўйича 
белгиланган қоидаларга риоя этилишини таъминлаши зарур. Шу 
муносабат билан у полиция ходимларига тегишли кўрсатмаларни 
беришга ҳақлидир. Ўз ҳаракатларини охиригача етказиб, суд 
полицияси ишни прокурорга ўтказади. Агарда бунда полиция гумон 
қилинувчини ушлаб тураётган бўлса, гумон қилинувчи прокурорга 48 
соат ичида олиб борилади. Кичик ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги 
ишлар прокурорга жўнатилмайди. Улар ҳақида, одатда, фақатгина 
ҳисобот берилади. 
Суд процессида прокурор тарафларнинг бири сифатида иштирок 
этади. У айбловни эълон қилиб, уни исботлаши зарур. Шу мақсадда, 
айбловнинг ҳар бир бандини исботлаш учун прокурор ҳар қандай 
ўзига қулай вақтда гувоҳларни чақириши мумкин. 


334 
Конституцияга мувофиқ, жиноят иши бўйича айбланувчини у 
томонидан жалб қилинган адвокат ёки айбланувчида адвокат 
хизматларига ҳақ тўлаш учун етарли маблағлар мавжуд бўлмаганда 
унинг хоҳишига кўра давлат томонидан тайинланадиган адвокат 
ҳимоя қилади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish