26.
Судья
фақат
…
қарорига
асосан
интизомий
жавобгарликка тортилиши мумкин.
А. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг;
В. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг;
С. Судьялар малака ҳайъатининг;
D. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг.
344
27. Судьяларнинг мустақиллиги қуйидагилар орқали
таъминланади:
А. Судьяларнинг дахлсизлиги, судьяларга давлат ҳисобидан
уларнинг юксак мақомига муносиб моддий ва ижтимоий таъминот
бериш, судьялар маслаҳатининг сир тутилиши, ишларни кўриб
чиқишда судьяларнинг мустақиллиги;
В. Судьяларни қонунда белгиланган тартибда судьяликка сайлаш,
тайинлаш ва судьяликдан озод қилиш, судьяларнинг дахлсизлиги,
одил судловни амалга оширишдаги қатъий таомил, қарор чиқариш
чоғида судьялар маслаҳатининг сир тутилиши ва уни ошкор қилишни
талаб этишнинг тақиқланиши, судга ҳурматсизлик ёки муайян
ишларни ҳал қилишга аралашганлик, судьялар дахлсизлигини
бузганлик учун жавобгарлик, судьяларга давлат ҳисобидан уларнинг
юксак мақомига муносиб моддий ва ижтимоий таъминот бериш;
С. Қарор чиқариш чоғида судьялар маслаҳатининг сир тутилиши,
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, декларация билан,
ишларни кўриб чиқишда судьяларнинг мустақиллиги;
D. Судьяларнинг дахлсизлиги, судьялар маслаҳатининг сир
тутилиши, судьяларни қонунда белгиланган тартибда судьяликка
сайлаш, тайинлаш ва судьяликдан озод қилиш, судга ҳурматсизлик
учун жавобгарлик, айбсизлик презумпцияси.
28. Судьянинг ваколатлари қандай ҳолда тўхтатилади?
А. Судья жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, судья ўз
лавозимига зид фаолият билан шуғулланаётган бўлса, судья тиббий
йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган ёки қонуний кучга
кирган суд қарори билан унинг муомала лаёқати чекланган бўлса,
судья қонуний кучга кирган суд қарори билан бедарак йўқолган деб
топилган бўлса;
В. Одил судловни амалга ошириш чоғида судья қонунийликни
бузган тақдирда, бепарволик ёки интизомсизлик орқасида судья
судлов ишини ташкил этишда камчиликларга йўл қўйган бўлса, судья
томонидан унинг обрўсига путур етказадиган хатти-ҳаракатлар содир
этилса;
С. Судья ўз лавозимига зид фаолият билан шуғулланаётган бўлса,
судья Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ёки адлия
вазирининг фармойишига бўйсунмаган бўлса, одил судловни амалга
ошириш чоғида судья қонунийликни бузган тақдирда, ҳоким
фармойишига асосан унинг кўрсатмалари бажарилмаган бўлса;
345
D. Одил судловни амалга ошириш чоғида судья қонунийликни
бузган тақдирда, судья тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига
тортилган бўлса, судья қонуний кучга кирган суд қарори билан
бедарак йўқолган деб топилган бўлса, судья томонидан хизмат
ҳуқуқбузарлик ёки унинг обрўсига путур етказадиган хатти-
ҳаракатлар содир этилса.
Do'stlaringiz bilan baham: |