Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Ихтисослаштирилган федерал судлар



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Ихтисослаштирилган федерал судлар. 
Умумий судлар тизими 
билан бир қаторда бир неча ихтисослаштирилган федерал судлари 
ҳам мавжуддир. 
Претензиялар суди 
муҳим ўринни эгаллайди. Мазкур 
суд хусусий шахслар ва корпорацияларнинг АҚШ ҳукуматига 
нисбатан шартномаларнинг бузилиши натижасида етказилган 
зарарни ундириш тўғрисидаги ва бошқа бир қатор асослар бўйича 
10000 доллардан ортиқ миқдордаги фуқаролик даъволарни кўриб 
чиқади. 
Ташқи савдо бўйича суд
.
 
Бу суд тўққиз судьядан иборат таркибда 
иш юритиб, бу судьялар якка тартибда қарор чиқаришлари мумкин ва 
улар суднинг штаб-квартираси жойлашган Нью-Йорк шаҳрида ёхуд 
зарур ҳолларда АҚШнинг бошқа порт шаҳарларидан бирида иш 
кўрадилар. Турли ихтисосликдаги бошқа федерал суд муассасалари 
қаторида, хусусан, Солиқ суди ҳам бўлиб, у федерал солиқлар 
миқдорини белгилаш ва уларни тўлаш билан боғлиқ низоларни кўриб 
чиқади. 
Мазкур судлар узил-кесил ҳукмларни ва қарорларни қабул қилиш 
ҳуқуқини кўзда тутувчи алоҳида ваколатларга эга. Бироқ ушбу барча 
ҳукмлар ва қарорларга нисбатан АҚШ Олий судининг апелляция 
юрисдикцияси сақланади. 
Махсус юрисдикция судларининг ваколатлари. 
Халқаро савдо 
ишлари бўйича федерал суд халқаро савдо ва божхона тўловлари 
масалалари бўйича низоларни кўриб чиқади. У Президент томонидан 
умрбод тайинланадиган 9 та судьядан иборат бўлади. 


288 
Федерал претензия суди федерал ҳокимият органларининг 
ҳаракатлари билан етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги 
фуқаролар ва хусусий корхоналарнинг шикоятларини кўриб чиқади. 
Мазкур Судга бошқа давлатларнинг ҳукуматлари ва фуқаролари 
мурожаат этиши мумкин, агарда ушбу давлатларда худди шундай 
ҳуқуқ АҚШ фуқароларига тақдим этилган бўлса. Суд таркибига 
Сенатнинг маслаҳати ва розилиги билан Президент томонидан 15 
йиллик муддатга тайинланадиган 16 та судьялар киради. Федерал 
претензия суди орқали жўда кўп ишлар ўтади – энг катталардан 
(масалан, ҳукумат томонидан тузилган шартномани бекор қилиш 
билан боғлиқ ҳолатда) энг кам аҳамиятли ишларгача (ғайриқонуний 
ишдан бўшатишда мажбурий прогул учун ҳақ тўлаш). Ушбу судда 
федерал ҳукумат муайян ишнинг тарафи бўлиб, кандайдир қўшимча 
имтиёз ва ҳуқуқларга эга бўлмайди. 
Федерал солиқ суди солиқ тўловчилар ва Федерал солиқ хизмати 
ўртасидаги низоларни кўриб чиқади. Суд Президент томонидан 15 
йиллик муддатга тайинланадиган 19 та судьядан иборат бўлади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish