Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Апелляция судлари. 
Ҳар бир
 
апелляция суди таркибига 4 тадан 
23 тагача судьялар киради. Раис мажбуриятларини мазкур суднинг 
таркибида бошқаларга қараганда кўпроқ фаолият юритган, бироқ 70 
ёшга тўлмаган судья бажаради. Ҳар бир апелляция судининг ишида 
АҚШ Олий судининг аъзоларидан бири иштирок этади (улар битта-
иккита апелляция судларига бириктириб қўйилган). Биринчи 12 та 
апелляция судлари округ судларининг ҳукмлари ва қарорлари, бир 
қатор маъмурий органларнинг қарорлари устидан (агар уларда 
ҳуқуқий нормаларнинг бузилганлиги намоён бўлса) келтирилган 
шикоятларни кўриб чиқадилар, шунингдек, биринчи инстанция суди 
сифатида айрим масалалар юзасидан буйруқлар чиқарадилар. Қоида 
тариқасида, ишлар учта судьялардан иборат ҳайъатда кўриб 
чиқилади, бироқ апелляция шикояти тўғрисида гап кетаётган 
бўлмаса, улар битта ёки иккита судьялар томонидан ҳам кўриб 
чиқилиши мумкин. Апелляция суди судьялари ва ҳайъатлари 
қарорлари устидан келтирилган шикоятларни муҳокама қилиш учун, 
шунингдек, судьялар ўртасидаги мунозараларни ҳал қилиш учун 
апелляция судларининг ялпи мажлислари чақирилади. Апелляция 
судлари томонидан кўриб чиқиладиган ишларнинг сони кескин 
кўпайиши муносабати билан суд муҳокамасида тарафларнинг сўзга 
чиқишлари анча қисқартирилди ёки бир қатор ҳолларда умуман 
бекор қилинди, ишларни кўриб чиқиш жараёнини қисқартириш учун 
бошқа чора-тадбирлар ҳам амалга оширилмоқда. 
Федерал апелляция судларининг судьялари Президент томонидан 
Сенатнинг маслаҳати ва розилиги билан умрбод тайинланадилар. 
Уларнинг таркибий сони 4 тадан 23 та судьягача ўзгариб туради. 
Олий суд кўрсатмаси бўйича унинг Раиси ва судьялари Суд ишида 
танаффус бўлган пайтида вақтинча округ апелляция судларига 
жўнатилиши мумкин. Ушбу судларнинг фаолиятига ушбу лавозим 
бўйича энг катта иш стажига эга бўлган ҳамда 70 ёшдан катта 
бўлмаган судьялар орасидан 7 йиллик муддатга тайинланадиган Бош 
судьялар раҳбарлик қилади. 


287 
Ҳудудий апелляция судлари округ (туман) судларининг 
қарорлари устидан бериладиган апелляцияларни кўриб чиқадилар, 
АҚШ Олий судининг судловига тегишли бўлган ишлар бундан 
мустасно. Бундан ташқари, апелляция судлари Солиқ ишлари бўйича 
суднинг қарорларини ҳамда квазисуд фунцияларига эга бўлган 
мустақил агентликларнинг қарорларини қайта кўриб чиқадилар. 
Улар асосан туман судларининг қарорларини текширадилар, 
шунингдек, айрим маъмурий (квазисуд) органларининг (Меҳнат 
муносабатлари миллий бошқармаси ва бошқалар) қарорлари устидан 
келтирилган шикоятларни кўриб чиқадилар. Ишлар камида учта 
судьядан иборат таркибда кўриб чиқилади, судьяларнинг бири бош 
судья томонидан тайинланади. Колумбия федерал округининг 
Апелляция суди алоҳида юрисдикцияга эга. Федерал апелляция 
судлари бошланғич юрисдикцияга эга бўлмайди. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish