Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Прокуратура
ГФРда прокуратура 1818 йилда француз модели 
бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш функцияларини амалга оширадиган 
ҳамда ҳақиқатни доимий равишда излайдиган орган сифатида ташкил 
этилган. 
Немис прокуратура ташкил этилиши ва фаолиятининг ҳуқуқий 
асоси сифатида Суд тузилиши тўғрисидаги Қонун, Прокуратуранинг 
ташкилий тузилмаси тўғрисидаги низом ва Ички тартиб қоидалари 
хизмат қилади. Германияда прокуратура адлия органлари тизимига 
киради ва ижро этувчи ҳокимиятнинг кўрсатмаларига бўйсунади. 
Федерал даражада у федерал адлия вазирига, ерлар даражасида адлия 
органларининг ер бошқармасига бўйсунади. Шу билан бирга, у ижро 
этувчи ҳокимиятнинг ҳақиқий органи эмас, чунки функционал 
жиҳатдан у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ҳисобланади. 
Иерархияга асосланган идора бўлган ГФР прокуратурасининг 
ташкилий тузилмаси суд тизими тузилмаси билан бир хил бўлиб, 
федерал ва ерлар прокуратура органларига бўлинади. Ерлар судлари 
ва Федерал олий суд ҳузурида тегишли прокуратуралар ташкил 
этилган. Участка судлари ҳузурида прокуратуралар одатда ташкил 
этилмайди. Уларни ташкил этиш тегишли ернинг қонун чиқарувчиси 
ваколатига киради ва зарурат туғилганда амалга оширилади. 
Федерал Бош прокурор адлия вазири тақдимномасига биноан, 
ҳамда Бундесрат розилиги билан мамлакат Президенти томонидан 
тайинланади. Худди шу тартибда бошқа федерал прокурорлар 
тайинланади. Бош прокурор обер-прокурорларни тайинлайди, уларга 


277 
нисбатан ҳам Давлат хизматчилари тўғрисидаги Қонун татбиқ 
этилади. Прокурор лавозимига тайинланаётган шахсга нисбатан 
судьяларга қўйиладиган талаблар билан бир хил бўлган юқори 
малакавий талаблар қўйилади. Мазкур лавозимларни эгаллаш учун 
олий юридик маълумотга, уч йиллик стажировкага ҳамда уч йилдан 
беш йилгача мутахассислик бўйича тажрибага эга бўлиш лозим. 
Умумий олганда ГФРда Олий суд ҳузуридаги Федерал 
прокуратура; ерларнинг олий судлари ҳузуридаги 24 та 
прокуратуралар; ер судлари ҳузуридаги 115 та прокуратуралар 
фаолият юритади. Участка судларига, асосан, прокурорлар ва бошқа 
мансабдор шахслар – амтсанвальтлар тайинланади. Улар прокурор 
ҳуқуқларидан фойдаланиб, жиноят ишларини, кейинчалик уларни 
“ўз” судида кўриб чиқиш учун, қўзғатишга ваколатли бўлади. 
Амтсанвальт вазифаларини прокурор кузатуви остида ишлайдиган 
референдар (стажёр) бажариши мумкин. 
Кўриниб турибдики, прокуратуралар Федерал адлия вазирлиги 
тузилмасига киради, бироқ судлар ҳузурида бўлади. Тегишинча Олий 
суд ҳузуридаги Федерал бош прокурор, ерлар олий судлари 
ҳузуридаги прокурорлар, ерлар судлари ҳузуридаги прокурорлар 
прокуратура 
бўғинлари 
ҳисобланади. 
ГФР 
прокуратураси 
марказлаштириш қоидаларига асосланмайди, чунки унинг бўғинлари 
федерал адлия органларига ҳам, ерлар адлия органларига ҳам 
бўйсунадилар. Бундан ташқари, прокуратура фаолиятининг энг 
муҳим муаммолари айнан ерлар даражасида белгиланади ва ҳал 
қилинади. 
Прокурорларни тайинлаш федерал даражада алоҳида тартибга 
солинади. Суд тузилиши тўғрисидаги Қонуннинг 149-моддасига 
мувофиқ, 
федерал 
прокурорларни 
тайинлаш 
учун 
Адлия 
вазирлигининг таклифи, Бундесрат розилиги ва Президентнинг 
қарори зарур бўлади. Ерлар даражасида ўзига хос тартиб назарда 
тутилган. 
ГФР Олий суди ҳузуридаги прокуратуранинг фаолияти Суд 
тузилиши тўғрисидаги Қонуннинг 142- ва 143(А)-§ билан тартибга 
солинади. 
Унинг тузилмаси қуйидагилардан иборат: 
- Федерал бош прокурор ва бўлимлар раҳбарлари; 
- федерал прокурорлар, обер-прокурорлар; 
- бошқарув функцияларини бажарадиган шахслар. 


278 
Федерал бош прокурор Олий суд жойлашган Карлсруэ шаҳрида 
жойлашади. Унга Берлиндаги Федерал марказий регистр ҳамда 
Лейпцигдаги Федерал бош прокуратурасининг филиали бўйсунади. 
Ерлар даражасида федерация субъектининг олий суди ҳузуридаги 
прокуратурага Бош прокурор, ер суди ҳузуридаги прокуратурага 
обер-прокурор 
раҳбарлик 
қилади. 
Ташкилий 
жиҳатдан 
прокуратуранинг мазкур муассасалари мустақил органлар сифатида 
кўрилади. 
Германияда прокуратура учта асосий вазифаларни бажаради: 
биринчидан, жиноятларни тергов қилади, улар бўйича жиноий 
таъқибни амалга оширади ва судда айбловчи сифатида иштирок 
этади; 
иккинчидан, суд процессининг тарафи бўлмасдан, процесснинг 
“беғараз тарафи” сифатида иштирок этади; 
учинчидан, суд қарорини ижро этиш мақсадида тегишли хатти-
ҳаракатларни амалга оширади, ҳукм ижро этилиши устидан назорат 
қилади. 
Прокуратуранинг асосий вазифаси – жиноий таъқибни амалга 
оширишдир. Прокуратура зиммасига мазкур таъқибларни бошлаш, 
иш ҳолатларини аниқлаш, далилларни тўплаш, терговни тугатиш 
тўғрисида қарор қабул қилиш каби вазифалар юклатилган. 
Прокурор айбланувчини, гувоҳларни, экспертни сўроқ қилади, 
тинтув ўтказиш, ашёвий далилларни олиш ҳамда бошқа ҳаракатларни 
бажариш бўйича полицияга кўрсатмалар беради. Прокуратура ёки 
айблов эълон қилиб, судга оммавий даъвони бериш орқали, ёки ишни 
тугатиш орқали тергов қилишни тугатади. 
Асосий суд мажлисида иштирок этиш, судья қарори устидан 
протест билдириш, суд қарорини ижро этиш бўйича тегишли 
ҳаракатларни амалга ошириш каби вазифалар прокурор зиммасига 
юклатилади. 
Тергов ҳаракатларида терговчи-судья ҳам муайян тарзда иштирок 
этади. У полиция ёки прокуратура юритувида бўлган ишлар бўйича 
айрим тергов ҳаракатларини амалга оширади. Одатда терговчи-судья 
вазифаларини участка судьяси бажаради. Терговчи-судьялар юқори 
турувчи судлар, жумладан, Федерал Бош прокуратура томонидан 
тергов олиб бориладиган ҳолатларда терговда иштирок этадиган 
Федерал олий суди ҳузурида бўладилар. 
Амалиётда олдин тергов асосан полиция томонидан амалга 
ошириларди, прокуратуранинг роли эса полиция олиб борган 


279 
терговнинг 
материалларини 
умумлаштиришдан 
иборат 
эди. 
Германияда 80-чи йиллар бошида прокуратуранинг роли анча ўсди. 
Унинг таркибида оғир жиноятларни, давлат, сиёсий жиноятларни, 
экологик жиноятларни, иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни ҳамда 
патент ва муаллифлик ҳуқуқларини бузиш билан боғлиқ 
жиноятларни тергов қилиш бўйича махсус бўлимлар ташкил этилди. 
ГФРда прокуратура ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар 
фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаларини ҳам бажаради. 
“Дастлабки тергов босқичида қиролича” бўлган прокуратура ва 
полиция билан биргаликда жиноий таъқибни “прокуратуранинг 
ёрдамчи ходимлари” амалга оширади. Улар қаторига қўриқлаш 
полицияси, жиноят полицияси хизматчилари, шунингдек, бошқа 
давлат органларининг бир қатор мансабдор шахслари (овчилик 
инспекторлари ва бошқалар) киради. “Федерал прокуратуранинг 
ёрдамчи хизматчилари (ходимлари)” мақоми бериладиган ходимлар 
тоифалари рўйхати ерлар ҳукуматлари ёки ерларнинг адлия 
органлари томонидан белгиланади. Полиция хизматлари орасида 
мазкур шахслар тоифалари прокуратура раҳбарлигида тергов олиб 
бориш бўйича кенг ваколатларга эга бўлади. 
Прокуратура ваколати доирасига фуқаролик ҳуқуқининг айрим 
масалалари ҳам киради: ФПКга мувофиқ, прокурор никоҳни ҳақиқий 
эмас деб топиш мақсадида даъвони қўзғатишга, шахсни муомалага 
лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат 
этишга, бедарак йўқолган деб топилган шахснинг вафот этгалигини 
белгилаш мақсадида чақириб иш юритишни амалга оширишга 
ҳақлидир. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish