Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Федерал 
конституциявий суд 
алоҳида ўринни эгаллайди. У ҳар бирида 
Федерал конституциявий суднинг саккизта аъзоси бўлган иккита 
сенатдан ташкил топган. Бутун суднинг ва биринчи сенатнинг ишига 
Федерал конституциявий суд раиси, иккинчи сенат ишига раиснинг 
биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади. Федерал конституциявий суд 
Конституцияни 
шарҳлашнинг 
мунозарали 
масалаларини, 
Конституциянинг бошқа федерал қонунлар ва ерларнинг ҳокимият 
органлари томонидан чиқарилган қонунлар билан мувофиқлиги 
юзасидан низоларни кўриб чиқади. Федерал конституциявий суднинг 
ваколатлари ГФР парламенти ва ерларнинг ҳокимият органлари 
томонидан чиқарилган қонунларни, ҳукуматнинг ва бошқа бошқарув 
органларининг ҳар қандай қарорларини ва, ниҳоят, ҳар қандай суд 
инстанциялари, жумладан, олий федерал судларнинг қарорларини 
уларнинг конституцияга зид бўлганлиги асосида бекор қилиш 


275 
имкониятини ўз ичига қамраб олади. Федерал конституциявий суд 
турли ташкилотлар ва фуқаролар бирлашмаларининг фаолиятини 
конституцияга зид деб топишга ҳақлидир. Федерал конституциявий 
суднинг муҳим функцияси – бу ҳокимият органлари томонидан 
жамоалар ва айрим фуқароларнинг асосий конституциявий ҳуқуқлари 
бузилганлиги юзасидан шикоятларини кўриб чиқишдир. ГФРга 
кирувчи ерларнинг аксариятида ўз конституциявий судлари мавжуд 
бўлиб, уларнинг ваколати ерларнинг конституциялари қоидаларини 
шарҳлаш ва уларда мустаҳкамланган ҳуқуқларнинг бузилиши 
юзасидан шикоятларни кўриб чиқиш билан чекланади. Мазкур 
судларнинг қарорлари устидан шикоят бериш мумкин эмас. 
Германия суд тизимининг таҳлили мазкур тизимнинг ўзига хос 
хусусияти унинг чуқур ихтисослашганлигидан иборат деган хулосага 
келишга имкон беради. Унинг асосий афзаллиги шундан иборатки, 
судьялар бутун ўзининг диққатини муайян ҳуқуқий соҳага 
қаратишлари ва мазкур соҳада чуқур билимлар ва тажрибага эга 
бўлишлари мумкин. Кўрсатиб ўтилган ихтисослашганликнинг айрим 
камчиликлари ҳам мавжуд. Масалан, кўплаб ҳолларда муайян иш 
қандай юрисдикция турининг судловига тегишли бўлганлиги аниқ 
эмас. Бундан ташқари, битта юрисдикция суди айрим ҳуқуқий 
масалани ҳал қилишда бошқа юрисдикция судларининг амалиётига 
қарши борадиган ва бутун суд амалиётининг ягоналиги учун таҳдид 
солувчи тенденцияни ривожлантириши мумкин. Охири, мустақил 
махсус судларни ва турли олий судларни ўз ичига қамраб оладиган 
кўп босқичли суд тизими жуда қиммат бўлади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish