Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Молиявий судлар. 
Мазкур
 
судларнинг ваколатига йиғим ва 
солиқлар юзасидан вужудга келган низоларни, молиявий муассасалар 
устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш киради. Хусусан, 
солиқларни ҳисоблаш бўйича эътирозлар бир ойлик муддатда тақдим 
қилиниши лозим. Молиявий органлар қарорларининг қонунга 
хилофлигини судда эътироф этишга ёки молиявий муассасалар билан 
тегишли музокараларни ўтказишга имкон берувчи турли тартиб-
тамойиллар назарда тутилган. ГФРда солиқ тизими анча мураккаб, 
солиқлар одатда солиқ маслаҳатчилари ёрдамида ҳисоблаб чиқилади, 
бу эса молиявий судларнинг амалиётини белгилайди. 
Молиявий судлар тизими Мюнхендаги Федерал молиявий судни 
ва 15 та молиявий судларни (битта-иккитадан ҳар бир ерда) ўз ичига 
қамраб олади. Федерал молиявий судда саккизта сенат ташкил 
этилган бўлиб, ушбу сенатларда бешта профессионал судьялардан 
иборат ҳайъатларда молиявий судларнинг қарорлари устидан 
берилган ва фақат ҳуқуқ масалаларига бағишланган кассация 
шикоятлари кўриб чиқилади, бунда кўриб чиқилаётган низо 10 000 
еврога тенг суммадан кам бўлмаслиги шарт. Биринчи инстанция 
судлари ҳисобланадиган, бироқ ўз мақоми бўйича ерларнинг олий 


271 
судларига тенг бўлган молиявий судларда ишлар учта профессионал 
судья ва иккита “фахрий судьядан” иборат ҳайъатларда кўриб 
чиқилади. 
Молиявий судлар ваколатига фискал низолар, биринчи навбатда, 
солиқ ва божхона низоларни кўриб чиқиш киради. Мазкур 
масалаларнинг айримлари маъмурий судлар судловига тегишлидир 
(хусусан, маҳаллий солиқлар тўғрисидаги низолар). Молиявий 
органлар ҳужжатларини (масалан, солиқни тўлаш тўғрисида) бекор 
қилиш талаби билан, ҳокимиятларни уларнинг ҳаракатсизлиги 
туфайли қабул қилинмаган ҳужжатни қабул қилишга мажбурлаш 
талаби билан, шунингдек, декларатор даъволар билан молиявий судга 
мурожаат этиш мумкин. 
Молиявий суд ишларни биринчи инстанция бўйича учта 
профессионал судьялар ва иккита маслаҳатчилардан иборат 
палаталарда кўриб чиқади. Қарор оммавий эшитишсиз ёки 
соддалашган ёзма тартибида қабул қилинаётган бўлса, маслаҳатчилар 
унинг қабул қилинишида иштирок этмайдилар. Ишнинг фактик 
жиҳатидан ҳам, ҳуқуқий жиҳатидан ҳам анча мураккаб бўлмаган 
низолар одатда палата томонидан судьяларнинг биттасига якка 
тартибда кўриб чиқиш учун берилади. 
Молиявий суднинг қарори устидан тафтиш тартибида Федерал 
молиявий судга шикоят бериш мумкин, агарда бу молиявий суднинг 
иш бўйича қабул қилган қарорида назарда тутилган бўлса. Рухсат 
бериш учун асослар маъмурий судларнинг қарорлари устидан тафтиш 
тартибида шикоят қилиш асослари билан бир хил (ишнинг 
принципиал аҳамияти, суднинг мазкур қарори бошқа судларнинг 
позициясидан фарқ қилиши, процессуал тусдаги қонунбузилишлар). 
Молиявий суд ушбу рухсат беришни рад этиши устидан бир ойлик 
муддатда шикоят қилиш мумкин. 
Молиявий суднинг қарорлари устидан Федерал молиявий судга 
шикоят қилиш мумкин. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish