Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Вояга етмаганларнинг ишлари бўйича судлар



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Вояга етмаганларнинг ишлари бўйича судлар. 
Умумий судлар 
тизимига мустақил тузилма сифатида вояга етмаганларнинг ишлари 
бўйича судлар ҳам киритилган. Бу судлар 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган 
вояга етмаганлар айбланаётган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги 
ишларни, шунингдек, вояга етмаганларнинг иши бўйича суд хулқи 
“ўсмирларга хос” деб топган 21 ёшгача бўлган ёшларнинг жиноят 
ишларини кўриб чиқади. Айнан шу судларда, умумий судлардагидек, 
вояга етмаганларнинг манфаатлари катта ёшлилар томонидан 
бузилганлиги тўғрисидаги ишлар, шунингдек, вояга етмаганни гувоҳ 
сифатида сўроқ қилиш лозим бўлган ишлар кўриб чиқилиши мумкин. 
Шу турдаги суд муассасаларига ер судларидаги вояга етмаганларнинг 
ишлари бўйича палаталар (учта профессионал судья ва иккита 
шеффен таркибида) ҳамда участка судларида вояга етмаганларнинг 
ишлари бўйича шеффенлар суди (профессионал судья ва иккита 
шеффен таркибида) ва вояга етмаганларнинг ишлари бўйича судья 
киради. Вояга етмаганларнинг ишлари бўйича шеффенлар сифатида 
ёшлар билан ишлаш тажрибасига эга бўлган шахслар (қоида 
тариқасида, уларнинг бири аёл бўлади) тайинланади. 
Ер судининг вояга етмаганлар ишлари бўйича секцияси одатда 
присяжнийлар судининг судловига тегишли бўлган, яъни энг оғир 
жиноятлар, жумладан, қасддан одам ўлдириш тўғрисидаги ишларни 
биринчи инстанция бўйича кўриб чиқади. 


266 
Вояга 
етмаганларнинг 
ишлари 
бўйича 
секция 
вояга 
етмаганларнинг ишлари бўйича судларининг ҳамда вояга 
етмаганларнинг ишлари бўйича шеффен судларининг ҳукмлари 
устидан келтирилган шикоятларни ҳам кўриб чиқади. 
Ер олий судининг жиноят ишлари бўйича палатаси вояга 
етмаганларнинг ишлари бўйича амалдаги шеффенлар судларининг 
вояга етмаганларнинг ишлари бўйича судьялари томонидан биринчи 
инстанция суди сифатида чиқарилган ҳукмлари устидан, шунингдек, 
вояга етмаганларнинг ишлари бўйича секция томонидан апелляция 
шикоятлари бўйича чиқарилган қарорлари устидан келтирилган 
шикоятларни тафтиш тартибида кўриб чиқади. Вояга етмаганларнинг 
ишлари бўйича секция томонидан биринчи инстанция бўйича 
чиқарилган қарорлар устидан тафтиш тартибида Олий федерал судга 
шикоят бериш мумкин. 
Судьялар, прокурорлар ва вояга етмаганларнинг ишлари бўйича 
шеффенлар педагогик малакага ҳамда вояга етмаганларни тарбиялаш 
бўйича ишлаш тажрибасига эга бўлишлари зарур.
Вояга етмаганларнинг ишлари бўйича суд мажлислари ҳар доим 
ёпиқ тусга эга бўлади. 18-21 ёшда бўлган ёшларнинг ишлари бўйича 
мажлислар ёпиқ эшикларда ўтказилиши мумкин, агарда бу тарбиявий 
мақсадларга 
эришишга 
ёрдам 
берадиган 
бўлса. 
Ушбу 
ҳуқуқбузарларни қайта тарбиялаш учун масъул бўлган шахслар ва 
уларнинг қонуний вакиллари шу соҳада анча кенг ваколатларга эга 
бўлади. 
Вояга етмаганларнинг ишлари бўйича судлар ҳузуридаги ёрдам 
хизмати 
айбланувчининг шахсини, характерининг шаклланишини, 
унинг атрофини ўрганиб чиқади ва унинг ижтимоий ва таълим 
манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўз позициясини билдиради. 
Зарурат бўлганда, экспертлар таклиф қилиниши мумкин, уларнинг 
хулосалари эшитилади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish