Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Ерларнинг олий судлари 
ҳам биринчи инстанция суди 
сифатида, ҳам апелляция ва кассация инстанциялари сифатида иш 
юритадилар. ГФР таркибига кирувчи барча ерларда бундай судлар 
ташкил этилган ва уларнинг сони бирдан тўртгача бўлади. 
Ернинг ҳар бир олий суди раис томонидан бошқарилиб, унинг 
таркибида фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича етарли миқдорда 
сенатлар ташкил этилади ва бу сенатларга уларнинг раислари 
раҳбарлик қилади. Биринчи инстанция суди сифатида жиноят ишлари 
бўйича сенат ернинг олий суди аъзоларидан бўлган бешта 
профессионал судья таркибида давлатга хоинлик қилиш, жосуслик, 
террористик ҳаракатлар ёхуд ернинг қуйи турувчи судлари судловига 
тегишли бўлган, бироқ ўта аҳамиятли ёки мураккаб деб топилган 
жиноятлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади. Кассация 
инстанцияси сифатида фуқаролик ишлари бўйича сенатлар ер олий 
судининг учта аъзоси таркибида қуйи судларнинг қарорлари ва 
ажримлари устидан келтирилган апелляция шикоятларини кўриб 
чиқади (айрим масалалар судья томонидан якка тартибда ҳал 
этилиши мумкин). Жиноят ишлари бўйича сенатлар ер олий судининг 
учта аъзоси таркибида участка судьяларининг апелляция шикояти 
келтирилмайдиган ҳукмлари устидан, ер судларининг апелляция 
шикоятлари бўйича чиқарган ҳукмлари устидан, шунингдек, 
присяжнийлар судлари ёки ер судининг катта палатаси чиқарган 
ҳукмлари устидан келтирилган кассация шикоятларини кўриб 
чиқади, бироқ келтирилган кассация шикоятига асос федерал қонун 
ҳужжатлари нормаларининг бузилиши эмас, балки фақат ер қонун 
ҳужжатлари нормаларининг бузилиши бўлиши керак. 
Ер судлари 
биринчи инстанция суди сифатида ҳам, қуйи турувчи 
судларнинг 
қарорлари 
ва 
ҳукмлари 
устидан 
келтирилган 


262 
шикоятларни кўриб чиқадиган иккинчи инстанция суди сифатида ҳам 
иш юритади. Ҳар бир ер суди таркибига унга раҳбарлик қилувчи 
раис, фуқаролик (шу жумладан, савдо) ишлари бўйича ва жиноят 
ишлари бўйича ташкил қилинадиган палаталар киради. Фуқаролик 
ишлари бўйича палаталар ер суди раиси ёки палата раиси 
раҳбарлигида учта профессионал судьялардан иборат таркибда 
фаолият юритадилар. Унча мураккаб бўлмаган ишлар судьялар 
томонидан якка тартибда кўриб чиқилиши мумкин. Савдо ишлар 
бўйича палаталар раислик қилувчи – ер судининг аъзоси ҳамда у 
билан тенг ҳуқуқли бўлган ва тажрибали савдогарлар ичидан уч 
йиллик муддатга савдо-саноат палаталари хулосасига мувофиқ 
тайинланадиган иккита профессионал бўлмаган судьялардан иборат 
таркибда иш юритадилар. Низоларнинг айрим тоифалари палата 
раиси томонидан якка тартибда ҳал қилинади. Суд тузилиши 
тўғрисидаги Қонунга кўра, битим иштирокчилари, савдо ширкатлари 
ўртасида вужудга келадиган низолар, векселлар билан боғлиқ 
низолар, Чеклар тўғрисидаги Қонунни қўллашга оид низолар, товар 
белгиларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ низолар ва бошқа бир қатор 
низолар бўйича аниқ белгиланган ишлар савдо ишлари доираси 
қаторига киради. 
Фуқаролик ва савдо ишлари бўйича палаталар 
ваколатига даъво 
суммаси 3000 евродан юқори бўлган ишларни, шунингдек, оталикни 
белгилаш тўғрисидаги ишларни ҳамда ғазнага, ўз хизмат ваколатлари 
доирасидан чиқиб кетганлиги муносабати билан судьялар ва 
хизматчиларга нисбатан киритиладиган даъволарни ва бир қатор 
ишларни биринчи инстанцияда кўриб чиқиш киради. Палаталар 
участка 
судларининг 
қарорлари 
ва 
ажримлари 
устидан 
келтириладиган апелляция шикоятларини кўриб чиқадилар, улар 
бўйича шикоятлар ерларнинг олий судларига киритиладиган ишлар 
тоифалари бундан мустасно. Даъво суммаси 500 маркагача бўлган 
ишлар бўйича чиқарилган участка судларининг қарорлари устидан 
шикоятлар қабул қилинмайди. 
Ер судларининг жиноят ишлари бўйича палаталари 
участка 
судлари ёки ернинг олий судлари ваколатига киритилмаган барча 
жиноят ишларини биринчи инстанцияда кўриб чиқади. Уларнинг 
судловига уч йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки 
психиатрия касалхонасига мажбурий жойлаштириш каби жазолар 
кўзда тутилган барча жиноятлар тўғрисидаги ишлар киради. 
Ишларни биринчи инстанцияда ёки присяжнийлар суди сифатида иш 


263 
юритадиган жиноят ишлари бўйича палата, ёки жиноят ишлари 
бўйича катта палата кўриб чиқади. 1975 йилгача ГФРда 
присяжнийлар суди учта профессионал судьядан ва олтита 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish