Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Олий федерал суд 
умумий судлар тизимига раҳбарлик қилади. У 
суд раиси, сенатлар раислари ва суд аъзоларидан таркиб топган. Олий 
федерал судда суд терговчилари ҳам бўлиб, улар ҳукмлари устидан 
шу судга шикоят келтирилган айрим жиноят ишларини эшитишга 
тайёрлаш билан шуғулланадилар. Олий федерал суд таркибига 
фуқаролик ишлари бўйича 11 та сенат, жиноят ишлари бўйича 5 та 
сенат ва махсус масалаларни (картеллар ишлари бўйича, адвокатлар, 
нотариуслар ишлари бўйича ва бошқалар) кўриб чиқиш бўйича 7 та 
сенат киради. 
Катта сенатлар ва бирлашган сенатлар ҳам ташкил этилиб, улар 
битта сенат иккинчи сенатнинг муҳим ҳуқуқий масалалар бўйича 
позициясидан четга чиққан ҳолларда ишларни ҳал қиладилар. Адлия 


260 
федерал вазири Олий суд бўлишидан ташқаридаги сенатларни 
ташкил этишга ва терговчи- судьяларнинг сонини аниқлашга ҳақли. 
Олий суд судьяларини тайинлаш жараёни ўзига хос 
хусусиятларга эга. Улар судьяларни танлаш бўйича комиссия билан 
биргаликда адлия федерал вазири томонидан танланади ва мамлакат 
Президенти томонидан тасдиқланади. 
Олий суд биринчи инстанция суди вазифаларини бажармасдан, 
фақат суд назоратини амалга оширади. Фуқаролик ва жиноят ишлари 
бўйича унинг ваколатлари шикоят қилинаётган қарорнинг 
характерига ва уни чиқарган судга боғлиқ бўлади. 
Жиноят ишлари бўйича Олий федерал суд ваколатига ерларнинг 
олий судлари томонидан иш биринчи инстанцияда кўриб чиқилганда 
чиқарилган ҳукмларга, шунингдек, присяжнийлар суди ва ерлар 
судлари катта палаталарининг ҳукмларига, агар бу ҳукмлар устидан 
ернинг олий судига кассация шикоятини келтириш мумкин бўлмаса, 
келтирилган кассация шикоятларини кўриб чиқиш киради. Олий 
федерал суд янги очилган ҳолатлар бўйича айблов ҳукми чиқарилган 
ҳолда ҳам, оқлов ҳукми чиқарилган ҳолда ҳам ишни янгидан кўриб 
чиқиши мумкин. 1969 йилдан бошлаб Олий федерал суд ваколатига 
жиноят ишларини биринчи инстанцияда кўриш кирмайди. 
Фуқаролик ишлари бўйича Олий федерал суд ваколатига 
ерларнинг олий судлари томонидан чиқарилган қарорлар устидан 
келтирилган кассация шикоятларини кўриб чиқиш киради. Кассация 
тартибида шикоят келтириш деганда (у тафтиш деб ҳам аталади) 
ГФРда суднинг қарори ёки ҳукми устидан ҳукмнинг ишнинг ҳақиқий 
ҳолатларига мос келиш-келмаслиги асослари бўйича эмас, балки 
фақат қонунни бузиш ёки уни нотўғри қўллаш асослари бўйича 
шикоят келтириш тушунилади. Кассация шикоятлари Олий федерал 
суднинг сенатлари томонидан сенат раиси раҳбарлигида бешта 
аъзодан иборат таркибда кўриб чиқилади (айрим масалалар учта 
судьядан иборат ҳайъатлар томонидан ёки якка тартибда ҳал 
қилиниши мумкин). Сенат кассация шикоятини қайтариши ёки уни 
асосли деб эътироф этиши мумкин, охирги ҳолда у ёки қуйи судга 
ишни янгидан кўриб чиқиш бўйича топшириқ беришга, ёки у бўйича 
ўз ҳукмини ёхуд қарорини қабул қилишга ҳақли. 
Олий федерал судда тегишинча фуқаролик ва жиноят ишлари 
бўйича катта сенатлар ташкил этилиб, ушбу сенатлар ҳуқуқнинг 
тегишли соҳаси учун ўта муҳим аҳамият касб этувчи масалалар 
юзасидан қарорлар қабул қилади. Катта сенатлар таркибига Олий 


261 
федерал суд раиси (у иккала сенатда ҳам раислик қилади) ҳамда раис 
томонидан икки йиллик муддатга тайинланадиган суднинг саккизта 
аъзоси киради. Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича сенатларнинг 
позицияларида тафовутларни бартараф этиш зарур бўлган ҳолларда 
бирлашган катта сенат чақирилади, унинг таркибига Олий федерал 
суд раиси ва катта сенатларнинг барча аъзолари киради. 
Барча умумий судлар қаторида фақат Олий федерал судгина 
федерал муассаса ҳисобланади, қолган барча қуйи турувчи судлар 
тегишли ерларнинг судлари ҳисобланади. Айрим ерларнинг умумий 
судлари тузилиши ва ваколатлари ўртасида фарқлар мавжуд бўлади, 
бироқ улар унчалик жиддий эмас. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish