Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Судьялар
Буюк
 
Британиядаги барча суд лавозимлари сайланиш 
натижасида эмас, балки тайинланиш натижасида эгалланади. Юқори 
судлар судьялари лорд-канцлер тавсияси билан қиролича томонидан, 
қуйи судлар судьялари эса лорд-канцлер томонидан тайинланади. 
Олий суд судьялари камида ўн йиллик меҳнат стажига эга бўлган 
барристерлардан, округ судьялари эса худди шундай стажга эга 
бўлган барристерлардан ёки шу лавозимни камида уч йил эгаллаб 
келган рекордерлардан тайинланади. 
Полиция ва прокуратура. 
Полиция 
энг эски органларидан бири 
ҳисобланади. Регионал полиция хизматларига 
катта констебллар 
раҳбарлик қилади. Лондон пойтахт полицияси (Скотланд Ярд) энг 
катта хизматдир. Мамлакатда полиция хизматларига умумий 
раҳбарлик қилиш мажбурияти ички ишлар вазири зиммасига 
юклатилган. 
Энг аҳамиятсиз жиноятларни ҳам, ўта оғир жиноятларни ҳам, 
яъни барча тоифадаги жиноятларни аниқлаш, олдини олиш ва тергов 
қилиш бўйича фаолият констебллар томонидан амалга оширилди. 
1
Романов А.К. Правовая система Англии: Учебное пособие. – М.: Дело, 2000. – 244-б. 


255 
Айрим ҳолларда полиция функциялари Солиқ хизмати, Соғлиқни 
сақлаш ва санитария хавфсизлиги инспекцияси, Ижтимоий таъминот 
департаменти, Божхона хизмати, Иш ҳақи масалалари бўйича 
инспекцияси ва бошқа органлар зиммасига юклатилиши мумкин. 
Полиция ўз дискрецион ваколатларини амалга оширган пайтида 
аслида шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш ҳуқуқига эга 
бўлганлиги каби полиция иши ташкил этилишининг ўзига хос 
хусусиятини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозим. Бундай ўзига 
хослик шундан иборатки, полиция батафсил важ-сабабларни 
келтирмаган ҳолда иш бўйича юритувни тугатиш ҳақида қарор қабул 
қилишга ҳақли бўлади. 
Таъқиб қилиш қироллик хизмати. 
Олдин жиноий жавобгарликка 
тортилаётган аксарият шахсларни таъқиб қилиш полициянинг иши 
(суд мажлиси босқичида айбловни қувватлаш учун у одатда 
адвокатлик 
касбининг 
вакилларини 
– 
барристерлар 
ва 
солиситорларни жалб қиларди) ва хусусий шахсларнинг иши 
ҳисобланарди. Мазкур ҳолат танқид қилинарди ва Англияда 
прокуратура каби давлат органи ташкил этилишининг мақсадга 
мувофиқлиги ҳақида мунозараларни кучайтирарди. Шундай қилиб, 
Таъқиб қилиш қирол хизмати таъсис этилди. 
Ҳозирги кунда Таъқиб қилиш қирол хизмати ижро этувчи 
ҳокимиятининг ихтисослашган давлат органлари тизимидан иборат. 
Унинг энг паст бўғини бўлган маҳаллий бўлинмаларига (93 та аҳоли 
пунктларда жойлашган) 
маҳаллий қироллик таьқиб қилувчилар
раҳбарлик қиладилар. Уларнинг зиммасига судларда жиноий 
таъқибни ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича ишларни бажариш 
юклатилган. 
Ўрта бўгинни 42 та округ бўлинмалар ташкил этади. Уларнинг 
зиммасига асосан ижтимоий хавфи юқори бўлган ва қийин жиноятлар 
ҳақидаги ишлар бўйича жиноий таъқибни амалга ошириш, 
шунингдек, маҳаллий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш, 
уларга қонун ҳужжатлари билан белгиланган доирада раҳбарлик 
қилиш юклатилган. Ўрта бўғин хизматининг бўлинмаларига 
катта 
қироллик
таьқиб қилувчилар 
раҳбарлик қилади. 
Оммавий таъқиблар директори Таъқиб қилиш қироллик 
хизматининг бошлиғи ҳисобланади. Директорни тайинлаш ва унинг 
фаолиятига раҳбарлик қилиш 
Бош атторней 
томонидан амалга 
оширилади. Унинг асосий процессуал функцияси судда ҳукумат 
номидан ўта муҳим жиноят ишлари бўйича айбловни қувватлашдан 


256 
иборат бўлади. Шунингдек, Бош атторней ҳукумат судда даъвогар 
ёки жавобгар сифатида иштирок этадиган ҳолларда ҳукуматнинг 
манфаатларини ҳимоя қилади. Бош атторней катта ижтимоий 
диққатга сазовор бўлган ишлар бўйича даъвогар сифатида иштирок 
этиши ҳам мумкин. Ўз мақомига кўра Бош атторней инглиз 
Парламентиннг аъзоси бўлади, бироқ маҳкаманинг аъзоси бўлишга 
унинг ҳақи йўқ. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish