Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Юқори суд
. Юқори суд 1873-1875 йиллардаги суд ислоҳотлари 
тўғрисидаги қонунларга асосан ташкил этилган. 1971 йилгача Юқори 
суд судьялари Лондоннинг Стрэнд деган жойидаги одил судлов 
Қироллик саройида жойлашган. Юқори суд судьялари одатга кўра 
жойларда сайёр суд мажлислари ўтказишган. Генрих II ўтказган суд 
ислоҳотлари натижасида “сайёр” судлар “ассизлар судлари” деб атала 
бошланди. Айнан ассизлар судлари юз йиллар давомида Англия 


251 
умумий ҳуқуқини шакллантирди ва ривожлантирди. 1971 йилдаги 
судлар тўғрисидаги қонун ассизлар судларини тугатди ва Юқори 
суднинг мажлислари унинг Англия ва Уэльснинг барча ҳудудида 
жойлашган 45 та бўлимларида ҳам ўтказилиши мумкинлигини 
белгилаб қўйди. Юқори суд бўлимлари жойлашадиган муайян 
шаҳарлар лорд-канцлернинг қарори билан белгиланади. Ушбу суд 
асосан жуда мураккаб бўлган фуқаролик ишларини биринчи ва 
иккинчи инстанциялар бўйича кўриб чиқади. Юқори суд монарх 
томонидан тайинланадиган 80 та судьялардан, судлов иши соҳасида 
йирик тажрибага ва кўпчилик томонидан эътироф этилган обрўга эга 
бўлган инглиз ҳуқуқининг катта билимдонларидан, шунингдек, суд 
идорасининг айрим юқори турувчи мансабдор шахсларидан (Лорд-
канцлер, Лорд – бош судья, Суд архивларининг бош сақловчиси) 
иборат бўлади. 
Юқори суд учта бўлимдан иборат: 
- қирол курсиси бўлими. Унга лорд – бош судья раҳбарлик 
қилади. Мазкур бўлим фуқаролик ишларининг кенг спектрини 
(шартнома шартлари бузилиши ва туҳмат қилиш натижасида 
етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги даъволар, савдо низолари ва 
адмиралтействонинг ишлари) кўриб чиқади; 
- канцлерлик бўлими. Унга лорд-канцлер раҳбарлик қилади, 
бироқ бўлим ишига асосий раҳбарликни вице-канцлер амалга 
оширади. Ушбу бўлим мулк муносабатлари, шу жумладан, мулкдор 
ўлимидан кейин мулкни бошқариш, васиятномаларни шарҳлаш, 
банкротлик ва акциядорлик жамиятлар фаолияти билан боғлиқ 
ишларни кўриб чиқади; 
- оила бўлими. Раис раҳбарлигида мазкур бўлим никоҳни бекор 
қилиш ишлари, оилавий муносабатлар, васийлик ва ҳомийлик, 
фарзандликка олиш масалалари, низосиз тартибдаги васиятномалар 
ҳамда васиятномалар қолдирмасдан вафот этган мулкдорларнинг 
мол-мулкини бўлиш билан шуғулланади. 
Юқори суд бир қатор судлар, трибуналлар, органлар ва давлат 
лавозимларини эгаллаётган айрим шахсларга, жумладан, ҳукумат 
вазирларига нисбатан назорат функцияларини ҳам амалга оширади. 
Таъкидлаш жоизки, Юқори суд биринчи инстанция суди 
сифатида ҳам, апелляция инстанцияси суди сифатида ҳам ўз 
фаолиятини амалга ошириши мумкин. Агар биринчи инстанцияда 
судья процессни якка тартибда олиб борадиган бўлса, апелляция 


252 
инстанцияси сифатида Юқори суд ишларни иккита ёки учта судьядан 
иборат таркибда кўриб чиқади. 
Апелляция суди
. Апелляция суди иккита бўлинмалардан иборат 
бўлади: жиноят ва фуқаролик. Суднинг суд мажлислари зали ва 
хизмат хоналари Лондонда Одил судлов қироллик саройида 
жойлашган. Лорд-канцлер, Лорд-бош судья, оилавий ишлари бўйича 
бўлинманинг раиси, Суд архивларининг бош сақловчиси ҳамда 
монарх томонидан тайинланадиган ва апелляция лордлари деб 
номланаётган апелляция судининг 14 та аъзолари мазкур суднинг 
судьялари ҳисобланади. 
Апелляция суди одатда ўз қарорларини иш ҳужжатлари, олдинги 
суд мажлисларининг ёзувлари ва тарафлар адвокатларининг 
далиллари асосида қабул қилиб, камдан-кам ҳолларда гувоҳларни 
сўроқ қилади. Апелляция суди учта, камроқ ҳолларда иккита 
судьядан иборат таркибда ишларни кўради, бироқ бешта ва бундан 
кўп судьялар ҳам бўлиши мумкин. 
Олий суд
. Корона суди, Юқори суд ва Апелляция суди Олий 
судни ташкил этадилар. Айрим инглиз манбалари кўрсатишича, 
мазкур ўзига хос тузилиш инглиз судларининг бир-биридан 
ажралганлигини енгиш, суд тизимининг бирлигини ва унинг марказга 
бўйсунишини белгилаш учун керак бўлди
1

Лордлар палатаси
. Лордлар палатаси инглиз суд тизимининг 
олий 
инстанцияси 
бўлиб, 
парламентнинг 
юқори 
палатаси 
функциясини бажариш билан бирга жиноят ва фуқаролик ишлари 
бўйича апелляция инстанцияси функцияларини амалга оширади. 
Кўриниб турибдики, унинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у 
бир вақтнинг ўзида қонун чиқарувчи ва суд ҳокимиятларини 
мужассам қилади. Муайян даражада у ижро этувчи ҳокимиятни ҳам 
мужассам қилиши мумкин, чунки унинг раиси Лорд-канцлер 
ҳисобланади, у эса парламент юқори палатасининг спикери, 
шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси ҳамда судлар 
фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш функцияларини 
бажарадиган ижро этувчи органнинг – Департаментнинг раҳбари 
бўлади
2

Лордлар палатаси томонидан апелляциялар кўриб чиқилишининг 
ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у тарафлар манфаатларини 
1
Гуценко К.Ф., Головко Л.В., Филимонов Б.А. Уголовный процесс западных государств. – ИКД «Зерцало-М», 
2001. – 71-б. 
2
Гуценко К.Ф., Головко Л.В., Филимонов Б.А. Кўрсатилган асар. – 69-б. 


253 
эмас, бутун инглиз ҳуқуқий тизимининг манфаатларини кўзлаб
1
, яъни 
прецедент ҳуқуқининг нормаларини яратиш, уларга ўзгартириш ва 
қўшимчалар киритиш мақсадида ўз фаолиятини амалга оширади. 
Ишлар махсус тайинланадиган “апелляция бўйича ординар лордлар” 
томонидан кўриб чиқилади. Уларни суд лордлари деб ҳам 
номлашади. 
Таъкидлаш жоизки, юқорида кўрсатилган судлар билан бир 
қаторда Англия ва Уэльсда 
ихтисослашган судлар
мавжуд: 
- коронер судлари, ушбу судларда коронерлар (терговчилар) одам 
ўлдириш, ғайритабиий ва шубҳа туғдирадиган ўлимлар ёки 
аниқланмаган сабабларга кўра келиб чиққан ўлимлар ҳолатларини 
тергов қиладилар; 
- ҳарбий жиноятларни содир этишда ҳарбий хизматчиларга 
нисбатан айбловларни кўриб чиқадиган ҳарбий судлар; 
- англикан черков ва черков ҳуқуқи масалалари билан 
шуғулланаётган черков судлари. 
Бундан ташқари, Англия суд тизимида иммиграция, солиққа 
тортиш, фуқароларнинг руҳий соғлиги, ердан фойдаланиш ва ерга 
эгалик қилиш, мулк, ижтимоий суғурта, транспорт, саноат, аҳоли 
бандлиги масалалари билан шуғулланадиган 
трибуналлар 
ҳам 
мавжуд бўлади. 
Трибуналларда ишларни кўриб чиқиш тартиби бошқа судларга 
қараганда оддийроқ бўлади. Юридик маълумотга эга бўлмаган 
мутахассислар-экспертлар (масалан, врачлар) трибуналлар аъзолари 
бўлиши мумкин, бироқ трибунал раиси ҳар доим профессионал 
юрист бўлиши шарт. 
Судлар қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш 
тартиби тўғрисида бир неча гап айтишимиз лозим. 
Чунончи, 
магистрат судлари 
ҳукмлари
 
устидан шикоятлар 
Корона судига берилади. Апелляция шикоятлари судья томонидан 
присяжнийларсиз тўрттагача ҳақамлик судлари иштирокида кўриб 
чиқилади. Ҳуқуқ ва тартиб-тамойил масалалари бўйича шикоятлар 
Юқори суднинг Қирол курсиси бўлинмасига тақдим этилади. 
Оилавий масалалар бўйича қарорлар устидан Юқори суднинг 
Оилавий бўлинмасига протест билдириш мумкин. 
Графлик судларининг 
қарорлари устидан берилган шикоятлар 
одатда Апелляция суди томонидан кўриб чиқилади, Юқори суд 
1
Гуценко К.Ф., Головко Л.В., Филимонов Б.А. Кўрсатилган асар. – 155-б. 


254 
(Канцлерлик бўлинмаси) томонидан кўриб чиқиладиган банкротлик 
тўғрисидаги ишлар бўйича берилган шикоятлар бундан мустасно. 
Корона Судининг 
ҳукмлари ва қарорлари устидан шикоятлар 
Апелляция судининг Жиноят бўлинмасига берилади. 
Юқори суднинг
қарорлари устидан шикоятлар Апелляция 
судининг Фуқаролик бўлинмасига берилади. 
Лордлар палатасига 
шикоят бериш учун Апелляция суди ёки 
Лордлар палатасининг петициялар бўйича қўмитаси рухсат 
беришлари шарт. Лордлар палатасида: 
- Апелляция судининг қарорлари; 
- Юқори суднинг қарорлари; 
- Шотландия Суд палатасининг қарорлари; 
- Шимолий Ирландия Апелляция судининг қарорлари устидан 
берилган шикоятлар кўриб чиқилиши мумкин. 
Кўриб туришимизча, ягона суд тизимининг йўқлиги инглиз суд 
тизимининг ўзига хос хусусиятидир. Англиянинг турли судлари ҳар 
хил таркибий ва ташкилий ҳолатда бўладилар. Уларнинг устида ўзига 
хос суд раҳбарияти ролини ўйнайдиган, судлар ва судьялар 
фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича ягона кўрсатмалар берадиган 
маъмурий марказ мавжуд эмас. Ҳисобланадики, инглиз судьялар 
фақат битта хўжайинни – ҳуқуқни тан оладилар
1


Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish