Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

 
МАХСУС АДАБИЁТЛАР 
1. Амирова М., Тогаев С. Нотариат: Вопросы и ответы. – Т.: 
Ўзбекистон, 2001. 


248 
VI БЎЛИМ. 
ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРДА СУД ВА 
ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ 
ФАОЛИЯТИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ 


249 
17 БОБ. ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРДА СУД, ПРОКУРАТУРА, 
АДВОКАТУРА 
 
ЎҚУВ МАҚСАДЛАРИ: 
 
Мазкур мавзунинг мустақил ўрганилиши талабаларда айрим 
хорижий давлатларнинг ҳуқуқий тизими ҳақида тасаввурларни 
шакллантиришга йўналтирилган. Ушбу материал ахборот тусдаги 
(мазкур соҳада изланиш олиб борадиган тадқиқотчилардан олинган, 
муаллифлар рўйхати адабиётлар рўйхатида кўрсатилган) материал 
бўлиб, тўлиқ ва чуқур бўлишга даъво қилмайди, у хорижий 
давлатларда суд, прокуратура, адвокатуранинг умумий таърифини 
ҳамда айрим ўзига хос хусусиятларини акс эттиради. 
 
17.1. Англия ва Уэльс 
 
Суд тизими. 
Англия ва Уэльсда суд тизими ва судларнинг турли 
типлари кўп асрлар давомида шаклланиб келган. Ҳозирги кунда суд 
тизими қуйидагилардан иборат: 
- магистрат судлари; 
- графлик судлари; 
- Корона суди; 
- Юқори суд (қирол курсиси бўлими, канцлерлик ва оилавий 
бўлимлардан иборат); 
- апелляция суди; 
- Олий суд; 
- Лордлар палатаси. 
Магистрат судлари 
XIV асрда ташкил топган бўлиб, суд 
тизимининг асосий бўғинини ташкил этадилар. Ҳозирги кунда 
магистрат судининг фаолияти 1980 йилдаги Магистрат судлари 
тўғрисидаги Қонун билан тартибга солинади. Ушбу судлар одатда 
жиноят ишларини ҳамда қарзларни ва маҳаллий солиқларни ундириш 
ҳақидаги фуқаролик ва оилавий ишларни кўриб чиқадилар, 
шунингдек, қимор ва ресторан бизнесини лицензиялаш билан 
шуғулланадилар. Суд статистикаси маълумотларига кўра, ҳар йили 
мамлакатда рўйхатга олинадиган ишларнинг 95-98 % магистрат 
судларида кўрилади. 
Магистрат судлари фаолияти ташкилий-ҳуқуқий асосларининг 
ўзига хос хусусияти шундан иборатки, профессионал юрист бўлмаган 


250 
шахс ҳам судья-магистрат бўлиши мумкин. Улар яраштирувчи 
судьялар деб ҳам аталади. Охирги пайтларда магистрат-судьяларнинг 
умумий сони 30 мингга яқинлашди. Мазкур судлар одатда ишларни 
учта судьядан иборат бўлган ҳайъатларда кўриб чиқадилар, ҳуқуқий 
масалалар бўйича уларга юридик маълумотга эга бўлган судьялик 
клерклар маслаҳатлар беради. 
Графлик судлари
.
 
Ушбу судлар XIX аср ўртасида (1846 йил) 
таъсис этилган ва фуқаролик ишлари бўйича одил судловнинг асосий 
органлари ҳисобланади. Уларнинг умумий сони 270 тага яқин. Ҳар 
йили графлик судлари томонидан 1,5 млн. яқин суд ишлари кўриб 
чиқилади, лекин мазкур судлар фақат унча қийин бўлмаган ишларни 
кўрадилар. Қийинроқ ишлар Юқори суд томонидан кўриб чиқилади. 
Графлик судларининг фаолияти 1984 йилдаги Графлик судлари 
тўғрисидаги Қонун билан тартибга солинади. 
Графлик судларига округ ёки туман судьялари раҳбарлик қилади. 
Округ судлари каттароқ ва қийинроқ ишларни кўриб чиқадилар, 
шунингдек, туман судьяларнинг қарорларига келиб тушадиган айрим 
шикоятларни кўрадилар. Графлик судларида “ўриндошлик асосида” 
судьялар ҳам – рекордерлар (судьялар мажбуриятларини бажаришга 
жалб қилинадиган юристлар), рекордерлар ёрдамчилари ва туман 
судьяларнинг ўринбосарлари – фаолият юритадилар. 
Корона суди (Тож суди)
. 1972 йилда ташкил этилган ушбу суд 
ягона миллий суд бўлиб, марказлари Англия ва Уэльснинг турли 
шаҳарларида жойлашган графлик бўйича ўз мажлисларини ўтказади. 
Корона суди энг жиддий жиноят ишларини кўриб чиқади. Суд 
ишлари судья раислигида 12 та присяжнийлар (қасамёд қилдирилган 
халқ маслаҳатчилари) томонидан кўрилади. 
Корона суди ишларни биринчи инстанция суди сифатида ҳам, 
апелляция суди сифатида ҳам кўриб чиқади. Апелляция тартибида 
ишнинг қайта кўриб чиқилиши присяжнийларсиз амалга оширилади, 
суд таркибига судьядан ташқари иккитадан тўрттагача магистратлар 
(улар профессионал юристлар бўлмайди) киради. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish