Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Нотариус, нотариус ёрдамчиси ва стажёри



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Нотариус, нотариус ёрдамчиси ва стажёри: 

илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари, 
тадбиркорлик ва бошқа фаолият билан шуғулланишга; 
- шартномалар тузишда воситачилик хизмати кўрсатишга ҳақли 
эмас. 
Нотариус ўз фаолиятида мустақил бўлиб, бу фаолиятни амалга 
оширишда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига амал 
қилади. Нотариусларнинг ўз касбий мажбуриятларини бажариши 
устидан назоратни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, 
адлия бошқармалари амалга оширади. Нотариуснинг, нотариал 
ҳаракатларни амалга оширувчи бошқа мансабдор шахсларнинг, 
шунингдек, амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлардан хизмат 


240 
вазифасини бажариш муносабати билан хабардор бўлиб қолган 
шахсларнинг ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилиши, 
шу жумладан, меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ҳам 
ошкор қилиши тақиқланади. 
Амалга 
оширилган 
нотариал 
ҳаракатлар 
тўғрисидаги 
маълумотлар (ҳужжатлар) бу ҳаракатлар кимнинг номидан ёки 
кимнинг топшириғи билан амалга оширилган бўлса, ўша 
шахсларнинг ўзигагина берилиши мумкин. Амалга оширилган 
нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар) 
суд, прокуратура, тергов органларининг талабига биноан, улар 
юритаётган ишлар муносабати билан берилади. Жиноий фаолиятдан 
олинган 
даромадларни 
легаллаштиришга 
ва 
терроризмни 
молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган амалга 
оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномалар 
(маълумотлар) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва 
тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади. Кўчмас 
мулк ижараси шартномаларини тасдиқлаш ва ижара ҳақининг 
миқдори тўғрисидаги, мерос ёки ҳадя тартибида фуқаролар мулкига 
ўтаётган мол-мулкнинг қиймати ҳақидаги маълумотномалар қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда давлат солиқ хизмати 
органига тақдим этилади. Васиятнома тўғрисидаги маълумотномалар 
васият қилувчининг вафотидан кейингина берилади. 
Амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг махфийлигини 
бузишда айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда 
жавобгар бўладилар. Ўзбекистон Республикасида нотариал идоралар 
тармоғи, уларнинг штатлари нотариал идоралар учун белгиланган 
штатлар сони ва иш ҳақи фонди доирасида мансаб окладлари 
чизмасига риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлиги томонидан тасдиқланади. 
Икки нафар ва ундан ортиқ нотариус ишлайдиган нотариал 
идораларда нотариуслардан бири катта нотариус этиб тайинланади ва 
унинг зиммасига ушбу нотариал идоранинг маъмурий-ташкилий 
ишларини назорат қилиш вазифаси юклатилади. Нотариус лавозими 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан таъсис 
этилади ва тугатилади. 
Муайян 
ҳудуддаги 
(нотариал 
округдаги) 
нотариуслар 
лавозимларининг 
сони 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси 
томонидан 
ўрнатиладиган 
тартибда 
Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади. Нотариал 


241 
округдаги нотариуслар лавозимининг сони Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сон қарори билан 
тасдиқланган Нотариал округда нотариуслар лавозимлари сонини 
белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади. 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ушбу Низомга мувофиқ 
белгиланадиган 
тегишли 
нотариал 
округдаги 
нотариуслар 
лавозимлари сонидан келиб чиққан ҳолда нотариус лавозимини 
таъсис этади ва тугатади. Нотариал округда нотариуслар лавозимлари 
сони Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан бир 
йилда кўпи билан бир марта белгиланади.
Ҳар бир нотариал округда камида битта нотариус лавозими 
таъсис этилади. Иккинчи ва ундан кейинги нотариуслар 
лавозимларини белгилашда қуйидаги мезонларнинг ҳаммаси ҳисобга 
олинади: 
а) нотариал округ нотариуслари томонидан, қоидага кўра, охирги 
уч йилда амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг ўртача ойлик 
сони. Бунда нотариуслар лавозимлари сони бир нотариусга бир ойда 
350-500 нотариал ҳаракатлар ҳисобидан келиб чиққан ҳолда 
белгиланади; 
б) нотариал округдаги аҳоли сони. Бунда нотариуслар 
лавозимлари сони қуйидаги тарзда белгиланади: 
Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоят марказлари чегараларида 
белгиланган нотариал округларда – 15 мингдан кўп бўлмаган аҳолига 
бир нотариус; 
вилоят бўйсунишидаги шаҳарлар чегараларида белгиланган 
нотариал округларда – 25 мингдан кўп бўлмаган аҳолига бир 
нотариус; 
қишлоқ 
туманлари 
чегараларида 
белгиланган 
нотариал 
округларда – 30 мингдан кўп бўлмаган аҳолига бир нотариус. 
Юқорида назарда тутилган мезонларга қўшимча равишда, 
нотариуслар лавозимлари сонини белгилашда муайян ҳолатлардан 
келиб чиқиб, шунингдек, бир нотариал округ чегараларида аҳоли 
пунктларининг бир-биридан олислиги ва улар ўртасидаги мавжуд 
транспорт алоқаси ҳисобга олиниши мумкин. 
Нотариал округда нотариуслар лавозимлари сони тўғрисидаги 
таклифлар 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Адлия 
вазирлигига 
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан киритилади. 


242 
Таклифларга нотариал округ бўйича қуйидаги маълумотлар 
мавжуд бўлган материаллар илова қилинади: 
- охирги уч йилда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар сони; 
- аҳоли сони; 
- давлат нотариал идораси таъминоти харажатларини қоплаш 
имконияти; 
- нотариал округда нотариуслар лавозимлари сони тўғрисидаги 
таклифни асослайдиган бошқа маълумотлар.
Нотариал округда нотариуслар лавозимлари сони тўғрисидаги 
таклифлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 
Низомда назарда тутилган муддатларда кўриб чиқилади.
Давлат нотариал идораларида Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлиги қарори билан нотариуснинг ёрдамчиси, нотариуснинг 
стажёри, нотариуснинг котиби ва архивариус лавозимлари жорий 
этилиши мумкин. Нотариуснинг ёрдамчиси ва нотариуснинг котиби 
лавозими, қоидага кўра, ҳар бир нотариус лавозимига 1 бирликдан 
жорий этилади. Стажёрлар ва архивариуслар сони ҳар бир лавозим 
бўйича республикадаги нотариуслар умумий сонининг 10 фоизидан 
ошмаслиги керак. 
Нотариуснинг олий юридик маълумотли стажёри ва ёрдамчиси 
бўлиши мумкин. Тегишли нотариал идорасига стажёр ва ёрдамчини 
ишга қабул қилиш меҳнат шартномаси асосида Қорақалпоғистон 
Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия 
бошқармалари томонидан амалга оширилади. 
Ёрдамчи ходим лавозимлари сони Ўзбекистон Республикаси 
Адлия вазирлиги томонидан, давлат бошқаруви органлари учун 
белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади. Кассир вазифаси, 
қоидага кўра, нотариуснинг котибига юкланади, зарурият бўлганда 
эса, Адлия вазирлигининг қарори билан кассир лавозими жорий 
этилиши мумкин. 
Нотариуснинг фаолият кўрсатиш ҳудуди (нотариал округ) 
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бўлинишига 
мувофиқ белгиланади. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия 
вазирлиги, адлия бошқармалари аниқ ҳолатларни ҳисобга олиб 
муайян нотариал округда нотариал ҳаракатларни амалга оширишни 
бошқа нотариал округда фаолият юритаётган нотариусга юклаши 
мумкин. Нотариусга мазкур нотариал округ доирасида иш жойи 
берилиши шарт. 


243 
Ҳар бир фуқаро ёки юридик шахс нотариал ҳаракатларни амалга 
ошириш учун хоҳлаган нотариусга мурожаат қилишга ҳақлидир, 
“Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 37, 44, 51, 52, 59, 62, 63, 74, 82 ва 
93-моддаларида 
назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 
Нотариуснинг нотариал ҳаракатни белгиланган фаолият ҳудудидан 
ташқарида амалга ошириши бу ҳаракатни ҳақиқий эмас, деб топишга 
асос бўлмайди. Нотариус мавжуд бўлмаган ҳудуддаги васият қилувчи 
оғир касал бўлган ҳолларда васиятномани тасдиқлаш учун нотариус 
ўзи хизмат кўрсатадиган ҳудуддан ташқарига чиқишга ҳақлидир. 
“Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида 
нотариусларнинг асосий 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish