Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Нотариат фаолиятининг ташкилий асослари



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Нотариат фаолиятининг ташкилий асослари. 
Нотариат 
фаолиятининг ҳуқуқий асосини Ўзбекистон Республикаси 1996 йил 
26 декабрдаги “Нотариат тўғрисидаги” 343-I-сонли Қонуни ташкил 
этади.
Бугунги кунда нотариат кўпжабҳали ҳодисани ташкил этади. 
Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат нотариал 
идораларининг нотариуслари томонидан амалга оширилади. Бошқа 
давлатларнинг ҳудудида нотариал ҳаракатларни Ўзбекистон 
Республикаси консуллари амалга оширади. 
Давлат нотариал идоралари
Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлиги томонидан ташкил этилади ва тугатилади. Давлат нотариал 
идораларнинг реестрини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 
юритади. Нотариусларга қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус 
унвонлар – мансаб даражалари берилади. 
“Нотариат тўғрисидаги” Қонун кучга кирган вақтдан бошлаб 
(1996 йил 26 декабрь) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 
хусусий 
нотариал амалиётга
йўл қўйилган эди. Бироқ Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2010 йил 5 майдаги “Ўзбекистон 
Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш 
чоралари тўғрисидаги”ги ПФ-4216-сонли Фармонига асосан хусусий 
амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар тизими 2010 йил 15 
майдан эътиборан тугатилди. Бундай қарор қабул қилинишига 
қуйидагилар сабаб бўлди. Тузиладиган битимларнинг қонунийлигини 
таъминлашга ва низоли ҳолатларни келиб чиқишидан тарафларни 
ҳимоя қилишга қаратилган нотариат институти фуқаролар ва юридик 
шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида алоҳида ўрин 


237 
эгаллайди. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда нотариат 
фаолиятининг зарур норматив-ҳуқуқий базаси ва тегишли ҳуқуқни 
қўллаш амалиёти шакллантирилди. Шу билан бирга, давлат 
нотариуслари билан бир қаторда хусусий нотариусларнинг ҳам 
фаолият кўрсатишини назарда тутувчи амалдаги нотариат тизими 
уларга юклатилган вазифаларни тўлақонли амалга оширилишига 
имкон бермаяпти. Хусусий нотариуслар фаолиятини ўрганиш ва 
таҳлил қилиш натижалари нотариат институтининг обрўсига путур 
етказадиган салбий тенденцияни аниқлаб берди. Таъкидлаш жоизки, 
хусусий нотариуслар фаолиятини текшириш жараёнида улар 
томонидан қонун билан белгиланган нормаларни жиддий бузиш, 
шунингдек, хизмат ваколатларидан ғараз мақсадларда фойдаланиб, 
суиистеъмол қилиш ҳолатлари аниқланди. Фақатгина фойда олиш 
мақсадини кўзлаш амалиётда айрим ҳолларда хусусий нотариал 
идоралар атрофида криминоген вазиятнинг пайдо бўлишига олиб 
келди. Хусусий нотариуслар ва кўчмас мулк бўйича даллоллар, 
автотранспорт дилерлари ўртасида ўзаро тил бириктириш 
битимларнинг анча қисмини хусусий нотариусларда жамланишига, 
назорат қилиб бўлмайдиган воситачилик фаолиятининг амалга 
оширилишига шароит яратди. Натижада, фақатгина 2008-2009 йиллар 
давомида йўл қўйган қонунбузилишлари учун 110 нафар хусусий 
нотариуслар турли хил жавобгарликка тортилди. Хусусан, 49 нафар 
хусусий нотариуснинг лицензиясини амал қилиши тўхтатилди ва 
тугатилди, 61 нафар хусусий нотариус интизомий ва жиноий 
жавобгарликка тортилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 5 майдаги 
“Ўзбекистон 
Республикасида 
нотариат 
институтини 
янада 
такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПФ-4216-сон Фармонини 
бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
томонидан 2010 йил 2 июнда “Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг “Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини 
янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида” 2010 йил 5 майдаги 
ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 
104-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга биноан, 2010 йил 
15 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нотариал 
ҳаракатлар давлат нотариал идораларида ишлайдиган нотариуслар 
томонидан амалга оширилиши белгиланди. Шунингдек, нотариал 
ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божи 
суммаси қуйидаги тартибда тақсимланиши белгиланди: 


238 
- 73 фоизи – маҳаллий бюджет даромадига; 
- 12 фоизи – Судлар ва адлия органларини ривожлантириш 
жамғармасини шакллантиришга; 
- 15 фоизи – маблағларни адлия органларининг ғазна 
ҳисобварақларида жамлаш йўли билан давлат нотариал идоралари ва 
нотариал архивларни молиялаштиришга. 
Президент Фармонига асосан Ўзбекистон Республикасининг 
“Нотариат тўғрисида”ги Қонунига 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255 
– сонли Қонун билан ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, нотариат 
фаолиятни ҳуқуқий тартибга солиш янада такомиллаштирилди ва 
нотариуслик лавозимини эгаловчи шахсларга нисбатан талаблар 
кучайтирилди. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish