Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

ҳуқуқ ва мажбуриятлари
белгиланган. 
Нотариус қуйидаги ҳуқуқларга эга: ўзига мурожаат қилган барча 
шахслар учун қонунда назарда тутилган нотариал ҳаракатларни 
амалга ошириш, нотариал ҳаракатни амалга ошириш жойи қонун 
ҳужжатларида белгилаб қўйилган ҳоллар бундан мустасно; битим ва 
аризаларнинг лойиҳаларини тузиш, ҳужжатларнинг нусхаларини ва 
улардан 
кўчирмаларни 
тайёрлаш, 
шунингдек, 
нотариал 
ҳаракатларнинг амалга оширилишига доир масалалар юзасидан 
тушунтиришлар бериш; жисмоний ва юридик шахслардан нотариал 
ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб 
қилиб олиш; давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва 
ташкилотлардан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур 
бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш ҳамда олиш; жисмоний 
ва юридик шахслар номидан тегишли давлат органларига мол-мулкка 
бўлган ҳуқуқларни ва ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказишни 
амалга ошириш учун, шунингдек, ҳужжатларнинг чет элда амал 
қилиши учун мазкур органлар томонидан расмийлаштирилган 
ҳужжатларни олган ҳолда ҳужжатларни легаллаштириш учун 
мурожаат қилиш.
Нотариусларнинг 
мажбуриятлари
сифатида 
қуйидагилар 
белгилаб қўйилган: 
- жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқларини амалга 
оширишда ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашиш, 
уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб бериш; 
- томонлар тақдим этган битимлар лойиҳаларининг мазмун-
моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш, ушбу битимлар мазмуни 
томонларнинг асл мақсадига мос келиш-келмаслигини ва қонун 
талабларига зид келиш-келмаслигини текшириш; 


244 
- юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар 
зарарига фойдаланилмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал 
ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириш; 
- қонун ҳужжатларига мос келмайдиган нотариал ҳаракатни 
амалга оширишни рад этиш; 
- нотариал ҳаракатларни амалга ошириш вақтида фуқаролар ёки 
мансабдор шахслар томонидан қонунчилик бузилганлигини 
аниқлаган тақдирда, зарур чора-тадбирлар кўрилиши учун тегишли 
корхоналар, муассасалар, ташкилотларга ёки прокурорга бу ҳақда 
хабар қилиш; 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Адлия 
вазирлиги 
томонидан 
белгиланадиган тартибда беш йилда камида бир марта ўз касбий 
малакасини ошириш; 
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда кўчмас мулк 
ижараси шартномаларини тасдиқлаш ва ижара ҳақининг миқдори 
тўғрисидаги, мерос ёки ҳадя тартибида фуқаролар мулкига ўтаётган 
мол-мулкнинг қиймати ҳақидаги маълумотномаларни давлат солиқ 
хизмати органига тақдим этиш; 
суд, прокуратура, тергов органлари талабига биноан, мазкур 
органларнинг юритувида бўлган ишлар билан боғлиқ нотариал 
ҳаракатларни амалга оширганлик тўғрисида маълумотномалар 
(маълумотлар) бериш; 
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва 
терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган 
амалга 
оширилган 
нотариал 
ҳаракатлар 
тўғрисидаги 
маълумотномаларни (маълумотларни) қонун ҳужжатларида назарда 
тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига 
тақдим этиш. 
Нотариус ўз касбий мажбуриятларини бузганлиги учун қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгар бўлади. Нотариус 
ўз касбий мажбуриятларини бузганлиги оқибатида етказган 
зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
белгилайдиган тартибда давлат томонидан қопланади. 
Нотариус нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун қонун 
ҳужжатларида белгиланган ставкалар бўйича давлат божи ундиради. 
Нотариус нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун ўз иш жойидан 
бошқа жойга борганида манфаатдор жисмоний ёки юридик шахслар 
унинг ҳақиқатда қилинган транспорт харажатларининг ўрнини 
қоплайди. Нотариусга мурожаат қилган жисмоний ёки юридик 


245 
шахслар билан нотариус ўртасидаги келишувга мувофиқ нотариуслар 
томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча 
ҳаракатлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ 
ундирилади. 
Нотариал идоралар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
молиялаштирилади. 
Нотариуслар қуйидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширади:
1) битимларни тасдиқлайди;
2) васиятномаларни тасдиқлайди;
3) эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга мулк ҳуқуқи 
тўғрисида гувоҳномалар беради;
4) мол-мулкни ўзга шахсга ўтказишни тақиқлаб қўяди ва тақиқни 
бекор қилади;
5) меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беради;
6) мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар 
кўради;
7) ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган 
кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлайди;
8) ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима 
қилинганлигини шаҳодатлайди;
9) ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди;
10) кўчмас мулк очиқ савдода сотиб олинганлиги ҳақида 
гувоҳнома беради;
11) фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлайди;
12) фуқаронинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлайди;
13) фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини 
тасдиқлайди;
14) ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлайди;
15) жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларини бошқа 
жисмоний ва юридик шахсларга топширади;
16) пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул 
қилиб олади;
17) ҳужжатларни сақлаш учун қабул қилиб олади;
18) пул тўлаш учун чекларни тақдим этади ва чеклар бўйича пул 
тўланмаганлигини тасдиқлайди; 
19) ижро хатларини ёзади;
20) векселларнинг протестларини амалга оширади;
21) денгиз протестларини амалга оширади;


246 
22) нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатларини 
ҳамда реестрлардан кўчирмаларни беради.
Нотариуслар қонунларда назарда тутилган бошқа нотариал 
ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish