Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Меҳнат ишлари бўйича судлар.
ГФРда фаолият юритувчи 
ихтисослаштирилган судлар орасида умумий судлар билан бир 
қаторда меҳнат ишлари бўйича судлар ҳам муҳим ўрин тутади. 
Мазкур судларнинг фаолияти иш ҳақи тўлаш, таътиллар бериш, 
ишдан бўшатиш масалалари бўйича ишга ёлловчилар ва индивидуал 
хизматчилар ўртасидаги низоларни, шунингдек, касаба уюшмалари 
ва тадбиркорлар бирлашмалари ўртасидаги низолар, жумладан, иш 
ташлашнинг ёки корхона ёпилишининг ҳуқуққа хилофлиги каби 
масалаларни кўриб чиқишга қаратилган. Мазкур тизимга Кассел 


267 
шаҳрида жойлашган бешта сенатдан ташкил топган Меҳнат ишлари 
бўйича федерал суд раҳбарлик қилади. Ушбу сенатлар ҳайъатларида 
учта профессионал судья ва иккита “фахрий” судьялар (улар 
тегишинча тадбиркорлар ва касаба уюшмаларининг вакиллари 
бўлади) мазкур тизимга кирувчи қуйи судларининг қарорлари 
устидан келтирилган кассация шикоятларини кўриб чиқадилар. ГФР 
ерларининг ҳар бирида меҳнат ишлари бўйича биттадан ер суди 
бўлиб, Шимолий Рейн-Вестфалияда эса меҳнат ишлари бўйича 
иккита ер суди таъсис этилган. 
Мазкур судларда битта профессионал судья ҳамда тадбиркорлар 
ва ишчилар манфаатларини ҳимоя қиладиган иккита ёки тўртта 
(ишнинг тоифасига қараб) “фахрий судьялардан” иборат ҳайъатлар 
ташкил этилади. Меҳнат ишлари бўйича ер судлари апелляция 
инстанцияси ҳисобланиб, уларга қуйи турувчи судларнинг қарорлари 
устидан шикоятлар келтирилади. 
Меҳнат ишлари бўйича судлар мазкур тизимнинг энг қуйи 
инстанцияси бўлиб (ГФР ҳудудида уларнинг сони 107 га борган эди), 
биринчи инстанция бўйича барча меҳнат низоларини кўриб чиқади. 
Уларда, меҳнат ишлари бўйича ер судларида ташкил этиладиган 
ҳайъатларнинг таркибидагидек, ҳайъатлар ташкил этилади. Мазкур 
судларда низоларни имкони борича ўзаро келишув асосида ҳал этиш 
учун зарур чоралар кўрилади. 
Меҳнат ишлари бўйича судлар қуйидаги соҳаларда мустақил 
фуқаролик-ҳуқуқий ваколатларга эга: 
а) қуйидаги низоларни ҳал этиш доирасида: 
- жамоа меҳнат шартномаси тарафлари ёки ушбу тарафлар ва 
учинчи тараф ўртасидаги – мазкур шартноманинг мавжудлиги 
ҳақида; иш ташлаш муносабати билан амалга оширилган хатти-
ҳаракатлар ҳақида ёки касаба уюшмаларига бирлашиш эркинлиги 
масалалари бўйича; 
- иш берувчилар ва ёлланган ходимлар ўртасидаги уларнинг 
шартномавий 
муносабатлари 
юзасидан 
низолар 
– 
меҳнат 
шартномасининг мавжудлиги, мазкур шартномани тузиш бўйича 
музокаралар, унинг оқибатлари, унинг асосида келиб чиқадиган 
деликтлар ёки квазиделиктлар ҳақида; 

ходимлар ўртасида 
– 
улар 
томонидан 
биргаликда 
бажариладиган ишлар ҳамда мазкур муносабатлар натижасида 
вужудга келадиган деликтлар ёки квазиделиктлар юзасидан; 


268 
- ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги – ихтиро учун 
мукофотнинг қатъий ўрнатилган ёки тахминан белгиланган 
суммасини тўлаш юзасидан; 
б) қарорларни қабул қилиш жараёни доирасида: 
- Корхоналар мақоми тўғрисидаги Қонун бўйича ҳал қилинадиган 
низолар юзасидан; 

жамоа меҳнат шартномасини тузиш бўйича касаба 
уюшмасининг ҳуқуқи юзасидан. 
Хусусий ҳуқуқ субъектлари бўлган юридик шахслар ҳамда 
ўзининг номидан ёки мазкур юридик шахс раҳбар органининг 
аъзолари сифатида иштирок этаётган юридик шахснинг қонуний 
вакиллари ўртасидаги фуқаролик даъволар меҳнат ишлари бўйича 
судларнинг ваколатига кирмайди, бироқ улар тарафларнинг 
келишувига асосан мазкур судларга берилиши мумкин. Одатда 
меҳнат ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилмайдиган 
бошқа даъволар истисно тариқасида мазкур судларга кўриб чиқиш 
учун берилиши мумкин, агарда улар юридик ёки иқтисодий жиҳатдан 
юқорида кўрсатилган “а” бандида назарда тутилган фуқаролик даъво 
билан боғлиқ (ёки ушбу даъво билан бир вақтда киритилаётган) бўлса 
ҳамда мазкур масалалар бошқа суднинг мутлоқ ваколатига 
киритилмаган бўлса. 
Меҳнат ишлари бўйича судларнинг ваколатига киритилган 
масалалар тарафларнинг келишувига асосан мазкур судларнинг 
судловидан чиқарилишига йўл қўйилмайди. Ягона истисно ҳолати 
жамоа меҳнат шартномасининг тарафларига нисбатан белгиланган 
бўлиб, ушбу тарафлар: 
- жамоа меҳнат шартномасининг мазмуни бўйича ёки мазкур 
шартноманинг мавжудлиги юзасидан улар ўртасида вужудга келган 
фуқаролик низолари бўйича ўзаро келишувга асосан мазкур 
низоларни умуман ёки айрим иш бўйича – меҳнат ишлари бўйича 
суднинг ваколатидан чиқаришга ва уларни арбитраж судига кўриб 
чиқиш учун беришга; 
- жамоа меҳнат шартномасига асосан тузилган индивидуал 
меҳнат шартномаси юзасидан фуқаролик низоларни меҳнат ишлари 
бўйича суднинг ваколатидан чиқариб, уларни ўз келишуви бўйича 
арбитраж судига беришга ҳақлидирлар, агарда мазкур жамоа меҳнат 
шартномаси асосан қуйидаги тоифаларга татбиқ этиладиган бўлса: 
театр, кино, цирк ходимлари, герман савдо флотининг капитанлари ва 
экипажлари. 


269 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish