Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Меҳнат ишлари бўйича судлар 
ерларнинг юрисдикцион 
органлари ҳисобланади. Улар профессионал судья ва тегишинча 
ходимлар ва иш берувчиларнинг вакиллари бўлган иккита 
маслаҳатчидан иборат таркибда фаолият юритаётган палаталарда 
ишларни биринчи инстанция сифатида кўриб чиқадилар. 
Меҳнат ишлари бўйича судларнинг қарорлари устидан апелляция 
тартибида шикоят бериш мумкин. Айрим ҳолатларда иш бўйича 
шикоят апелляция инстанциясидан ўтмасдан, бевосита Меҳнат 
низолари бўйича федерал судга берилиши мумкин. 
Меҳнат ишлари бўйича узил-кесил қарорлар устидан Меҳнат 
ишлари бўйича олий судга шикоят бериш мумкин. 
Меҳнат ишлари бўйича олий судлар ер юрисдикцияси органлари 
бўлиб, иккинчи инстанция судлари ҳисобланади; уларда, қоида 
тариқасида, профессионал судья ва тегишинча ходимлар ва иш 
берувчиларнинг вакиллари бўлган иккита маслаҳатчидан иборат 
таркибда фаолият юритаётган палаталар қарорларни қабул қилади. 
Меҳнат ишлари бўйича олий судларнинг қарорлари устидан 
тафтиш тартибида қарорни қабул қилган орган розилиги билан 
Меҳнат ишлари бўйича федерал судига шикоят бериш мумкин. 
Муҳим аҳамиятли ҳуқуқий масала кўтарилган бўлса ёхуд чиқарилган 
суд қарори Олий федерал судлари умумий сенатининг, Меҳнат 
ишлари бўйича федерал судининг қарорларидан ёки ушбу қарорлар 
йўқ бўлган ҳолларда Меҳнат ишлари бўйича федерал судининг 
қарорларидан, шунингдек, Меҳнат ишлари бўйича худди шу ер олий 
судининг бошқа палатаси ёхуд Меҳнат ишлари бўйича бошқа ер олий 
суди томонидан ўхшаш иш бўйича қабул қилинган қарордан фарқ 
қиладиган бўлса, юқорида кўрсатилган рухсат берилади. Гарчи 
мазкур 
фарқ 
шикоятнинг 
автоматик 
маъқуллигини 
кафолатламайдиган бўлсада, шу билан бирга, у меҳнат ишлари 
бўйича ер судини шикоят бериш учун рухсат беришга мажбур 
қилади, ушбу рухсат берилмаган ҳолларда мазкур фарқ юқори 
турувчи инстанцияга шикоят бериш учун рухсат олишнинг рад 
этилиши устидан шикоят қилиш учун асос сифатида хизмат қилади. 
Меҳнат ишлари бўйича федерал судга ҳуқуқ масалалари бўйича 
шикоят бериш орқали меҳнат ишлари бўйича ер олий судларининг 
қарорлари юзасидан низолашиш мумкин. Мазкур шикоят кўриб 
чиқишга ер судининг рухсати билан, рад қилинган ҳолларда эса 
Меҳнат ишлари бўйича федерал судининг рухсати билан қабул 
қилинади. 


270 
Меҳнат ишлари бўйича федерал суд Федерациянинг олий суди, 
яъни учинчи инстанция суди ҳисобланади. У профессионал судья 
бўлган раис, иккита профессионал судьялар ва тегишинча ходимлар 
ва иш берувчилар вакиллари бўлган иккита профессионал бўлмаган 
судьялардан иборат таркибда фаолият юритаётган сенатлардан 
иборат бўлади. Меҳнат ишлари бўйича федерал суд катта сенат 
таркибида ҳам, яъни Меҳнат ишлари бўйича федерал суднинг раиси 
раҳбарлигида, сенатнинг энг кекса раиси, тўртта профессионал 
судьялар ҳамда тегишинча ходимлар ва иш берувчилар вакиллари 
бўлган иккита профессионал бўлмаган судьялар иштирокида 
ишларни ҳал қилади. Агарда сенатларнинг биттаси иш бўйича 
Меҳнат ишлари бўйича федерал судининг сенатлари, жумладан, катта 
сенат томонидан ўхшаш ишлар бўйича олдин қабул қилинган 
қарорлардан фарқ қиладиган қарорни қабул қилаётган бўлса, мазкур 
иш катта сенатга кўриб чиқиш учун юборилади. Жуда муҳим ҳуқуқий 
масала кўтараётган ишни катта сенатга кўриб чиқиш учун юбориш 
тўғрисидаги қарор мазкур ҳолатда қонунчиликни такомиллаштириш 
ва суд амалиётининг ягоналигини сақлаш учун катта сенатнинг 
қарори қабул қилиниши зарурлиги тўғрисидаги хулосага келган 
сенатларнинг бири томонидан ҳам қабул қилиниши мумкин. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish