Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Округ судлари 
(уларнинг номланиши баъзан “туман судлари” 
деб таржима қилинади) – федерал суд тизимининг асосий бўғинидир. 


285 
Мамлакатнинг бутун ҳудуди штатлар ўртасидаги чегараларни 
ҳисобга олган ҳолда округларга бўлиб чиқилган, шу сабабли бир 
штатда биттадан тўрттагача округ мавжуд. Тегишли округ судлари 
АҚШнинг тўртта денгиз орти ҳудудларида ҳам тузилган. Ҳозирги 
вақтда ҳаммаси бўлиб 95 та округ суди бор, уларнинг ҳар бирида 2 
тадан 27 тагача судья фаолият юритади. Ҳар бир суднинг судьялари 
апелляцияларни кўриб чиқиш ва қарорларни қабул қилиш учун 
одатда учта кишидан иборат таркибда мажлис ўтказадилар. 
Мазкур судларнинг фаолиятига (суд таркибида камида учта судья 
бўлган ҳолда) ушбу лавозим бўйича энг катта иш стажига эга бўлган 
ҳамда 70 ёшдан катта бўлмаган судьялар орасидан 7 йиллик муддатга 
тайинланадиган раислар раҳбарлик қилади. Умуман олганда, туман 
бўғинининг судьялик корпусига 575 та судьялар киради. 
Округ судлари ҳузурида 
федерал магистратлар 
фаолият 
юритади. Улар, асосан, ишларни эшитишга тайёрлаш ҳамда суд 
қарорлари ижро этилиши устидан назорат қилиш билан шуғулланади. 
Магистратлар кам аҳамиятли жиноятларни содир этишда айблаш 
бўйича жиноят ишларини мустақил равишда кўриб чиқишга ҳақли, 
агарда ушбу жиноятлар бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки 
1000 долларгача жарима билан жазоланадиган бўлса ҳамда 
айбланувчи унинг иши округ судининг судьяси томонидан кўриб 
чиқилишини талаб қилмаса. 
Округ судларининг ҳар бири ҳузурида уларнинг қўшимча 
органлари сифатида банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича судлар 
таъсис этилган бўлиб, уларнинг зиммасига мазкур анча кўп сонли 
ишлар тоифасини кўриб чиқиш юклатилган. Уларнинг қарорлари 
устидан шикоятлар, қоида тариқасида, округ судига берилиши 
мумкин. 
Банкротлик тўғрисидаги ишларга нисбатан алоҳида тартиб 
ўрнатилган. Туман федерал судлари мазкур ишларни банкротлик 
тўғрисидаги ишлар бўйича махсус тайинланган судьяларга ўтказиши 
мумкин. Улар 14 йиллик муддатга федерал апелляция судлари 
томонидан тайинланади. Умуман олганда, мазкур судьялик корпусни 
йилига 350 мингга яқин даъволарни кўриб чиқадиган 230 тага яқин 
судьялар ташкил қилади. 
Жиноят ва фуқаролик процессларида суд мажлиси котиби 
айбланувчи, гувоҳлар, ҳимоячилар, айбловчи, судья ва процесснинг 
бошқа иштирокчилари томонидан айтилган ҳар бир сўзни 
стенография қилади. Мазкур ёзувлар процесснинг расмий, барча 


286 
учун, жумладан, матбуот учун очиқ бўлган баённома сифатида ҳамда 
олий суд инстанциясига апелляция бўлганида ишни қайта кўриб 
чиқиш учун асосий ёзма материаллар сифатида хизмат қилади. 
Округ судьяси ўз қарорини қабул қилганидан сўнг ютқазган 
тараф апелляция судларининг бирига ҳар қандай вақтда апелляция 
беришга ҳақли бўлади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish