127
ХХ асрнинг 20-30-йилларида ҳар қандай жамият ҳаёти қарама-қарши
синфлар ўртасидаги аёвсиз курашлардан иборат ва бадиий адабиётнинг
вазифаси ана шу курашни пролетар синфи позициясидан туриб
тасвирлашдир деган қараш советнинг адабий сиёсатидаги ҳукмрон фикр
бўлди. Бу даврда ҳар қандай бадиий яратиққа ижтимоий ёндашув
устуворлик қилди ва адабий асар фақат
синфий-партиявий позициядан
таҳлил этилди. Аслида бадиий яратиққа бу хил ёндашув маҳсулини таҳлил
дейишдан кўра ижтимоий-синфий талқин дейиш тўғрироқ бўлади. Чунки бу
хил “таҳлил”да текширилаётган асарнинг бадиий жиҳатлари, унинг эстетик
жозибасини очиш, муаллифнинг сўз қўллаш маҳоратини текширишга эмас,
балки битикда қандай масала кўтариб чиқилгани, у қайси ижтимоий қатлам
манфаатига хизмат қилгани, қайси синф вакиллари қаҳрамон қилиб
олингани, муаллиф қайси табақа вакилларига кўпроқ мойил экани каби
сиртдан кўзга ташланиб турадиган ташкилий-сиёсий жиҳатларни
аниқлаштиришга устувор эътибор берилар эди. Бундай адабиёттанувчилик
ёзувчи ва унинг асарини бадиий таҳлил этишдан кўра уларни мафкуравий-
сиёсий жиҳатдан текширишга мойил бўларди. Бу даврдаги синчилик илмий
тадқиқ эмас, балки юридик миссия бажаришга, яъни асар ва ёзувчи устидан
ҳукм чиқаришга ёвуқ эди.
Ўтган асрнинг 70-йилларидан бошлаб, миллий адабиёттанувчиликда
дунё тушунчасидаги чинакам илмий таҳлилга юз бурила бошланди. Негаки,
юқорида айтилганидек, синфий-партиявий курашларни тасвирлашдан безор
бўлган ижодкорлар алоҳида одамларнинг бетакрор руҳий дунёси ва
ўйларини ифодалашга тутинишган, бу ҳол адабиёттанувчилик илмида ҳам
одамнинг адабиётдаги тасвири тадқиқига теранроқ ёндашиш заруриятини
келтириб чиқарган эди. Бу даврда М. Қўшжонов, О. Шарафиддинов, И.
Ғафуров, У. Норматов сингари адабиётшунослар ўз илмий тадқиқотларида
муайян асарнинг мавзуси ва ижтимоий қимматидан ташқари, унинг
жозибасини таъминлаган омиллар, ўқишли эканига сабаб бўлган
бадиий-
эстетик
хусусиятлар
нималардан
иборатлигини
ҳам
текшира
бошлагандилар.
Ўзбек адабиёти ва адабиёттанувчилигидаги бадиий тасвир билан илмий
таҳлилнинг тараққиёт босқичлари пастдан юқорига тарзда бир текис ва жўн
содир бўлмай, ўта мураккаб тарзда кечди. Аср бошларида Фитрат, Қодирий,
Чўлпон, В. Маҳмуд сингари бадиий матнга эстетик ҳодиса тарзида
ёндашган ва асарнинг бадиий жозибасини таъминлаган омилларни
кўрсатишга эришган чин бадиий тадқиқотчилар бўлгани сингари Айн, С.
Ҳусайн, Анқабой, А. Саъдий, Ғози Олим, Жалил Бойбўлатов, Р. Триғулов,
Туйғун, М. Шевердин сингари вулгар-социологлар ҳамда Ойбек, Ҳ.
Олимжон, А. Қаҳҳор каби ижтимоий ва эстетик ёндашувни
уйғунлаштиришга интилган адабиёттанувчилар ҳам фаолият кўрсатишди.
Тасвирда бадиий тадқиқ етакчилик қилаётган ҳозирги кунда ўзбек
адабиёттанувчилигида бадиий таҳлилнинг илмий тадқиқ йўналиши
устуворлик қилмоқда. Бугунги синчилик асосан бадиий асардаги ҳар бир
персонажга қайтарилмас яратиқ сифатида ёндашиб, унинг бетакрорлигини
128
таъминлаган омиллар қанчалар таъсирчан ва ишонарли кўрсатиб
берилганини аниқлаш билан шуғулланмоқда. Шунингдек, бугун ахборот
алмашиш имкониятлари кенгайиши натижасида илмий таҳлил фақат
миллий адабиётимиз доираси билан чекланиб қолмай, дунёда
мавжуд
бўлган ўзгача бадиий-эстетик қарашларга солиштирилган ҳолда амалга
оширилаётгани унинг қимматини бир қадар юксалтиришга олиб келмоқда.
Таҳлил тажрибаси ортгани, эстетик ҳодисаларга мафкуравий ёндашув
барҳам топаётгани, ижод эркинлигига кўникилгани сари ўзбек адабиётида
бадиий ифода таъсирчанлиги, табиийлик, эстетик жозиба ва хилма-хиллик
ҳам кучайиб бормоқда. Бинобарин, ана шу ўзига хосликлар илдизини илмий
изоҳлаш эҳтиёжи олдида қолаётган бугунги миллий синчилик ўз-ўзидан
савия юксалишига зарурият сезмоқда. Зеро, янги ўзбек адабиётининг
олдинги босқичлари учун универсаллик етакчи хусусият саналган бўлса,
эндиликда бадиий яратиқлардаги бетакрор индивидуаллик сабабларини
изоҳлаш керак бўлаётгани бугунги ўзбек синчилигини масаланинг моҳияти
ҳақида теранроқ фикрлашга ундамоқда.
Ўрни
келганда, бадиий асарни илмий таҳлил қилиш кечимининг ўзи,
бир синчи фаолияти мисолида, қандай босқичларда амалга оширилишига
тўхталиш ҳам мақсадга мувофиқ бўлади. Жиддий ҳозирлик ва улкан
интеллектуал-эстетик зўриқишни талаб қиладиган илмий жараён сифатида
бадиий таҳлил муайян босқичларда амалга оширилади. Ҳар қандай илмий
фаолият сингари бадиий таҳлил ҳам бирданига содир этилмайдиган
кечимдир. Бадиий асарни таҳлил
этишда матн билан ишлашнинг
уч
босқичи
борлигини кузатиш мумкин.
Биринчи босқичда тадқиқотчи бадиий асар юзасидан ўз талқинига
имконият ҳозирлайди.
Тайёргарлик
босқичида таҳлил этиладиган асар
матни ўрганилади, унинг таҳлилга тортиладиган, алоҳида эътибор
қаратиладиган, урғу бериладиган жиҳатлари аниқлаб олинади, асар бўйича
асосий
кузатишлар
моҳияти
белгилаб
чиқилади.
Шунингдек,
текширилаётган асарнинг унгача яратилган кўркам битикларга ўхшаш ва
миллий адабиёт учун янгилик бўладиган қирраларига эътибор қаратилади.
Ана шунда бадиий асарни текширишнинг иккинчи –
таҳлил қилиш
босқичи
муваффақиятли тарзда амалга оширилишига имкон яратилади.
Иккинчи босқичда бадиий матннинг илмий таҳлили амалга оширилади
ва у, имкон қадар, ҳаётий ва бадиий мантиқ нуқтаи назаридан ҳамда оламни
эстетик кўра билиш жиҳатидан асосли бўлишига эътибор қилинади. Бунда
матннинг жозибадорлигини таъминлаган тимсоллар тизими, персонажлар
руҳиятини кўрсатишда қўлланилган тасвирий усуллар,
асарнинг ифода
йўсинидаги ўзига хослик, тил хусусиятлари сингари омиллар комплекс
текширилади. Шу кечимда таҳлил қилинаётган асарнинг эстетик қиммати,
унинг миллий бадиий тафаккур тараққиёти ва миллат дидини ўстиришдаги
ўрни белгилаб берилади.
Учинчи босқичда таҳлил натижалари
умумлаштирилиб
, матндан
хулоса чиқарилади, асарнинг ютуқ ва камчиликлари кўрсатилади ҳамда
унинг эстетик қадриятлар тизимидаги ўрни тайин этилади.
Хулосалаш-
130
ТАҲЛИЛДА ТАСВИРИЙ УНСУРЛАР УЙҒУНЛИГИНИ ҲИСОБГА
ОЛИШ
Бадиий битик мазмунининг асл моҳияти
муайян асарда
тасвирланган
олам, бадиий нутқ, композиция ва сюжет
сингари таркибий қисмлардан
иборат шакл унсурлари бирлигида намоён бўлади. Таҳлил амалиёти учун
адабий асарни текширишни шу унсурларнинг қайси биридан бошлашнинг
унчалик фарқи йўқ. Негаки, бу унсурлар ўзаро чамбарчас боғлиқ ва улар
биргаликдагина бадиий шаклнинг ғоят муҳим ва қимматли эстетик
хусусиятини юзага чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: