123
БАДИИЙ ТАСВИР ВА ИЛМИЙ ТАҲЛИЛ БОСҚИЧЛАРИ
МУНОСАБАТИ
Инсоннинг ҳар қандай фаолияти каби бадиий тасвир такомили ҳам кўп
жиҳатдан тажрибага боғлиқ. Бу соҳада ҳам тажриба ортгани, анъаналар
шакллангани сари тасвир йўсини тобора пухталашиб бораверади. Бадиий
адабиёт мавжуд тажрибаларга таянган ҳолда тинимсиз янгиланиб, бойиб ва
такомиллашиб борадиган интеллектуал-эстетик ҳодисадир. Шу сабабли ҳар
бир миллий адабиётда бадиий тасвир амалиёти тизими ҳам муайян
босқичларни босиб ўтади. Бадиий тасвирни умуммиллий адабиётнинг бутун
тарихига нисбатан ёки миллий адабиёт
тарихининг образли тафаккур
тарзида жиддий ўзгаришлар юз берган айрим даврларига татбиқан шартли
равишда бўлсада, муайян босқичларга ажратиш мумкин.
Бадиий тасвирдаги турфаликлар ва уларнинг сабабини миллатнинг
бадиий тафаккур йўсинида, бинобарин, ижодкорларнинг оламни эстетик
идрок этиш тарзида туб бурилишлар юз берган глобал бадиий-эстетик
ўзгаришлар асносида кузатиш кўпроқ самара келтиради ва тўғри
илмий
хулосалар чиқариш имконини беради.
Исломгача бўлган даврдаги бадиий тасвир билан ислом дини
таъсиридаги адабиётнинг тасвир йўсинлари ўртасида кардинал фарқлар
борлиги кўзга ташланади. Тошбитикларда жозибали ва оташин сўзларни
қўллаш орқали бу сўзлар номидан айтилаётган шахснинг қудратини намоён
этиш диққат марказида туради. Тошбитикларда қаҳрамон хатти-
ҳаракатларининг қанчалик адолатли ёки тўғри эканига эътибор берилмайди.
Шунингдек, янги ўзбек адабиёти ҳам ислом таъсиридаги мумтоз адабиётдан
бир кўп жиҳатларга кўра тамомила фарқ қилади. Айни вақтда, шу хилда
тасвир йўсинида учрайдиган турли босқичларни нисбатан кичик бирор
адабий даврда яратилган асарлар мисолида ҳам кузатиш мумкин. Чунончи,
совет ва мустақиллик даврлари ўзбек адабиётида айни шу ҳолатнинг намоён
бўлиши кўзга яққол кўринади. Эҳтимол, бу ҳамма даврларда ва ҳамма
адабиётларда юз бериши шарт бўлган қонуният эмасдир, лекин ўзбек
адабиёти мисолида шу ҳолат мавжуд ва бадиий таҳлил асносида бу
хусусият ҳисобга олинса, таҳлил асосли ҳамда пухта бўлади.
Муайян адабиётдаги бадиий тасвир миқёси ва йўналиши
билан унинг
илмий ўрганилиши, яъни бадиий таҳлил савияси қиёсан ўрганилса, адабиёт
ривожининг кўп даврларида илмий таҳлилнинг босқичлари билан бадиий
тасвир босқичлари ўзаро мувофиқ келишини кузатиш мумкин. Маълум
бўладики, бадиий тасвир маҳорати юксалган босқичларда бадиий таҳлил
қуввати ҳам ортади, бадиий тасвир жўнлашганда, таҳлил даражаси ҳам
пасаяди. Чунки муайян ҳодисанинг илмий изоҳи унинг ўзидан ортиқ
бўлиши мумкин эмас. Аксинча, муайян бир даврдаги илмий таҳлилнинг
қамрови ва чуқурлик даражаси ўша даврда яратилган адабий асарларнинг
бадиий савиясига бевосита таъсир кўрсатиши ва ундан таъсирланиши ҳам
бор гап. Ижодкор кўнгил ҳолатининг ифодаси ўлароқ юзага келган бадиий
асарлар ўз даражасига мувофиқ изоҳланиб, улардаги ютуқ ва камчиликлар
124
ишонарли илмий таҳлил этилса, кейин яратиладиган битикларнинг савияси
юксалишига таъсир қилади.
Адабиётда бадиий тасвир мукаммаллашиши учун илмий таҳлил
чуқурлашуви, ўз навбатида филологик таҳлилнинг пухталиги учун бадиий
тасвир даражасининг юксак бўлиши талаб этилади. Бошқача айтганда,
бадиий адабиёт юксалганда, адабиёттанув илми ҳам ўсади, ўз навбатида,
адабиётшуносликнинг ривожи ва савияси бадиий адабиётнинг тараққиётига
ҳам таъсир кўрсатади. Чуқур бадиий таҳлил бўлмаган миллий адабиётда
теран бадиий тасвир бўлиши гумондир. Кўп асрлик ўзбек адабиёти тарихи
мобайнида бадиий матн ривожи билан теран адабий фикр, яъни эстетик
таҳлил тараққиёти ёнма-ён келади. Навоий замонасида буюк адибнинг
бадиий битиклари даражасига яқин келадиган бадиий илмларга доир турли
тиллардаги адабий-назарий қарашлар тизими мавжуд бўлганлиги учун ҳам
ҳазрат ва унинг катта-кичик замондошларининг
юксак бадиий савиядаги
асарлари пайдо бўлган. Тўғри, у пайтларда ҳозирги маънодаги бадиий
таҳлил бўлмаган эсада, Тарозий, Навоий, Бобур асарларида, кўплаб
тазкираларда намоён бўлган адабий илм адабиёттанувнинг, демакки, бадиий
таҳлилнинг ҳам анча баланд савияда бўлганлигини билдиради ва айни шу
ҳолат бадиий адабиёт тараққиётининг юксалишига мунтазам таъсир
кўрсатган.
XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, айниқса,
XX аср бошларидан
эътиборан янги ўзбек адабиёти кучли ташқи бадиий-тасвирий таъсирларга
берилди. Адабиёт жаҳоний эстетик талабларга мувофиқ эврилишларга
учради. Янги жанрлар юзага келди, тасвирга олинадиган қаҳрамонлар
тизими ўзгарди, оддий одам ва унинг кундалик турмуши бадиий асар
объектига айланди. Бадиий адабиёт фақат кўнгил ҳолатлари ва руҳият
манзаралари билан эмас, балки одамнинг
ижтимоий-маиший муаммолари
билан ҳам шуғуллана бошлади. Бу ҳол бадиий нутқнинг халқ тилига
яқинлашиб, асрлар давомида қарор топган китобийликдан бир қадар холи
бўлишига олиб келди. Тўғри, адабиётнинг ижтимоийлашуви унинг бир
қадар жўнлашишига ҳам сабаб бўлди. Натижада, миллий адабиётнинг
бадиий таровати бир мунча камайди, ифода омма даражасига
мослаштирилиб, адабиёт мустақил бадиий-эстетик феномендан тарғибот
воситасига айлантирилди. Натижада, миллий адабиётнинг аввалги ўзига хос
табиати бир қадар ўзгаришга учради.
Бизнинг кузатишимизча, тарихан 19
асрнинг иккинчи ярмидан
эътиборан вужудга келган ва
Do'stlaringiz bilan baham: