Favqulodda vaziyatlarni bartaraf qilish hamda tizimni takomillashtirish



Download 4,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/153
Sana13.07.2022
Hajmi4,9 Mb.
#784707
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   153
Bog'liq
2 5197559303229150350

Foydalanilgan adabiyotlar 
1.
N.A.Mansurxodjayev, 
U.A.Yoqubov. 
Ishlab 
chiqarish 
texnologik 
jarayonlarining yong‘in xavfsizligi. Tafakkur-bo‘stoni nashriyoti, Toshkent-2013.
2.
U.A.Yoqubov, N.X.Shirinov, I.R.Tolibdjonov. “Xona, bino va tashqi 
qurilmalarning portlab yonish va yong‘in xavfi bo‘yicha toifalarini aniqlash” 
bo‘yicha uslubiy ko‘rsatma. Toshkent-2013 yil. 
3.
GOST 12.1.004-91 “Pojarnaya bezopasnost. Obshiye trebovaniya”. 
4.
QMQ 2.09.10-96 "Qishloq xo‘jaligi mahsulotlarini saqlash va ularga 
ishlov berish uchun binolar va xonalarni loyihalash. 
5.
Komarov A. A., Chilikin G. V. Usloviya formirovaniya vzrivoopasnix 
oblakov v gazifitsirovannix jilix pomesheniyax. Jurnal “Pojarovzrivobezopasnost”, 
t.11, №4, 2002 g., str. 24 – 28. 
* * * 
БАЛАНД ҚАВАТЛИ ТУРАР-ЖОЙ БИНОЛАРИДА ЁНҒИН 
ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ: ТАҲЛИЛ,
МУАММО ВА ЕЧИМ 
Э.Э.Сабиров, Б.Д.Мадаминов
(Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси) 
арҳақиқат, ўтмишга назар соладиган бўлсак, истиқлол йилларида 
изчил амалга оширилган ислоҳотлар ва комплекс чора-тадбирлар 
натижасида аҳоли турар-жой биноларида содир бўлиши мумкин 
бўлган ёнғинларнинг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга 
оширилди, бу борада қонун ва қонун ости ҳужжатлари қабул қилинди ҳамда 
изчиллик билан ижрога қаратилди.
Республикамизда содир бўлган ёнғинлар сони охирги 10 йил ичида 3175 
та (22,2%) га камайган (2010 йилда 14258 та ёнғин содир бўлган бўлса, 2020 
йил бу кўрсаткич 11083 та ни ташкил қилган), ёнғинлар натижасида ҳалок 
бўлган инсонлар сони 54 та (30,3%) га камайган (2010 йилда 178 та инсон 
ҳалок бўлган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 124 та ни ташкил қилган), тан 
жароҳати олганлар сони 467 та (64,3%) га камайган (2010 йилда 726 та инсон 
тан жароҳати олган бўлса, 2020 йил бу кўрсаткич 259 та ни ташкил қилган).
Аҳоли турар-жой биноларида содир бўлган ёнғинлар сони охирги 10 йил 
ичида 2647 та (24,3%) га камайган (2010 йилда 10853 та ёнғин содир бўлган, 
2020 йилда бу кўрсаткич 8206 та ни ташкил қилган). 2010 йилда турар-жой 
биноларида содир бўлган ёнғинлар республика бўйича содир бўлган 
Д 


263 
ёнғинларнинг умумий сонига нисбатан 76,1% ни, 2020 йилда эса бу 
кўрсаткич 74,0% ни ташкил қилган.
Юқорида келтирилган таҳлиллар асосида турар-жой биноларида содир 
бўлган ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари, ёнғин натижасида тан 
жароҳати ва ҳалок бўлиш ҳолатлари ўрганиб чиқилганда, қуйидаги 
муаммоларнинг мавжудлиги айнан турар-жой биноларида содир бўлган 
ёнғинлар сонининг республика бўйича умумий содир бўлган ёнғинлар сонига 
нисбатан улуши катталигини кўрсатади: 
биринчидан,
ёнғинларда инсонлар ҳалок бўлишининг асосий сабаби 
хонадон ва турар-жой уйларининг ёнувчи жиҳозлар, синтетик буюмлар ва 
турли маиший техника билан таъминланганлиги, бир томондан турар-жой 
уйларида ёнғинлар келиб чиқиш эҳтимолини оширади, бошқа томондан эса 
синтетик материалларни ёнишида заҳарли газларни ажралиши туфайли 
инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига жиддий зарар етказади. 
иккинчидан,
турар-жой секторидаги аксарият кам қаватли турар-жой 
уйлари печдан иситиши тизимига эга. Таҳлилий маълумотларига кўра, 
турар-жой биноларида ҳар ўнинчи ёнғин печ ва тутун йўлларининг 
носозлиги, уларнинг нотўғри ўрнатилиши ёки нотўғри фойдаланиш 
оқибатида келиб чиқади. 
учинчидан,
сўнгги йилларда электр қурилмаларининг тури кенгайиб 
бормоқда. Электр қурилмалари сонининг ортиши турар-жой секторида 
электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш ишларига бўлган талабни 
ортишига олиб келмоқда, лекин аҳоли турар-жойларида электр 
қурилмаларига сифатли техник хизмат кўрсатиш ишларини йўлга 
қўйилмаганлиги ва бу эса электр қурилмаларидан содир бўладиган 
ёнғинларни сонини ошишига олиб келади. 
тўртинчидан,
кўп қаватли биноларда вертикал бўйича ёнғинлар тез 
ривожланади ва инсонларни қутқарув ишлари мураккаб жараён ҳисобланади. 
Вертикал бўйича оловнинг тарқалиш тезлиги дақиқасига 10 ва ундан ортиқ 
метрни ташкил қилиши мумкин. Бир неча дақиқа ичида бино тўлиқ тутун 
билан қопланади ва хоналарда нафас олиш аъзоларини ҳимоя қилиш 
воситаларисиз харакатланишинг иложи бўлмай қолади. 
Юқори ҳарорат таъсирида лифтни бошқариш тизими ишдан чиқади ва 
лифт кабиналари шахтада блокланади. Электр таъминоти ўчирилган ҳолатда 
бўлганида лифтнинг жойлашган жойини аниқлашнинг имконияти йўқолади, 
оқибатда лифт кабинасидаги инсонлар ҳалок бўлади. Шунингдек, юқори 
қаватларда ёнғин содир бўлганида ёнғин ҳолатини аниқлаш, инсонларни 
қутқариш ва ёнғин ўчириш воситаларини узатиш катта қийинчиликлар 
туғдиради.
бешинчидан,
кўп қаватли турар-жой уйларида содир бўлган ёнғинни 
бартараф қилишни мураккаблаштирувчи ўзига хос томони шундаки, ушбу 
биноларнинг биринчи қаватида жойлашган савдо, алоқа, коммунал-маиший 
хизмат ва жамоавий овқатланиш хоналарини мавжудлиги учун содир бўлган 
ёнғин юқори қаватларда яшовчи инсонлар ҳаёти учун катта хавфни юзага 
келтиради.


264 
Айниқса кўп қаватли турар-жой уйларининг ертўла ва цокол 
қаватларида фаолият юритаётган турли хилдаги ишлаб чиқариш цехларининг 
мавжудлиги, бу эса ўз навбатида, ертўла ёки цокол қаватида ёнғин содир 
бўлганда, барча қаватларга ёнғин ёки тутуннинг тарқалиши инсон ҳаёти ва 
соғлигига жиддий таъсир кўрсатишига олиб келади. 
олтинчидан,
ҳозирги кунда республикамиз бўйлаб юқори қаватли 
биноларни қуриш ишларига катта аҳамият берилмоқда. Афсуски, инсонлар 
кўп ҳалок бўладиган юқори қаватли биноларда ёнғинни ўз вақтида аниқлаш 
ва ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабарлаш бўйича техник воситалар билан 
деярли таъминланмаган. Бу ёнғин-қутқарув бўлинмаларига ўз вақтида хабар 
бериш имконини бермайди. Ўз навбатида содир бўлган ёнғин натижасида 
ажралиб чиқадиган тутуннинг бино бўйлаб тез тарқалиш хавфини янада 
кучайтиради.
еттинчидан,
сўнгги вақтларда шаҳарсозликнинг ривожланиши нефть 
маҳсулотларини сақлаш объектлари (нефтбазалар)нинг шаҳар ичкарисида 
қолиб кетишига олиб келди. Шаҳарларда автомобиллар сони ошмоқда. Бунда 
автомобилларга ёқилғи қуйиш учун мўлжалланган газ ёқилғисини қуйиш 
станциялари, шу билан бирга автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари 
сонининг ўсиши кузатилмоқда. Бу эса ўз навбатида турли хил хавфли 
вазиятларни юзага келтиради. Шундай экан, бу тоифадаги объектларда ёнғин 
хавфсизлигини таъминлаш бўйича мос келувчи норматив база ҳам ишлаб 
чиқилмаган. 
Юқорида кўрсатилган муаммолардан келиб чиққан ҳолда, турар-жой 
биноларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғин 
содир бўлган вақтда уни қисқа фурсатда, кам талофатлар билан самарали 
бартараф этиш мақсадида қуйидагилар таклиф қилинади: 

Download 4,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish