Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet271/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

«
Агар улар 
(эр­хотин)
нинг оралари бузилиб ке-
тишидан қўрқсангиз, эр оиласидан бир ҳакам, хо-
тин оиласидан бир ҳакам юборингиз. Агар 
(эр­хо тин)
 
ислоҳни хоҳласалар, Аллоҳ ўрталарини муво фиқ-
лаштиргай. Албатта, Аллоҳ билимдон ва хабардор 
зотдир» 
(Нисо, 35).
Али ибн Абу Толибдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қили­
нади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
 
“Одам
­
ларнинг аразлашганларини яраштириб қўйиш бир нафл 
намоз ўқишдан ва нафл рўза тутишдан кўра савобли­
роқдир”, деганлар” 
(Имом Табароний ривояти).
Кўпинча оилада ота­она ва фарзандлар, оиланинг 
бош қа аъзолари орасида ҳам турли келишмовчилик, бир­
бирини тушунмаслик каби ҳолатлар учраб туради. Арзи
­
маган сабаб­баҳоналар билан тинч хонадонлар уруш­
жан жаллар, жанг ва можаролар масканига айланади. 
Бир­бирига яқин, қадрдон, қариндош одамлар ўртасида 
меҳр­оқибат кўтарилади. Муносабатлар бузилиб, ахлоқ­
одоб қоидалари поймол қилинади, жамият осойиштали
­
гига путур етади.
www.muslim.uz


 
Усмонхон Алимов

429
Халқимиз: “Оила қуриш игна билан қаср барпо қи лишга 
тенг”, дейди. Дарҳақиқат, оиланинг, турмушнинг, рўз­
ғорнинг минг бир машаққати, синови бор. Кўпинча оила­
вий муносабатлар ҳақида сўз борар экан, уни бузилишга 
олиб борувчи омил ва сабабларни ҳар ким ўзича ҳар хил 
шарҳлайди. Кимдир оиладан тинчлик ва хотиржамлик
­
нинг кетишида бутун айбни эрнинг ла пашанглигига, хо
­
тинига сўзини ўтказолмаётганига тўн кайди. Кимдир хо
­
тиннинг ўткирлиги, маккорлиги, итоатсизлигини ҳамма 
ихтилоф ва келишмовчиликлар сабабчиси деб ҳисоблай­
ди. Бошқалар оилавий келишмовчиликлар кўпроқ золим 
қайноналарнинг ёвузлиги ёки гапуқмас келинларнинг 
қайсарлиги боис содир бўлади, деб ҳисоблашади. Айрим
­
лар асосий жанжал моддий етишмовчиликлардан, қўл 
калталигидан келиб чиқади, деб ўйлайди. Кимлардир 
бола тарбиясига эътиборсизлик қилгани туфайли у улғай­
ганида энди бунинг азобини тортаётганидан зорланади. 
Аслида, бунга ким ёки нима айбдор?
Шайх Муҳаммад Абу Заҳра оилани уч қисмга бўлади: 
биринчи қисм – эр­хотин, иккинчи қисм – фарзандлар, 
учинчиси эса – яқин қариндошлар (яъни, ота­она, ака­ука, 
опа­сингил ва бошқалар)дир. Ана шу уч қисм аҳил­тотув 
бўлгандагина оила тинч­осойишта ва файзли бўлади, акс 
ҳолда уруш­жанжалдан боши чиқмайди. Атоқли мута
­
факкир олима Олиматул Банот: “Оилавий масалаларда 
эр билан хотин ўртасида тотувлик ва маслаҳатлашиб иш 
тутиш бўлмаса, бундай оила азоб ва машаққат масканига 
айланади”, дейди.
Энг алам қиладиган жойи, ҳозир оилавий уруш­жан
­
жаллар, қўйди­чиқдиларга сабаб бўлаётган нарсалар 
жуда арзимасдир. Бирида овқатнинг шўрлигидан, бош­
қасида келиннинг қайнонага салом бермаганидан, яна 
бирида ҳайит йўқловида тоғоранинг битта кам қилин­
ганидан, бошқасида куёвнинг ишдан кеч келишидан 
бош ланган беҳуда гаплар бора­бора оиланинг бузили
­
шига сабаб бўлади. Одамлар оила тақдирига, икки ёш
­
www.muslim.uz


430
Оилада фарзанд тарбияси
нинг бахтига шунчалар бепарво ва енгил қарайдиган 
бўлиб кетишганми?
Кейинги пайтда янги турмуш қурганлар ўртасида 
бўлар­бўлмас, майда нарсалар сабабидан хотинини та лоқ 
қилиш ёки келинларнинг эрларидан талоғини сўраши 
каби кўнгилсиз ҳолатлар кўпайиб боряпти. Наҳотки, та­
лоқ ниҳоятда жиддий нарса эканини, бу сўздан Аллоҳ­
нинг Арши ларзага келишини тушунишмаса? Савбондан 
(розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (сол лал­
лоҳу алайҳи ва саллам): “Қайси бир аёл эридан сабаб
­
сиз талоқ сўраса, жаннат ҳиди унга ҳаромдир”, деганлар 
(Имом Аҳмад ривояти).
Кўпинча икки ёш бахтига уларнинг ота­оналари ҳам 
зомин бўлиб қолишади. Келин­куёв турмушига ҳар бир 
майда­чуйда хусусида аралашавериш, келиннинг қи­
лиқларидан, ишларидан хато топавериш ёки куёвнинг 
қандай рўзғор тутишида ақл ўргатиш, умуман, ёшлар­
ни бўлар­бўлмасга тергайвериш ҳам улар ўртасига со­
вуқчилик тушишига сабаб бўлади.
Инсоннинг энг яхши фазилатларидан бири унинг ке
­
чира олиш хислатидир. Кечириш динимизда мақтал­
ган сифатлардан ҳисобланади. Бир қарашда оний ютқа­
зишдай кўринган кечира олиш катта можароларнинг 
олдини олади, келгусидаги ғалабани таъминлайди. “Эр­
хотиннинг уриши – дока рўмолнинг қуриши” деганла
­
ридай, икки ошуфта қалбнинг арази узоққа бормаслиги 
кундай равшан нарса. Сал ихтилоф чиқдими, бир томон 
дарров муроса­келишув йўлини танлаб, зиддиятни даф 
қилиш чорасини кўриши керак. Шундай ҳолатларда бир 
томоннинг андишага риоя қилиши, ақл­идрок билан 
иш тутиши шайтоннинг бўйнини синдириб, жиндай му
­
росага юриши катта можароларнинг олдини олибгина 
қолмай, оилада чинакам саодат гулшанини барқ урди
­
риб, яшнатиб юборади.
Ривоят қилишларича, бир киши хотинининг муро
­
сасизлигидан, итоатсизлигидан тўйиб кетиб, ҳазрат 
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish