Усмонхон Алимов
433
аъзолари ўртасида ихтилоф чиқса, буни ислоҳ қилиш ва
муросага келтиришдир.
«Келин олиш осон, қайнона бўлиш қийин», дейиш
ган момоларимиз. Келин келиши билан қайнона ҳамма
юмушташвишлардан фориғ бўлиб, роҳатфароғатга ўтиб
қолмайди. Аксинча, унинг зиммасига ўзга хонадон фар
занди ўз оиласида палак отиши, не машаққат билан ти
кланган
оиланинг камолга етиши, ўғли ва келини тотув
турмуш кечириши йўлида катта масъулият юкланади.
Ахир “Катталар ёшлар учун бир кўприк”, деб бежиз ай
тишмаган. Келинни бир ердан бошқа бир ерга кўчириб
ўтқазилган ниҳолга ўхшатишлари ҳам
бежиз эмас, унга
алоҳида меҳрмуҳаббат, алоҳида парвариш керак.
Ўзбек хонадонларида, яхши тарбия кўрган оилалар да
қадимқадимдан қизларни борадиган еридаги иссиқ
совуққа, аччиқтизиққа кўникишга ўргатадилар. “Энди
уйинг ўша ер, у жойдан гап ташиб келма, қайнонанг би
лан муроса қил, сен яхши бўлсанг, хизматингни аяма
санг, улар ҳам бошига кўтариб юради”, қабилида наси
ҳатлар қилинган. Бундай тарбия олмаган қизлар эса
баъзан ўз бахтларига ўзлари зомин бўлишади.
Донишмандлар бундай дейишади: “Эр билан хотин
оиланинг икки хожаси, хонадоннинг зийнатидир. Эр ва
хотиннинг биргаликдаги вазифалари бирбирларига са
доқат, ишонч, эҳтиром, муҳаббат, хотир сақлаш ва ёр
дам қилмоқдир. Садоқат уйланишнинг руҳидир. Но ўрин
ҳаракатлар, ғавғожанжаллар уйланиш руҳини бузиб,
оила саодатини барбод этади. Турмуш ва уйрўзғорга
те гишли ишларни эрхотин бирбирларидан яширмас
ликлари керак. Эр баъзида хотинининг ноўрин
ишини
билса, унга мулойимлик билан насиҳат қилиши, бу иши
нинг хато ёки гуноҳ эканини тушунтириши зарур. Хотин
ҳам эрининг эҳтиёжини, саъйи ва касбида ялқовлигини
сезса, уни тўғри йўлга солиб кўнглини кўтарсин, тасал
ли берсин, ғайрат бағишласин. Икки томон ҳар қандай
ҳолатда ҳам бирбирларини ташламасликка аҳдпаймон
www.muslim.uz
434
Оилада фарзанд тарбияси
қилишлари талаб этилади. Масалан, улардан бири касал
бўлса, иккинчисининг илтифотсиз қараб, уни ўз ҳолига
ташлаб қўйиши кечирилмас ҳолдир”.
Оилавий турмуш бежиз “умр савдоси” дейилмаган. Бу
савдо сотувчи ва олувчининг розилиги асосига қурил
сагина, ғирромлик ва алдов аралашмай ҳалол бўлсаги
на, иккала тарафга баравар фойда келтиради. Ё сотувчи
фақат ўз фойдасини кўзлаб, харидор ҳақида ўйламаса
ёки аксинча бўлса, бу савдонинг умри қисқа бўлади. Оила
ҳаётида ҳам эрхотин “ҳалол савдо” қилишсагина тур
мушлари файзли, ҳаётлари фароғатли кечади.
Айниқса, ҳозирги пайтда молпарастлик,
бойликка
ружу қўйиш, кимўзарга дунёсини кўзкўз қилиш хал
қимизга қимматга тушяпти. Қанча оилалар арзимас
ма тоҳлар деб бошланган жанжаллардан пароканда бўл
яп ти. Наҳот, кулфатларга сабаб бўлувчи молпарастлик
ба лосидан қутулиш, ҳар ишда қаноатли, камтар бўлиш
шунчалик мушкул иш бўлса?!
Оила ҳаёти ҳеч қачон сидирғасига фақат шоду хур
рамлик, бахтсаодатдан иборат бўлмайди. Турмушда их
тилоф ва ташвишлар, қийинчилик ва етишмовчилик лар,
мусибат ва ғамандуҳлар керагича учрайди. Эрхотин
биргалашиб, қарши курашсагина
уларни енгиш осон
ке чади, оила хотиржамлиги барқарор бўлади. Агар бун
дай қийин пайтларда муроса бузилса, ўзаро самимият
че кинса, бирининг ташвишига
иккинчиси томошабин
бўлиб турса, бу оилада тотувлик ошён қури ши амри
маҳол. Аллоҳ таоло барчамизни оила тотувлиги ҳақида
жон куйдирадиган, бирбиримизга меҳрмурувватли со
лиҳ бандаларидан этиб, икки дунё саодатига мушарраф
айласин. Оилаларимизда тинчликхотиржамлик, ўзаро
аҳиллик, муроса ва садоқат барқарор бўлишини насиб
этсин.
www.muslim.uz