Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet206/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

 
Усмонхон Алимов

331
тарбиясига эътибор йўлидир. Шу йўсинда оилада фар
­
зандларнинг бир­бирларига нисбатан ўзаро муомалада
­
ги масофа ва ўзлари ҳақидаги нозик тушунчалар бериб 
борилади. Шу билан бирга ёшларига қараб, уйланиш ва 
турмуш қуриш билан боғлиқ масалаларни ҳам етказиб 
ва уқтириб бориш талаб этилади. Токи ўспирин улғайиб 
бораркан, ҳаётда бу борада нима ҳалол ва нима ҳаром 
эканини тушуниб етсин. Келгусидаги турмуши давоми
­
да бу борада муаммоларга дуч келмасин. Чунки аксари
­
ят оилаларда ота­оналар истиҳола қилади ёки умуман 
ушбу тарбияга бефарқ бўлади. Оқибатда эса фарзандлари 
турмуш қурганидан кейин, ушбу масалалар сабаб бўлиб, 
муаммолар ва улар орқасидан келишмовчилик келиб чи­
қади. Натижада, кўпинча бундай оилалар ҳаёти ажралиш 
би лан хотима топади. Ёки тамоман нотўғри тарбиядан 
мосуво бўлиб ўсган фарзанд ўта қабиҳ йўл – нафсоний 
шаҳват кетидан қувиб, турли бузуқликларга берилиб ке
­
тиши ҳам мумкин. Бу каби хунук, шармсиз ҳолат ва му
­
аммоларга барҳам беришнинг энг гўзал йўли жинсий 
тарбияни ўзига хос услубда, динимиз кўрсатмалари ва 
миллий урф­одатларимизга мувофиқ тарзда ўргатиб бо
­
ришдир. Ушбу тарбия жараёнида ота­она фарзандининг 
ёшига катта эътибор бериши лозимдир. 
Шу боис неча ёшда қайси жиҳатга кўп эътибор бериш 
муҳим эканини босқичма­босқич баён қиламиз. Фар
­
зандларнинг ёшига қараб бундай тарбия уларга уч бос­
қичда берилади.
1­босқич – 7–12 ёшлар оралиғи, бу яхши ва ёмонни аж
­
рата оладиган ёш. Бу пайтда болага изн сўраш ва назар 
солиш одоби ўргатилади.
2­босқич – 12–16 ёшлар оралиғи, бу балоғат ёши бў­
либ, ўсмирлик ёши ҳам дейилади. Бу вақтда ўғил болада 
эҳтилом ва қиз болада ҳайз бўлади. Баъзиларда эрта, ай
­
римларда эса бир муддат кеч кузатилади.
3­босқич – 16–17 ёшлар оралиғи, бу камолга етиш ёши 
ҳисобланади.
www.muslim.uz


332
Оилада фарзанд тарбияси
Ислом фарзанд тарбиясида ҳеч бир нарсани эътибордан 
четда қолдирмаган, балки тарбиянинг нозик қир ралари­
ни ҳам баён қилган. Диний таълимотларда ушбу ёшлар
­
да нимани ўргатиш, кўрсатиб бериш ва таъкидлаб бориш 
каби кўрсатмалар берилган. Шунингдек, қандай амаллар
­
дан қайтариш ва огоҳ этиш ҳақидаги зарур таълимларга 
ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Фарзандларининг тар
­
бияси, келажаги, дунё ва охиратдаги мавқеига эътибор
­
сиз бўлмаган меҳрибон ота­она учун қўлланма сифатида 
мўътабар китобларимизда битилган динимиз таълимот
­
ларини Аллоҳ қодир қилганича баён этамиз.
Изн сўраш одоби
Ушбу одоб борасида фарзанд ўз аҳлидан изн сўрашни 
одат қилиши ва қайси вақтда фарзанд изнсиз ичкари 
кирмаслиги баён этилган. Иккинчи китобда бу ҳақда 
қисқа тўхталиб, асосан фарзанд бошқалар хонадонига 
борганида изн сўраш одобига урғу берилган эди. Бу ерда 
эса фарзанд эсини таний бошлагач, ота­она ҳузурига, 
опа­сингиллар хонасига ҳам изн сўраб кириши ҳақидаги 
зарур жиҳатларга эътибор қаратилди.
Қуръони каримда бу ҳақда очиқ ва равшан баён қи­
линган: 
ﯗ ﯖ ﯕ ﯔ ﯓ ﮱ ﮰ ﮯ ﮮ ﮭ ﮬ
ﯦ ﯥ ﯤ ﯣ ﯢ ﯡ ﯠ ﯟ ﯞ ﯝ ﯜ ﯛﯚ ﯙ ﯘ
ﯴﯳ ﯲ ﯱ ﯰ ﯯ ﯮ ﯭﯬ ﯫ ﯪ ﯩﯨ ﯧ
ﰁ ﰀﯿ ﯾ ﯽ ﯼ ﯻ ﯺﯹ ﯸ ﯷ ﯶ ﯵ
ﰄ ﰃ ﰂ

Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish