Усмонхон Алимов
329
ги бар ва клубларда, кўнгилочар ўйин залларида ва шунга
ўхшаш жойларда бўлиши тақиқланган.
Ўзбекистонда вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳи моя
қи лиш, улар содир этиши мумкин бўлган ҳуқуқ бу зар лик
ларнинг олдини олиш тўғрисида қонунлар қа бул қи лин
гани болаларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳи моя қилиш са
марадорлигини таъминлаш, ёш авлод ни миллий ва умум
инсоний қадриятлар ҳамда Ватанга муҳаббат руҳида тар
биялаш борасида муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.
ТАРБИЯНИНГ НОЗИК ЖИҲАТЛАРИ
Жинсий тарбия масъулияти
Тарбиянинг бу жиҳати ўта нозик ва машаққатли. Чун
ки фарзанднинг жажжи, кўзни қувонтирадиган гўдаклик
ҳаракатлари ортда қолиб, энди у ўсмирлик ёшига етади.
Энди фарзанд ҳар бир ҳолатни онгли фикрлайдиган, кўз
олдида кечаётган ҳар бир воқелик ва жараёнларга бола
ларча қизиқувчанлик билан эмас, аксинча, ўзгача эъти
бор билан назар сола бошлайди. Шунинг учун ҳам ота
она ва мураббийлардан бундай тарбия жараёнида жуда
катта маҳорат ва фасоҳат талаб этилади. Жинсий тарбия
ўғил ва қиз болаларда жинс масалаларига нисбатан тўғри
муносабатни қарор топтиришни кўзда тутади. Ёш авлод
нинг яхши ва соғлом ўсибунишига, вояга етишига, насл
қолдириш қобилиятига эга бўлишига, никоҳ ва оилани
мустаҳкамлашга ёрдам бериш жинсийаҳлоқий тарбия
нинг асосий вазифасидир.
Отаоналар, тиббиёт ходимлари ва мураббийлар фа о
лиятларини уйғунлаштириб, болаларнинг ёши, жин си,
иқ тидори ва бошқа хусусиятларига мос равишда жинсий
ҳамда ахлоқий тарбияни бирбирига боғлаб олиб бориш
лари лозим. Мактабгача ёшдаги болалар ва кичик ёшдаги
ўқувчилар билан ишлашда шунга алоҳида эътибор бериш
керак: бундай тарбия фақат жинсий ҳаёт асослари билан
таништириш, болаларга гигиеник малакалар, эркак ва аёл
www.muslim.uz
330
Оилада фарзанд тарбияси
танаси тузилиши, унинг ривожланиш қонунларини синг
диришдан иборат эмас, балки ахлоқий тарбиянинг ажрал
мас қисми ҳисобланади.
Ахлоқий тарбияни тўғри олиб бориш учун катталар
ўғил ёки қиз боланинг жинсий ривожланиш босқичларини
билиши ва табиий ҳамда ғайритабиий ул ғайишни бир
биридан фарқлай олишлари зарур. Ас лида, жинсий тар
бия анча барвақт бошланади. 7–8 кун лик чақалоқни туғу
руқхонадан олиб чиқилаётганда ўғил ёки қизлигига қараб
ва мослаб кийимкечак ҳамда бошқа буюмлар танлана
ди. Бола уч ёшга тўлганидан сўнг ўзининг қайси жинсга
мансублигини англайди. Бунда, аввало, ота ва онанинг
“қизалоғим”, “дўмбоқ қизим”, “попугим” деб эркалаши
дан бола қиз бола экани, “сен ўғил боласан”, “ўғил бола
йиғламайди”, деб эслатишидан ўғил экани бола онгига
сингади.
Совға қилинган ўйинчоқ, кийимкечак, ўйин ва маш
ғулотлардан ўғил ва қиз ўз жинси ҳақида маълумотга эга
бўлиб боради. Отаона ва тарбиячилар болаларга ўғил ёки
қиз бола эканини билдириб ва уларнинг қандай юмуш
лар бажариши лозимлигини уқтириб, оиладаги ўрни
ни кўрсатиб боришади. Болалар боғчасига қатнайдиган
кичкинтой одам танасининг тузилиши, ўғил ва қиз бола
аъзоларининг тузилиши ҳақида қизиқиб ва ўсмоқчилаб
савол бераверади. Ҳатто бу ҳақида бехосдан кўпчилик
даврасида сўраб қолиши ҳам мумкин. Отаона ёки тар
биячи шундай ҳолатда уларга: “Бундай нарсани сўрама”,
“Уят бўлади” демаслиги, болага таъқиб кўзи билан қа
рамаслиги, уларни қизиқтирган саволга вақтини топиб,
тўғри, эринмасдан, босиқлик билан жавоб бериши керак.
Акс ҳолда, болада нохуш ва қўрқинчли тасаввур пайдо
бўлиши мумкин.
Аслида, бундай тарбиядан мақсад – боланинг ақли уй
ғониши билан, аввало, жинсга нисбатан қарашини тўғри
сингдириб бориш. Бу эса йигитларнинг эркакларга хос
тарбияси ва ўз ўрнида, қизларнинг аёлларга хос бўлган
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |