Усмонхон Алимов
323
берадики, SMSга, интернет ижтимоий тармоқларига бе
рилиб кетиш ҳолатини назардан қочириш ўсмирлар соғ
лиғига хавфли таъсир ўтказиши мумкин. Ана шу ҳолат
SMS ё интернет ижтимоий тармоғидан ҳаддан ташқари
кўп фойдаланувчиларнинг ичкилик ва тамакига кўпроқ
берилиб кетиши сабабларига ҳам ойдинлик киритади.
Қобилиятни тўғри сарфлаш
Инсон мияси жуда катта имкониятларга эга. Мутахас
сисларнинг фикрича, инсон миясида 1617 миллиардга
ча нерв ҳужайралари бўлиб, одам боласи унинг ўртача
3, нари борса 4 ёки 6 фоизидан фойдаланиши мумкин
экан. Аммо инсон мияси чексиз ўлчовдаги ахборотлар
ни қисқа вақт ичида қабул қилганида кучли руҳий толи
қишга учраши мумкин. Инсон ихтиро қилган компютер
80 мегабайтдан 1000 мегабайтгача ахборотни қа бул қила
олган ҳолда, инсоннинг ўзи ҳар доим ҳам ана шундай
имкониятларга эга бўлолмаслиги мумкин.
Бугунги тезкор ривожланишлар жараёнида ахборот
тар қатишнинг энг замонавий ва самарали таъсирчан во
ситалари кашф этилмоқдаки, улар олдида ўқитувчининг
маърузалари зерикарли тусга кириб қолди. Бугунги кун
боласи компютер, интернет, кўп каналли телекўр сатув
лар, видео, турли дисклар каби воситаларга “асир” бўлиб
қолди, айримларининг кўнгли ўқишдан совиб бормоқда.
Ачинарлиси, ахборот тарқатиш воситаларидан берила
ётган ахборот ва маълумотлар оқими ёшлар томонидан
тўғридантўғри “филтрлашсиз” қабул қилиняпти, бу эса
улар онгини заҳарлаб, маънавийахлоқий дунёсини заиф
лаштирмоқда. Бу каби зарарли ҳолатларнинг олди ни олиш
учун маънавий тарбияни оиладан, яъни боланинг илк та
саввурлари, тушунчалари шаклланган даврдан бошлаш
мақсадга мувофиқдир.
www.muslim.uz
324
Оилада фарзанд тарбияси
Ноқонуний дисклар савдоси
Глобаллашув илмфан, техника тараққиётини жадал
лаштириш билан бирга, афсуски, инсоний тушунчалар
га, эзгу қадриятларга зид бўлган “оммавий маданият”
ни қоби остидаги иллатларнинг кучайишига ҳам хизмат
қилаётгани сир эмас. “Оммавий маданият” бизнинг ўз
лигимизга, эзгу анъаналаримизга раҳна солишга ури
наётгани кишини ташвишлантиради. Айрим кимсалар
нинг мўмай пул илинжида шармҳаёсизлик, лоқайдлик,
ваҳшийлик, бир сўз билан айтсак, ёвузликни тарғиб қи
лувчи дисклар савдоси билан шуғулланаётгани барча
мизни сергак торттириши керак. Бундай ҳолатларга чек
қўйиш мақсадида тегишли идоралар билан ҳамкор ликда
муайян ишлар олиб борилмоқда.
Ёшлар ўртасида учраётган иллатларнинг пайдо бўли
ши ва илдиз отишида ноқонуний дисклар савдосининг
кучли таъсири бор. Бундай қонунбузарликларнинг ол
дини олиш, киновидео маҳсулотларини ёзиш, ижарага
бериш ва сотиш бўйича фаолиятни тартибга солиш мақ
садида мамлакатимизда кенг кўламли ишлар амалга
ошириляпти. Ўзбекистон Республикасининг “Муаллиф
лик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонуни,
Ва зирлар Маҳкамасининг “Киновидео маҳсулотларни
ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва
уларнинг прокати бўйича фаолият турларини лицензия
лаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қаро
ри ва бошқа ҳуқуқиймеъёрий ҳужжатларда бу борадаги
тартибқоидалар аниқ белгиланган.
Киновидео маҳсулотларнинг ноқонуний савдоси,
ай ниқ са, бозорлар, аҳоли гавжум масканларда кўпай
моқда. Айрим бозорлар маъмурияти, мутасадди идора
ларнинг бу ҳолатларга эътиборсиз қарашига йўл қўйиб
бўлмайди.
Фарзандларимизни турли таҳдидлардан, хусусан,
“оммавий маданият” ниқоби остидаги мафкуравий
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |