Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

 
Усмонхон Алимов

319
лан бирга, кишиларда жаҳон ахборот тармоғидан нима
­
ни олиш керак, нимани олиш яхши эмас, деган кўникма­
ларни шакллантириш, телевидение, радио ва турли кўн­
гилочар тадбирларда миллий қадриятларимизга тўғри 
келмайдиган либосларда чиқишларнинг олдини олиш; 
матбуот ва бадиий асарларда ёшларимизни енгил­елпи 
ҳаёт кечиришга ва саёз дунёқарашга чақирувчи қисса ва 
ҳикоялар чоп этилишига йўл қўймаслик керак.
Ғарб турмуш тарзининг жамиятимизга таъсири сези
­
ларли даражада экани ҳақида ўйлаганимизда, табиийки, 
ҳар биримиз ташвишга тушамиз. Шунда ёшлар таълим­
тарбияси борасидаги ишларимизнинг самарадорлиги 
қанчалар муҳим аҳамиятга эга эканини тушуниб ета
­
миз. Шу билан бирга шукр қиламизки, халқимиз орасида 
соғлом эътиқодли, юксак одобли кишилар кўпчиликни 
ташкил қилиб келмоқда. 
Ҳақиқатан ҳам юксак ахлоқ, аввало, ҳар бир инсон­
нинг одобини, халқнинг орзу­умидлари, ният­ин ти лиш ­
ларини намоён қилади. Шунинг учун эзгулик ни қадрлаб, 
рағбатлантириб, маънавий­ахлоқий қадри ят ла римизни 
асраб, ривожлантириб, адашганларни тўғри йўлга солиб 
бориш барчамизнинг асосий вазифамиздир.
АСР ЮТУҚЛАРИ МАЪНАВИЯТГА ХИЗМАТ 
ҚИЛСИН
XXI аср замонадош ёшлар ҳаётига сезиларли ўзга­
ришлар кириб келди. Ўтган аср болалари мактаб, турли 
тўгараклар ва спорт марказларига чопган ҳамда вақтини 
шу каби машғулотлар билан мазмунли ўтказган бўлса, 
бугунги ёшларнинг қизиқиши бошқача. Энди уларнинг 
кўпчилиги интернет кафелари, техника воситалари со
­
тиладиган жойлар, компьютер ўйинлари марказларига 
интилмоқдалар. 
Улар интернет тармоғига уланиш, янги ахборотларни 
олиш ва ўзаро дисклар, флешкалар, ахборотларни сақ­
лаш, ташиш воситаларидан имкон борича тез фойда
­
www.muslim.uz


320
Оилада фарзанд тарбияси
ланишга ҳамда қизиқиши доирасидаги дўстлари билан 
янгиликларни ўртоқлашишга шошилмоқда. Замонавий 
технологиялар, бир қанча вазифалар ва қулайликларга 
эга уяли телефон, интернет, турли мавзулардаги видео­
филмлар туширилган дисклар – ҳозирги ёшларнинг 
диққат марказида.
Уяли телефон тажовузи
Баъзи ота­оналарга мурожаат қилсак, фарзандининг 
ёш бўлишига қарамай, уяли телефондан бемалол фойда
­
лана олишини кўриб, хурсанд бўлишини айтади. Лекин 
уларнинг кўпи болалари телефон орқали нималар билан 
машғуллигини билмайди, тўғрироғи, назорат қилмайди. 
Болакай эса қўлида телефон, истаган, қизиққан маълу­
мотларини ўртоқларидан кўчириб олиши ва ундан 
“завқ ланиши” мумкин. Шу тариқа, телефонга тушган ҳар 
хил бемаъни, ёшига мос бўлмаган маълумотлар ҳам бо
­
ланинг онгини заҳарламоқда.
Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда уяли телефон 
ор қали ҳаёсиз филмларни тайёрлаш ва тарқатиш тез 
ривожланмоқда. Ҳозир ҳатто интернет ҳам ҳаёсиз ва 
зўравонлик акс этган филмлар, тасвирларни тарқатишда 
уяли телефондан ортда қолмоқда. Бу эса дунё мамлакат­
ларини жиддий ташвишга соляпти. Қатор давлатлар 
жа миятда, айниқса, ёшлар орасида одоб­ахлоқ меъ ёр­
ларининг бузилишига йўл қўймаслик мақсадида кескин 
чораларни қўллашга мажбур бўлмоқда. Хитой ҳаёсиз 
маҳ сулотларни нафақат интернет, балки телефон орқали 
тарқатишга қарши кенг қамровли кураш ҳаракатларини 
бошлаб юборди. Австралияда эса ҳаёсиз маҳсулот лар­
нинг интернет, қўл телефонлари ёки бошқа воситалар
­
да тарқатилиши қатъий тақиқланиб, бу борада махсус 
қонун қабул қилинган. 
Мактаб ўқувчиларини тармоққа улашда аппарат нинг 
турига қараб, белгиланган меъёрлар асосида фақат од
­
www.muslim.uz



Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish