278
Ҳалқали
Очиқ учли
Очиқ учли
201-расм. Йигириш усуллари
Очиқ учли йигириш усулида тайѐрланган
ипларга ОЕ шартли белгиси
берилган. Инглиз тилида ОЕ «open-end», яъни очиқ учли йигириш маъносини
билдиради. (Карда йигириш системасида тайѐрланган тўқув иплари СD
«card», қайта тараш системасида тайѐрланган тўқув иплари СМ «combing»
шартли белгилари билан юритилади. Трикотаж ипларини номлашда CD ва
CM олдига К «knitting» ҳарфи қўшилиб, KCD ѐки KCM белгилари қўйиб
ишлатилади).
Очиқ учли йигиришда ҳалқали усулдан фарқли ўлароқ қуйидаги
қўшимча технологик жараѐнлар бажарилади:
1.
Таъминланувчи пилтани
дискретлаш
(бир - бирига боғлиқ бўлмаган
алоҳида толалар оқимини ҳосил қилиш) ва ҳосил бўлган
дискрет
толалар оқимини ип шакллантириш зонасигача
транспортировкалаш
(етказиш).
2.
Белгиланган ипнинг чизиқий зичлигини шакллантириш учун дискрет
толаларни
циклик қўшиш
.
Очиқ учли йигиришнинг қуйидаги турлари мавжуд
:
1.
Механик (ипнинг эркин учларига дискрет толаларни бирлаштириш
механик тарзда амалга оширилади).
2.
Пневмомеханик
(дискрет
толалар
камерага
ҳаво
ѐрдамида
йўналтирилади ва механик тарзда бурамлар берилади).
279
3.
Пневматик (ажратилган толаларни узатиш ва пишитиш ҳаво
гирдоби ѐрдамида амалга оширилади).
4.
Электромеханик (толаларни тўғрилаш,
параллеллаштириш электр
майдони ѐрдамида, пишитиш эса механик усулда амалга оширилади).
5.
Гидравлик (толаларни узатиш ва пишитиб ип хосил қилишда
суюқлик оқими қўлланилади).
Очиқ учли йигиришнинг пневмомеханик тури дунѐ тўкимачилик
корхоналарида юқори самара билан ишлатилмоқда.
Пневмомеханик йигириш машиналарида ишчи органларнинг катта
тезликда ҳаракатланиши туфайли юқори унумдорликда 2,5 - 5,0 килограмм
оғирликдаги бобиналарда ўртача чизиқий зичликдаги иплар тайѐрланмоқда.
Йигириш камерасининг ўйиқ қисмида
дискрет толаларнинг циклик
қўшилиши натижасида ипнинг шаклланиши, чизиқий зичлик ва пишиқлиги
бўйича нотекисликни 30-40 фоизга камайишига эришилди.
Пневмомеханик ип равонроқ, силлиқроқ, ғовакроқ, тозароқ ҳамда
узайиши юқори бўлганлиги туфайли турли хил маҳсулотлар тайѐрлашда кенг
миқѐсда ишлатилмоқда.
Пневмомеханик
йигиришда
маҳсулотнинг
пастдан
юқорига
ҳаракатланиши туфайли оператор машинага тик ҳолатда хизмат кўрсатади.
Бу эса унинг афзалликларидан бири ҳисобланади.
Пневмомеханик
ип
ассортиментининг
чекланганлиги
ва
пишиқлигининг ҳалқали усулда йигирилган ипга нисбатан 15-20 фоизга кам
бўлиши унинг камчилиги ҳисобланади.
Пневмомеханик
йигириш
машиналари
тезлик
кўрсаткичлари,
камераларнинг сони, тайѐрланаѐтган ип ассортименти, сифатни бошқариш
қурилмалари ва ўраш механизмлари билан бир-биридан фарқ қилади.
Етакчи фирмаларнинг пневмомеханик
йигириш машиналарида
шаклдор ва чирмовуқли иплар хам тайѐрланмоқда. Бу машиналарда
цилиндрик ѐки конуссимон шаклдаги бобиналарни ҳосил қилиш
қурилмалари мавжуд.
280
Пневмомеханик йигириш машиналари камерали,
роторли ва
кондерсорли турларга ажратилади. Камерали йигириш машиналари табиий
ва кимѐвий толалардан кенг ассортиментдаги ипларни тайѐрлашда
қўлланилади. Роторли йигириш машиналари эса паст навли пахта толаси ва
чиқинди толалардан йўғон иплар йигиришда ишлатилмоқда. Кондерсорли
йигириш машиналари асосан чиқинди
толалардан, айниқса, зиғир толалари
чиқиндиларидан фойдаланиб чирмовиқли иплар олишда фойдаланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: