Ўзбкистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат педагогика



Download 1,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/99
Sana10.07.2022
Hajmi1,28 Mb.
#769199
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   99
Bog'liq
Логопедия асослари ЎУМ

Ўқиш ва ёзувнинг бузилиши. 
Афферент мотор афазияда ўқиш ва ёзув 
бузилишининг даражаси, артикуляцион аппарат апракцияси оғирлигига 
боғлиқ. Бутун артикуляцион аппаратнинг қўпол апракциясида ўқиш ва ёзув 
бирмунча қўпол бузилади. Ўқиш ва ёзувнинг тикланиши уни бартараф этиш 
билан бир вақтда олиб борилади. Ички ўқишнинг тикланиши ёзма нутқнинг 
тикланишидан илгарилаб кетиши мумкин. Диктовка остида сўзларни ёзишда, 
предметларни ёзма номлашда, ёзма мулоқотга уринишда барча артикуляцион 
қийинчиликлар ўз аксини кўрсатади, яъни кўпгина литерал параграфиялар 
пайдо бўлади. Улар унли ва ундош фонемалар аралашувини (ўрни ва 
артикуляцияси бўйича яқин) акс эттиради, ундошлар (сонорлар) тушириб 
қолдирилади. Афферент мотор афазиянинг иккинчи вариантида беморлар 
сўзда ҳарф тартибини қийинчилик билан сақлайдилар, уларни ойнали акс 
эттирадилар (ойна-наё, даво-вода), унлиларни тушириб қолдирадилар ёки 
аввал барча ундошларни ёзадилар, сўнг унлиларни ёзадилар, чунки уларда 
қоидага кўра, сўзда шу товушнинг борлиги ҳақидаги тасаввурлар сақланган 
бўлади, масалан, ё ҳарфини "ҳаёт" сўзида ташлаб кетиб, 
т 
товуши устига 
бемор икки нуқта қўяди. Айрим ҳолларда, қўпол афферент мотор афазияда, 
оғзақи нутқнинг бутунлай йўқлиги ва ёзма нутқнинг маълум миқдорда 
сақланганлиги ўртасида диссоциация кузатилади. Бу ҳолда ёзма нутқ 
атрофдагилар билан мулоқот воситаси бўлиб хизмат қилади. Ёзма нутқнинг 
бундай сақланганлиги, асосан, апракциянинг фақат халқум ва ҳиқилдоқда 
мавжудлиги билан тушунтирилади (Н.И. Жинкин, 1958). 
Эфферент мотор афазия. 
Бир текис, маромли ҳаракатлар, бош мия пўстлоғи мотор олди 
сохаларида амалга оширилади. Катьий бўйсуниш қонунига мувофиқ гапда 
сўзларнинг, сўзда бўғин ва товушларнинг синтагматик занжири ҳосил 
бўлади: "ховли" ёки "боғча" сўзида товушлар тартиби айнан шундай бўлиши 
лозим, бошқача бўлиши мумкин эмас; гапда сифат ёки кўмакчи, феъл ёки 
равищдан олдин туролмайди ва ҳ.к. Эфферент мотор афазия, чап ўрта мия 
артериясининг олдинги шохлари зарарланиши натижасида келиб чиқади. У 


117 
одатдагидек, ҳаракат дастурини ўзлаштириш ва амалга оширишдаги 
қийинчиликларда намоён бўлувчи кинетик апракция билан бирга кузатилади 
Миянинг мотор олди бўлимларининг зарарланиши нутқий стереотипларнинг 
патологик инертлигини келтириб чиқаради. Бу товуш, бўғин ва лексик ўрин 
алмашинувлар ҳамда персервациялар, такрорлашларга олиб келади. 
Персервациялар сўз, бўғинларни ихтиёрсиз такрорлашлар, бир артикуляцион 
актдан иккинчисига ўз вақтида ўтолмаслик оқибатида юзага келади. Бу эса ўз 
навбатида оғзаки нутқий, ёзув, ўқишни қийинлаштиради, гоҳида бутунлай 
йўқотади. 

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish