Ўзбкистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат педагогика



Download 1,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/99
Sana10.07.2022
Hajmi1,28 Mb.
#769199
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   99
Bog'liq
Логопедия асослари ЎУМ

Мотор экспрессив алалия 
Мотор алалия — бу марказий характердаги органик бузилишлар 
натижаси 
ҳисобланиб, 
носоғлом 
неврологик 
қўриниш 
нутқнинг 
ривожланиши борасида жиддий орқада қолишга олиб келади. Бу концепция 
тарафдорлари нутқий шаклланмаганликни мотор етишмовчилигибилан 
тушунтирадилар (Р. Коен, Г. Гуцман, Р.А. Белова-Давид, Н.Н. Трауготг, В.К. 
Орфинская ва бошқалар). Кўпчилик муаллифлар алалияни кинетик ёки 
кинестетик апракция билан боғлайдилар ҳамда унинг эфферент ва афферент 


88 
шаклларини ажратиб кўрсатади. Афферент алалияда нутқ бузилишларининг 
механизмлари кинестетик апракцияга боғлиқ бўлса, эфферент алалияда эса 
— кинетик апракцияга боғлиқ (афазия аналогларига кўра). Апракцияни 
артикуляциянинг турли бузилишларига кўра тушунтириш мумкин товушлар 
талаффузи, сўзнинг товуш — бўғин тузилишининг бузилишлари. Бироқ 
алалияда етакчи ўринда турадиган нутқ бузилишлари фақат мотор 
етишмовчиликлар натижаси эмас. Шунингдек, мотор етишмовчилик 
алалияли болаларнинг фақат ярмидагина кузатилади. Психологик 
концепцияга кура, мотор алалия механизмини психик жараёнларининг 
тафаккур, хотира, шунингдек, нутқий фаолиятнинг айрим босқичларининг 
ўзаро муносабати ташкил этади. И.Т. Власенко, В.В. Юртайкиннинг (1981) 
таъкидлашича, бундай болаларнинг нутқий фаолиятини ташкил қилувчи 
структурали таркибий қисмлар орасида диссоциация аниқланган: бир 
хилларда операцион имкониятларнинг сақланганлиги ҳолатида мақсадли 
кўрсатмаларнинг шаклланмаганлиги мавжуд; бошқаларда — етapличa 
тypғyнмотивациянинг мавжудлигида фаолиятнинг операцион қаторида 
етишмовчилик мавжуддир. Бу муаммога замонавий психолингвистик 
ёндашиш тил концепциясида акс эттирилган Е. Ф. Соботович, В. А. 
Ковшиков, Б. М. Гриншпун, В.К. Воробева ваҳ.к. В.А. Ковшиков, баён 
қилишнинг юзага келишида бирмунча сақланган маъно ва мотор даражасида, 
тилнинг баён қилиш операцияларининг шаклланмаганлиги алалиянинг бу 
шакли учун бузилишнинг маркази бўлиб ҳисобланади деб тахмин қилади. Бу 
алалияни асосан тил бузилишлари сифатида изоҳлашга асос бўлади. Мотор 
алалияда ибора ва матнларни тузиш бўйича нутқий ҳаракатларнинг 
шаклланмаганлиги, сўз бирикмаси, сўзтанлашнинг шаклланмаганлиги билан 
уйғунлашган ички дастурлашнинг бузилиши ҳам кузатилади. Е.Ф. Соботович 
(1985) фикрига кўра, мотор алалияда асосий камчиликни тилнинг белги 
шаклини эгаллашдаги, яъни нутқнинг юзага келиш жараёнида белгилардан 
фойдаланиш ва уларнинг мос келишидаги бузилишлари ташкил этади. 
Болаларда нутқнинг юзага келишида нутқий материални дастурлаш, танлаш, 


89 
тавсифлаш операциялари шаклланмайди. Барча лексик-грамматик кўрилиш 
аспектларида камчиликлар кузатилади: сўзни танлаш ва унинг кетма-
кетлиги, баённинг товуш тузилиши ва ҳ.к. Бу эса психофизиологик 
механизмларнинг шаклланмаганлиги сифатида характерланади. Алалияли 
болада тил белгилари тизимини эгаллаш имкониятининг чегараланганлиги 
сезилади. Баён қилишни юзага келтириш, безатиш операциялари 
шаклланмаган бўлади, хусусан, фонемаларни танлаш билан бир қаторда ички 
бўғинли ва бўғинлараро дастурлаш (яъни, артикулятор дастур) ва чуқур-
синтактик ва чуқур-семантик даражаларни амалга оширувчи операциялар, 
яъни ички нутқ даражаси бузилади. Ишнинг нейрофизиологик жиҳати бош 
миянинг субстрата бузилишларини нутқнинг шаклланмаганлиги характери 
билан боғлиқлигини таҳлил қилади. Ишнинг психологик ва лингвистик 
жиҳати нутқий ва умумий психологик функцияларнинг ўзаро муносабати, 
яъни камчиликларнинг намоён бўлиши таркибида нутқий фаолиятнинг 
ҳолатини таҳлилқилади. 

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish