Алалия белгилари ва механизмлари.
Алалия — нутқий ривожланишнинг вақтинчалик функционал
сустлашуви эмас. Бу нутқ бузилишида нутқни ривожлантиришнинг барча
жараёни марказий асаб тизимининг патологик ҳолати шароитида кечади.
Алалиянинг айрим кўринишлари ташқаридан болаларнинг нормал
ривожланишининг илк босқичларига ўхшайди. Бироқваўтиши билан булар
ўртасидаги фарқ яққол кўзга ташланади, яъни нутқни нормал ривожланиши
алалиядан фарқли равишда нутқ босқичларининг ўрни бошқаси билан узвий
ватез ҳолда алмашади. М. Совак (1971) ва бошқа тадқиқотчилар "алалия"
тушунчасини
кенгайтириш
мақсадида,
унинг
кеч
шаклланган
кўринишларини киритадилар. Улар алалиянинг нутқни неврологик йўқлиги
— мутизм, деменсия ва шизофренияда нутқнинг йўқолиши, эшитишининг
пасайиши ваолигофрениядан фарқлаб кўрсатадилар. М. Совак (1971) ва
бошқа тадқиқотчилар "алалия" тушунчасини кенгайтиратуриб бу билан нутқ
йўқлигининг барча ҳолатларини қамраб олдилар. Улардеменция ва
шизофренияда нутқ бузилишидан, эшитувнингбузилиши ваолигофрениядан
фарқ қилувчи нутқнинг неврологик йўқлиги сингари мутизм билан боғлиқ
85
бўлмаган нутқнинг секин шаклланишини ҳам бу тушунчага киритдилар. К.
П. Беккер ва М. Совак (1981) нутқ ривожланмаганлиги суръатида биологик,
ижтимоий сабаблар ёки улар комбинациясининг устунлиги билан боғлиқ
компонентларни ажратдилар. Тадқиқотчилар фикри бўйича илгари
номланувчи эшитувчи-соқовлик, мотор-кинестетик бузилишлар ёки ноқулай
ижтимоий таъсирлар билан шартланган, ўзига хос характерга эга. Нутқ
ри
во
жланишининг кечикишида намоён бўлади. Нутқ ривожланишининг
оддий кечикишидан фарқли равишда нутқ ривожланмаганлигининг мураккаб
шаклларини характерлай туриб, М. Критчли (1974), орал-фациал
дискоординацияларнинг, тил ва лабнинг ҳаракатли малакаларининг
нуқсонлилигини, сўзли белгиларни тушуниш ёки нотўғри қўллаш
мавжудлигини таъкидлаб ўтади. Болалар афазияси (алалия) мулоқот учун
боланинг
белгилардан
фойдаланиш
қобилиятининг
йўқлиги
ёки
чегараланганлиги сифатида белгиланади. М. Критчлининг таъкидлашича,
ҳалқаро неврологик федерацияда (Италия, Варенна, 1966) нутқ етарли
ривожланмаганлиги ҳолатида "афазия" терминидан бутунлай воз кечиш
таклиф қилинган. Бундай ҳолатлар учун тавсия қилинган терминлар "туғма
алогия", "дисфазия" кенг оммага тарқалмади. Алалиянинг нутқий ва нутқий
бўлмаган белгилари кузатилади. Алалияда бузилишлар белгиларида нутқий
бузилишлар етакчи ўрин эгаллайди. Алалия нутқнинг системали
шаклланмаганлиги бўлиб, нутқнинг барча таркибий қисмларининг
бузилишлари кузатилади: фонетик-фонематик, лексик-грамматик томони.
Алалиянинг нутқий бўлмаган камчиликлари сирасига мотор, сенсор,
психопатологик белгилар алоҳида кўрсатилади. Ҳозирги кунда алалия
механизмлари муаммоси жуда мураккаб ва баҳсли муаммодир. Маълум
концепцияларда алалия механизмлари шартли равишда сенсомотор,
психологик ва тил билан боғлиқ турларга бўлинади. Сенсомотор концепция
тарафдорлари алалияда нутқ шаклланмаганлигини сенсомотор функциялар
патологияси эшитув агнозаси, апракциялар билан боғлайдилар. Психологик
концепцияга кўра, алалияда психик фаолиятнинг айрим кўринишларида
86
патологиялар кўрсатилади. Тил концепцияси тарафдорлари нутқнинг
шаклланмаганлигини идрок ва нутқий баённи юзага келиши жараённинг тил
операциясининг шаклланмаганлиги билан боғлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |