Ўзбкистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат педагогика



Download 1,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/99
Sana10.07.2022
Hajmi1,28 Mb.
#769199
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   99
Bog'liq
Логопедия асослари ЎУМ

Алалияни тавсифлаш. 
Алалия ўз механизмлари, нутқий ривожланмаганликнинг юзага келиши 
ва 
намоён 
бўлишига 
кўра 
турличадир. 
Алалия 
кўринишидаги 
кузатилувчиларни ўрганиш ва фарқлашга танланган ёндашув асосида 
тадқиқотчилар бузилишнинг бир нечта турларини номладилар. А. Либманн 
(1925) алалиянинг қуйидаги шаклларини ажратиб кўрсатади: мотор эшитиш 
соқовлик, сенсор эшитиш соқовлик ва сенсомотор эшитиш соқовлик. Р.Е. 
Левина (1951) бузилишнинг психологик таснифини тасвия этади. Бунда 
болалар гуруҳларга бўлинади: тўлиқсиз эшитув идроки билан (фонематик), 
кўрув идроки бузилиши билан (предметли) ва психик фаоллиги бузилганлиги 
билан. В.К.Орфинская (1963) лингвистик тавсифномани ишлаб чиқиб, тил 
тизимининг бузилишларининг етакчи кўринишларини бирламчи ва 
иккиламчи бузилишларга кўра алалиянинг 10 шаклини ажратиб кўрсатади: 
4та мотор шакли, 4 та сенсор етишмовчилик шакллари ва 2 та нутқ 
ривожланмаганлигининг асосида ҳаракат кўрув бузилишлари билан боғлиқ 
шакли. В.А. Ковшиков (1985) ишларида алалиянинг импрессив (сенсор) ва 
экспрессив (мотор) шакллари кузатилади. Экспрессив алалия деганда, тил 
бирликларини эгаллаш ва уларни бошқаришнинг бузилиши билан намоён 
бўлувчи тил бузилишлари тушунилади ва бу ҳол артикуляция ва маъно 
операциялари 
сақланганҳолда 
грамматик, 
лексик 
ва 
фонематик 
операцияларни бажариш имконини чеклайди. Е.Ф. Соботович (1985) 
психолингвистик тузилиш ва нутқий фаолият механизмларини инобатгаолиб 
бузилишни таҳлил қилди ва алалияни фарқлади: тилнинг парадигматик ёки 
синтагматик тизимини ўзлаштиришдаги кўпгина бузилишлар. Е.Ф. 
Соботович фикрича, мотор алалияда тилнинг белгили шаклини 
ўзлаштиришда камчиликлар кузатилади (нутқлардан вужудга келиши 
жараёнида белгилардан фойдаланиш ва бирлаштириш қоидалари). 


87 
Алалиянинг келиб чиқиши ва ривожланиш динамикасини айрим 
муаллифлар схемали тарзда қуйидагича таърифладилар: у ёки бу сабаб бош 
мия пўстлоғининг бутун сенсомотор соҳасининг жароҳатланишини келтириб 
чиқаради. Бунингоқибатидатотал алалия юзага келади. Сўнгги йилларда мия 
моддасининг ривожланиши ва компенсатор омилларнингтаъсири остида 
жароҳатланишнинг асосий ўчоғи пўстлоқнинг сенсор ёки мотор соҳалари 
томонига сурилади. Шу сабабли бола ривожланишининг эрта даврларида 
алалияни сенсор ва мотор шаклларига ажратиш шартли кечади, кейинчалик 
бузилишнинг етакчи компонентини ажратиш мумкин. Сўнгги тадқиқоглар 
қаторида бу бўлиниш экспрессив ва рецептив алалия терминларида 
ўтказиляпти. Бу терминларда бузилиш квалификациясида физиологик эмас, 
психологик ёндашув таъкидлаб ўтилади. Бир қатор мутахассислар фикрига 
кўра (К. П. Беккер, С. Совок, 1981; М. Критчли, 1974 ваҳ.к.) алалияда 
нутқнинг марказий бузилишлари вербал акустик агнозия ва вербал мотор 
апракция кўринишларида бўлади. Алалиянинг турли оғирлик даражалари 
ажратилади: 
оддий 
нутқийбесунақайликдан, 
сўзлашув 
нутқидан 
фойдаланишга бутунлай қобилиятсизликкача. Адабиётларда алалия 
муаммоси юзасидан берилган маълумотлар кўпқиррали ва қарама-қаршидир. 
Нутқ мураккаб функционал тизим сифатида динамик локализацияга эга ва 
бош мия тузилишининг турли соҳаларини нутқий фаолиятга жалб этади. 
Алалик болалар учун экспрессив нутқнинг суст ривожланишигина эмас, 
балки унинг ривожланишини патологик кечиши ҳам хосдир. 

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish