Ўзбкистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат педагогика



Download 1,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/99
Sana10.07.2022
Hajmi1,28 Mb.
#769199
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   99
Bog'liq
Логопедия асослари ЎУМ

Воситалар(техник ва дидактик):
Маъруза матни, слайдлар, 
топшириқлар, тест саволлари, видеопроектор, флипчарт 
қоғозлар, маркер, елим, скотч, флипчарт доскаси, технологик 
харита
 
Назорат:
оғзаки назорат, савол-жавоб, кузатиш, ўз-ўзини 
назорат қилиш. 
Баҳолаш:
Рағбатлантириш, гуруҳлар ишини баҳолаш.
 
Кутиладиган 
натижа 
Тингловчилар алалияни бартараф этишда олиб бориладиган 
коррекцион-логопедик ишлар тизимини билиб оладилар. 
Маъруза 
режаси 
1.
Алалия сабаблари. 
2.
Алалияни ўрганишнинг анатомо-физиологик аспекти. 
3.
Алалия белгилари ва механизмлари. 
4.
 
Мотор экспрессив алалия.
 
 
6-Мавзу: Алалия ва уни бартараф этиш усуллари 
Режа: 
1.
Алалия сабаблари. 
2.
Алалияни ўрганишнинг анатомо-физиологик аспекти. 
3.
Алалия белгилари ва механизмлари. 
4.
Мотор экспрессив алалия. 
Алалия - боланинг она қорнида ёки дастлабки ривожланиш босқичида 
нутқ шаклланишига қадар бош мия қобиғи нутқ доирасининг органик 
жароҳатланиши оқибатида узлуксиз ривожланмай қолишдир. "Алалия" 
атамаси (грекча а — йўқ, лотинча лалио — нутқ) таржимаси нутқнинг 
йўқлиги, нутқсизлик ҳолати — нутқ бузилишларига доир адабиётларда 
қадим замонлардан бери кузатилади. Махсус адабиётларда "алалия" 
атамасидан ташқари, шу нутқ нуқсонини англатувчи қуйидаги атамалардан 
фойдаланганлар: "Туғма афазия", "Онтогенетик афазия”, "Ривожланиш 
афазияси", "Дисфазия", "Нутқий ривожланиши сустлашуви", "Нутқнинг 
конституционал орқада қолиши", "Тилни эгаллашдаги камчиликлар" ваҳ.к. 


79 
Алалиянингтарқалганлигиҳақида илмий асосланган маълумотлар йўқ. 
Маълумотларга кўра, алалия мактабгача ёшидаги болаларнинг бир фоизи, 
мактаб ёшидаги болаларнинг 0,6 — 0,2% фоизни ташкил этади. Ўртача 
ҳисобда, алалия аҳолининг 0,1 фоизида кузатилади. Муаллифларнинг 
таъкидлашича, алалия ўғил болаларда қизларга нисбатан 2 марта кўп 
учрайди. А. Куссмаул (1877) таъкидлашича, олдинги аср ва бизнинг 
асримизнинг бошларигача яшаб, фаолият кўрсатган шифокорларнинг 
аксарияти нутқнинг йўқлигинингбарча шаклларини алалия деб номлаб, 
афонияни ҳам бу атамани ичига киритганлар, лекин вақтўтиши билан бу 
атамалар фарқлана бошланди. И. Франк биринчилардан бўлиб, бу икки 
атамани фарқлашга ўринади. Унинг фикрича, алалия "кар- соқовлик" сингари 
артикуляция ҳаракатларини умуман имкониятсизлиги бўлиб, И. Франк 
алалияни артикуляцияни қийинлашуви натижасида келиб чиқувчи талаффуз 
камчилиги могилалия билан таққослайди. И. Франк алалия, ҳамда 
могилалияни дислалия даражаларидан бири деб, артикулятор қийинчиликлар 
билан боғлиқ талаффуз камчилиги деб таъкидлайди. 1830 йили Р. Шултесс 
алалияни кар-соқовлик алоҳида нутқ нуқсони сифатида ажратиб кўрсатади, 
аммо И. Франк уни артикуляция бузилишлари билан боғлайди. Артикуляция 
имкониятининг бутунлай йўқлиги сифатида алалия дислалияга таққосланди 
ва кейинчаликҳаққоний равишда анартрия деб номлана бошланди. 
А.Куссмаул артикуляция камчиликларини (дизартрия ва дислалия, 
шунингдек, дикцияни бузилиши — дисфазия) умумий ном билан аташ 
мақсадида "лалопатия" атамасини киритади. Шунга қарамай, А. Куссмаул 
юқоридаги муаллифлар сингари алалияни артикуляция бузилишлари билан 
боғлиқ нутқ камчиликлари сирасига киритади ва бу атаманинг тенг маъноли 
номи деб анартриа литерлис (товушлар артикуляциясининг йўқлиги) 
атамасини киритади. Бу ҳолда А. Куссмаул аниқ товушларни бутунлай 
талаффуз қила олмаслик характерли ҳисобланган бузилиш ҳолатларини 
алалияга киритган: кейинчалик бундай ҳолатни белгилаш учун 

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish