Ўқув жараёнини
амалга ошириш
технологияси
Метод:
Ақлий ҳужум, фронтал ишлаш, кичик гуруҳларда ишлаш,
кичик-маъруза.
Шакл:
Суҳбат-мунозара, амалий машғулот, кичик гуруҳлар ва
жамоада ишлаш
Воситалар(техник ва дидактик):
Маъруза матни, слайдлар,
топшириқлар, тест саволлари, видеопроектор, флипчарт
қоғозлар, маркер, елим, скотч, флипчарт доскаси, технологик
харита
Назорат:
оғзаки назорат, савол-жавоб, кузатиш, ўз-ўзини
назорат қилиш
Баҳолаш:
Рағбатлантириш, гуруҳлар ишини баҳолаш
Кутиладиган
натижа
Тингловчилар афазияни бартараф этишда олиб бориладиган
коррекцион-логопедик ишлар тизимини билиб оладилар.
Маъруза
режаси
1.
Акустик-гностик сенсор афазия.
2.
Акустик-мнестик афазия.
3.
Экспрессив нутқ бузилиши.
4. Динамик афазия
7-Мавзу: Афазия. Афазия кўринишидаги нутқ камчилигига эга
бўлган болалар билан олиб бориладиган логопедик ишлар
Режа:
1.
Акустик-гностик сенсор афазия.
2.
Акустик-мнестик афазия.
3.
Экспрессив нутқ бузилиши.
4.
Динамик афазия.
Афазия — нутқнинг тўлиқ ёки қисман йўқолиши, у одатда, бош
миянинг локал жароҳатланиши натижасида юзага келади. Афазияни
келтириб чиқарувчи сабабларга қуйидагиларни киритиш мумкин: мияда қон
айланишининг бузилиши (ишемия, геморрагиялар), бош мия жароҳатлари,
ўсмалар ҳамда бош миянинг инфекцион касалликлари. Қон томир
тизимидаги бузилишлари, касалликлари сабабли афазия кўпроқ катталарда
юз беради. Қон томир тизимидаги бош мия қон томирларининг ёрилиши
натижасида юз берувчи аневризм, тромбоемболия, ревматизм натижасида
пайдо бўладиган юрак пароклари, мия-қобиқ жароҳатлари ўсмирлар ва
ёшларда ҳам кузатилади. Миядаги қон айланишининг бузилишини учдан бир
қисмида афазия юзага келади, кўпинча мотор афазия кузатилади (Е.В.
100
Шмидт, ТА. Макинский, 1979; Е.С. Бейн, 1964). Болаларда афазия кам
учрайди, уларда афазия мия-қобиқ жароҳатлари, миядаги ўсмалар ёки мия
инфекцион касалликлари оқибатида юзага келади. Афазия — бу мия
жароҳатларининг оғир асоратларидан бири бўлиб, бунда нутқ фаолиятининг
барча турлари системали бузилган бўлади. Афазияда нутқ бузилишларининг
мураккаблиги, бузилган жойнинг локализациясига (масалан, бош миянинг
пўстлоқ ости бўлимларига қон қуйилишида, жароҳатланиш ўчоғининг
жойлашувига қараб нутқнинг спонтан тикланишига умид боғлаш мумкин),
жароҳат ўчоғининг ўлчамига, чапақайликда нутқий фаолият элементларини
функционал сақлаб қолган хусусиятларига боғлиқ. Касалнинг нутқий
нуқсонга бўлган реакцияси ҳам бу борада маълум даражада аҳамиятлидир.
Хар қандай афазия турининг асосида у ёки бу нейрофизиологик ва
нейропсихологик бирламчи бузилишлар ётади (масалан, праксиснинг
динамик ёки конструктив бузилишлари, фонематик эшитувнинг бузилиши,
артикуляцион аппарат апракциялари ва ҳ.к.). Бу бузилишлар нутқни
тушуниш, ёзув, ўқиш, ҳисобдаги ўзига хос системали камчиликларнинг
пайдо бўлишига олиб келади. Афазияда нутқ фаолиятининг барча турлари
турли даражада системали бузилган бўлади (оғзаки нутқ, нутқ хотираси,
фонематик эшитув, нутқни тушуниш, ёзма нутқ,ўқиш, ҳисоб ва ҳ.к. ). Шу
туфайли нутқий бузилишнинг моҳиятини тушуниш учун нейрофизиология,
нейропсихология ва нейролингвистика соҳаларидаги билимлар муҳим
аҳамият касб этади. 1961 йил француз шифокори Г. Брока афазия билан
касалланган беморнинг чап ўрта мия артерияси, ҳамда пешананинг учинчи
бурма эгати орқа соҳаларининг зарарланишини аниқлади. Г. Брока ушбу
жараённи ўрганиб, оғзаки нутқнинг маркази миянинг пешана қисмида
жойлашган деган хулосага келди. 1974 йил Вернике, бош миясининг чап
чакка қисми жароҳатланган 10 та беморни ўрганиш асосида нутқни
тушуниш, экспрессив нутқўқиш ва ёзув бузилишларинианиқлашди, ҳамда ўз
хулосаларида бундай нутқ бузилишяарини ўзига хослигини баён этди. Брока
ва
Верникенинг
кашфиётлари
икки
йўналиш
олимларининг,
101
"локализационистлар" ва "антилокализационистлар" ўртасидаги баҳсларнинг
бошланиб кетишига олиб келди. Бу баҳслар 50 йил мобайнида давом этди.
Хақиқатан ҳам, мураккаб психик функциялар ва миянинг муайян соҳалари
ўртасидаги алоқадорликнинг мавжудлигини Лихтгейм (1855) ва Либман
(1905) лар кўрсатиб беришди. Улар анча илғор фикрларни билдирсаларда,
локализацисялар ўртасида тор локализацион қарашларга эга бўлган кишилар
ҳам бор эди. Чунончи, Клейст фақат яхлит функцияларни — ҳисоб, ёзув,
ўқишни локализацияламади, балки миянинг алоҳида соҳаларида "шахсий ва
умумий МЕНни", "Ватанга муҳаббат” ва шу кабиларни ҳам локализациялади.
Шубҳасиз, Клейст ва бошқа "локализационистларнинг дастлабки ишлари
"антилокализационистларнинг” жўшқин чиқишларига сабаб бўлди. Бир қатор
"антилокализационистлар" мақсадга мувофиқ бунга эътироз билдирдилар.
Бироқ, ўз навбатида улар орасида ортодаксал қарашлар ҳам мавжуд эди.
Масалан, П. Мари афазияли беморларни руҳий касаллар деб ҳисоблаган.
Йирик афазиолог Голдштейн мураккаб функциялар бузилишини пўстлоқнинг
алоҳида соҳалари билан боғлаш керак эмас ва одам мияси ягона бир
бутунликда ишлайди деб хисоблайди. Интеллектуал фаолият ўзгаришлари
билан кечувчи бош мия касалликларида мураккаб психик функциялар бузи-
лишини чуқур "инстинктлар" жароҳати билан, "мавҳум кўрсатмалар" ва
"тоифалар" билан боғлайди. Мураккаб психик функцияларни тушунишга
Джексон томонидан алоҳида ҳисса қўшилган. У 1863 йилдаёқҳар бир
функция мураккаб "вертикал тузилишга эгалигини кўрсатди ва "симптомни
локализациялаш мумкин, бироқ функцияни локализациялаб бўлмайди, чунки
у паст қисмдан олийга чиққан мураккаб иерархик тузилишга эга" деб
таъкидлади. Олий психик функциялар бузилишининг доимий кўринишлари
юзасидан махсус тадқиқотлар ўтказилди, масалан, апракциянингтурли хил
кўринишлари, шу жумладан артикуляцион аппарат апракцияси (Либманн);
аграмматизм (А. Пик); нутқий фаолиятнинг мураккаб шаклларини бузилиши
(мураккаб мантикий-грамматик ибораларни тушуниш). Семантик афазия
кўринишларига X. Хед меҳнати бағишланади.
102
Россиядаолий психик функцияларнинг локализациям муаммосини
ўрганишга И.М. Сеченовнинг "Бош мия рефлекслари" монофафияси сабаб
бўлди. Бу эса ўз навбатида В. М. Тарковский, Н.Д. Родосский, С.И.
Давиденкова, М.И. Аствацатурова, М.Б. Крол ва бошқа рус олимларининг
илмий изланишларига каттатаъсир кўрсатди. Афазиянииг турлича
таснифлари мавжуд: Вернике-Лихтгеймнинг классик, неврологиктаснифи, X.
Хед, В.К. Орфинекая ва бошқаларнинг лингвистик таснифи, буларнинг
барчаси нутқҳақидаги таълимотнинг у ёки бу тарихий даврда ривожланиши
учун характерли бўлган неврологик, психологик, физиологик ва лингвистик
фанларнингривожланиш даражасини акс эттиради. Ҳозирги вақтда А.Р.
Луриянинг афазияни нейропсихологик таснифи умум қабул қилингандир.
А.Р
Луриянинг
олий
пўстлоқ
функцияларини
ташкил
этишга
нейропсихологик ёндашуви И.П. Павлов, Н.А. Бернштейн ва П. К.
Анохинларнинг функцияларни тизимли ташкил этиш ва "тескари
афферентация”си ҳақидаги нейрофизиологик кашфиётлари, шунингдек, Л.С.
Виготский, А.Н. Леонтев ва бошқа психологларнинг нейропсихологик ва
психологик қарашларинингдавоми ҳисобланади. 1947йилда А Р. Лурия
динамик ва тизимли кўриш принципини, олий пўстлоқ функциясининг
босқичма-босқич локализацияланишини таърифлайди. А.Р. Лурия томонидан
психик фаолият бузилишини ўрганиш методи, одамнинг турли хил билиш
жараёнлари бузилишини ўрганиш методи ишлаб чиқилган. А.Р. Лурия
таклиф қилган нейропсихологик методика, турли хил симптом ва
синдромларни, симптомларнинг қонуниятли уйғунлашувини (миянинг у ёки
бу тузилиши жароҳатида юзага келувчи симптомпар), текширишга имкон
беради; бу методикани қўллаш, нафақат афазиянинг у ёки бу шакли
мавжудлиги ҳақида хулоса қилишга, балки бош миянинг жароҳат жойини
диагностика қилиш имконини ҳам беради. У, афазиянинг исталган шаклида
нутқий фаолиятнинг амалга ошиши бузилишини кўрсатиб берди. Нутқнинг
парадигматик бирликлари остидатилнинг барча белгилари ўз-ўзидан маълум
бўлади: фонемалар, бўғин тизими, луғат, қўшимчалар, маълум сўз
103
бирикмалари, яъни у ёки бу тилни характерловчилар. Ҳар бир парадигма,
масалан, фонема маълум миқдордаги белгиларга эга. Улар алмашганда
фонеманинг маъно сифати ўзгаради, шу сабабли парадигматик белгилар
ўзаро алмашинув тамойили билан ("ёки" — "ёки") характерланади: ёки
оғизли, ёки бурунли, ёки лабли, ёки тилли, ёки жарангли, ёки жарангсиз.
Бунда қарама-қарши қўйилувчи белгилар билан фонемалар, лексималар
фарқланади (келди-кетди ва ҳ.к.). Нутқда барча парадигмагтик бирликлар
"ва"-"ва" тамойили бўйича синтагматикўзаро боғлиқдир. Бундай боғлиқлик
ўзаро алмашинувга йўл қўймайди; хусусан, сўзда фонемалар қатьий, бир
текисдаги тартибга эга, гапда кўмакчи, равиш ва феълдан олдин туролмайди
на ҳоказолар, яъни парадигматик муносабатлар фазовий, симултан тамойил
бўйича тузилган, синтагматик муносабатлар эса вақт, чизиқлива суксессив
тамойил бўйича тузилган. Афазиининг турли шаклларида, импрессив ва
экспрессив
нутқнинг
"парадигматик"
ва
"синтагматик"
уюшуви
(уюшганлиги) турлича бузилади (А. Р. Лурия, 1975). А. Р. Лурия афазиянинг
олтита шаклини ажратиб кўрсатади:
Бош мия пўстлоғи чакка бўлимлари зарарланиши натижасида юзага
келувчи акустико-гностик ва акустико-мнестик афазия.
Бош мия пўстлоғи пастки юқори бўлимлари зарарланиши натижасида
юзага келувчи семантик афазия ва афферент мотор афазия.
Бош мия пўстлоғи мотор олди ва орқа пешана бўлимлари зарарланиши
натижасида юзага келувчи эфферент мотор афазия ва динамик афазия.
Бош миянинг иккинчи функционал бўлимига кирувчи тепа чакка ва
пастки чакка зоналарининг зарарланиши натижасида юзага келадиган афазия,
афазиянинг "орқа" шакллари деб номланади (А.Р. Лурия, 1979). Бунда
парадигматик муносабатларнинг бузилиши кузатилади. Учинчи функционал
блокка кирувчи, бош миянинг орқа пешана бўлимларининг зарарланиши
натижасида келиб чиққан афазия "олдинги" афазия дейилади. Афазиянинг
бундай шаклларида синтагматик муносабатлар бузилади. Нутқ зоналари
зарарланганда, мос келувчи анализатор тизимининг махсус, ўзига хос
104
фаолиятини амалга оширувчи дастлабки белгилар бузилиши кузатилади.
Бирламчи анализатор бузилиши асосида иккиламчи бузилиш, шунингдек,
махсус, тилни барча функционал тизимининг бўлиниши юзага келади, яъни
барча нутқий фаолият кўринишларида бузилиш юзага келади; нутқни, оғзаки
ва ёзма нутқни, ҳисобни ва ҳ.к.ларни тушуниш. Нутқни, экспрессив нутқни,
ўқиш ва ёзувни тушунишнинг бузилиши характери ва даражаси, энг аввало,
бош мия пўстлоғидаги жароҳат ўчоғининг катталигига боғлиқ бўлмай, балки
турли хил нутқий жараёнларни амалга оширишга ўзининг турлича ҳиссасини
қўшган гностик (кинестетик, акустик ёки оптик) шарт- шароитларга боғлиқ.
Афазия туфайли бузилган нутқий функцияларни тиклаш муаммоси афазия
таълимотининг умумий масалалари ҳамда айрим нутқий бузилишларнинг
психологик таҳлили билан чамбарчас боғланиб кетади. Афазия билан
касалланган кишилар нутқини тиклашга бўлган илк уринишлар XIX аср
бошларида амалга оширила бошланган. Бу даврда яратилган илмий
адабиётларнинг катта қисми мотор афазия туфайли бузилган нутқни тиклаш
масалаларига, оз қисмигина сенсор афазия сабабли юз берган нутқий
бузилишларни тиклаш муаммоларига бағишланган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |