Ўзбкистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат педагогика



Download 1,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/99
Sana10.07.2022
Hajmi1,28 Mb.
#769199
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   99
Bog'liq
Логопедия асослари ЎУМ

Семантик афазия. 
Семантик афазия бош миянинг нутқ бўйича 
доминант чап катта яримшарларнинг тепа ва энса қисмларининг 
зарарланиши натижасида келиб чиқади. Бош мия чап катта яримшарлари 
тепа-энса қисмларининг зарарланишида нутқ маъноси сақланади, сўзнинг 
товуш таркибини излаш кузатилмайди, нутқ-эшитув хотирасининг пасайиши 
ва фонематик эшитувнинг бузилиши ҳодисаси кузатилмайди. Семантик 
афазияда керакли сўзни излащда ёки предметни ихтиёрий номлашда ўзига 
хос амнестик қийинчиликлар кузатилади. Бунда, лексик парадигмаларни 
топишдаги қийинчиликда, беморлар иш предметнинг функцияси ва сифатини 
ифодалашга синтагматик воситалар билан ёндашадилар, яъни бир сўзни 


110 
бошқаси билан алмаштирмайдилар (вербал парафазиялар), балки сўзни яхлит 
фраза билан алмаштириб гапирадилар: "Анови бор-ку, ёзадиган нарса. . . " 
бор-ку, кесадиган нарса" ва шу кабилар. Бундан ташқари афазиянинг бундай 
шакли учун мураккаб импрессив аграмматизм характерлидир. Семантик 
афазияда импрессив аграмматизм ва амнестик қийинчиликлар, яққол 
ифодаланган фазовий-конструктив апракция билан кўпгина умумийликка 
эга, чунончи, афазиянинг бу шаклида мураккаб парадигма, синоним-
парадигмалар учун характерли бўлган фазовий семантик координатларда 
мўлжал олиш, бирламчи бузилган белги ҳисобланади. Масалан, отанинг 
акаси-амаки (амаки сўзининг бошқача варианти эркак хисобланади, ўзаро 
қариндошчилик муносабатларидаги мураккаб семантик соҳада мавжуд, 
отанинг маълум бир қариндоши эмас). 
Тушунишнинг 
бузилиши. 
Кўмакчи 
ва 
флексийлар 
билан 
ифодаланган, сўзнинг мураккаб маъно ва грамматик муносабатларни 
тушунишнинг бузилганлиги, импрессив афамматизм номини олган. 
Семантик афазияда "Ходисаларни етказувчи" оддий ибораларни тушуниш 
сақланади. 
Беморлар 
алоҳида 
кўмакчиларнинг 
аҳамиятини 
яхши 
тушунадилар, қаламни қошиқ остига ёки қошиқни пичоқни ўнг томонига 
бемалол қўя оладилар, бироқ кўрсатма бўйича учга предметни жойлашда 
қийналадилар: "Санчқидан ўнг ва қаламдан чап тарафга қайчини қўй”. 
Геометрик фигураларни жойлаштириш уларга янада қийинчилик туғдиради. 
Доира остига ва квадрат устига кесик чизиқ чизиш сингари мантиқий-
грамматик вазифаларни ечолмайдилар ва таққословчи сўз бирикмаларида 
мўлжал ололмайдилар: "Аҳмад Азиздан баланд, Нодирдан паст. Улардан 
қайси бири энг баланд? Ким энг паст?” шунга ўхшаш қийинчиликлар равиш 
билан келувчи таққословчи сўз бирикмаларини ҳам тушунишда юзага 
келади; узоқроқ-яқинроқўнгда-чапда ва 
ҳ.к. 
Семантик афазияда флектив сўз 
бирикмаларини таҳлил қилиш қўпол бузилади: "Тароқни ручка билан кўрсат, 
ручкани қалам билан кўрсат". Бу вазифаларни бажаришда бемор 
предметларни қўлига олади, лекин мақсадли ҳаракатни охиригача бажара 


111 
олмайди. Бундай қийинчиликлар ҳаракатни йўналганлигини аниқлашда 
гапни тушуниш ҳолатида ҳам кузатилади: Нодирни Акбар урди (Ким 
урушқоқ?). Кўрсатилган икки гапдан ўхшаш гапни ажратиб кўрсатишда ҳам 
қийинчиликлар мавжуд: қуёш ер билан ёришади: Ер қуёш билан ёришади ёки 
Ер қуёшни ёритади: қуёш Ерни ёритади. Семантик афазияда "муносабат 
алоқасини" етказувчи мантиқий-грамматик сўз бирикмаларини ҳал қилишда 
бирмунча қийинчиликлар тутилади: "отанинг акаси" — "аканинг отаси”. 
Буларни маълум мазмун категорияларини солиштириб ҳал қилиш мумкин: 
амаки-ака-ота. Сабаб-оқибат, вақт ва фазовий муносабатларни, сифатдош ва 
равишдош гапларни ифодаловчи мураккаб синтактик конструкцияларни 
тушуниш беморларга қийинчилик турдиради. Чунончи, қуйидаги гапларни 
тушуниш улар учун мураккаб: "Мен опам билан гаплашиб бўлгач, ошхонага 
йўналдим”, "Ҳаммаёқҳўллиги сабабли ёмғир ёғяпти" каби гапларда 
мантиқсизликни англамайдилар.Семантик афазияда метафоралар, мақоллар, 
маталлар, қочиримли сўзларни тушуниш йўқолади, улардаги кўчма маъно 
тушунилмайди. Чунончи, "тош юрак", "темир қўл” каби метафоралар, 
"кирадиган эшигингни қаттиқ ёпма" каби мақоллар турли, аниқ маънода 
тушунилади. 

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish