Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

Япония – авангард.
Поль Пуаре ва мадам Вионнедан бошлаб, Япония 
кўплаб Ғарб дизайнерларини илҳомлантириб келмоқда. Аммо узоқ вақтгача 
“японча мода” деган тушунча бўлмаган. Япониядан келтирилган либослар 
икки турга бўлинган: қиммат кимано ва арзон буюмлар; урушдан кейинги 
Америкада бу “1 blouse” – “бир долларлик блузка” деб кинояли ном олганди. 
70-йилларда ҳамаси бирдан ўзгарди: айнан япон дизайнерлари европа 
модасига таъсир кўрсата бошлади. 
70-йилларда Кэндзо, Миякэ кейинчалик 80-йилларда Ямомото француз 
ва жаҳон модасининг оммабоп меъёрларига зид келадиган либосларни 
намойиш этишди. Япон моделчиларининг ғалати тўғри ҳандасавий ва 
аксинча, шаклсиз силуэтлари еврлопаликларни танг қолдирди. 
Кэндзо Тамада (1939 йилда туғилган) 1970 йилда Парижда ўзининг 
“Lungle Jap” бутигини очди. Кабуки
14
театри услубидаги ёрқин рангли 
моделларнинг гул ва нақшлари муваффақият келтирди. Кэндзо туфайли 
либосларнинг шарқона анъанавий шакллари – кенг туникалар, блузкалар, 
кенг шимлар европаликлар орасида оммабоп бўлиб кетди. Этно-мотивлар 
Кэндзони руҳлантиргани билан у ҳеч қачон у ёки бу маданиятдан бевосита 
кўчириб олмас эди. 
Рей Кавакубо (1942 йилда туғилган) Токиода ўзининг машҳур “Comme 
des Garsons” (“Болакайга ўхшаб”) Уйига асос солди. Моделчининг биринчи
жамламасини парижликлар заҳархандалик билан “Хиросима-шик” деб 
атаган эдилар, бу билан улар моделчи яратган моделларнинг ҳаётдан 
узоқлигига, қўполлигига шаъма қилган эдилар. Шундай бўлса-да, бу 
“диккайиб турувчи” костюмлар ва кўйлакларнинг деталлари баданни 
қандайдир санъат асарига айлантириб, ўз мухлисларини топди ва 80-йиллар 
модасига катта таъсир кўрсатди. Бунда барча рангларга қора ранг ҳамроҳлик 
қиларди. 70-йиллар охирида японларни фақат технологиялар соҳасида эмас, 
балки мода соҳасида ҳам энг илғор деб билар эдилар. Йожи Ямамото (1943 
14
кабуки – XVII асрда вужудга келган Япония мумтоз театри тури. 


151 
йилда туғилган) эса, аксинча, ғарб шаклини асос қилиб олди-да, уни шарқона 
фикр билан тўлдирди. Кўпгина япон дизайнерларига кийимдаги шарқ 
анъаналарси ҳаддан ташқари тор бўлиб кўринди (ҳам тўғри, ҳам мажозий
маънода), шу боис улар европача бичиш-тикишни ўргандилар. 
Кринолинлар, сюртуклар, блузкалар, юбкалар – бу барча архетиплар 
Ямамото жамламасидаги ғарбий европа лиибослари ичида бўлиб, устага 
бўйсунган ҳолда кўринишини ўзгартирган. Унинг ишлари (масалан машҳур 
“Тўй” жамламаси, 1988 йил) фақат модадаги авангардлиги учун эмас, балки 
файласуфона ва романтик бўлгани учун ҳам шон-шуҳрат келтирди. 
Асмиметрик бичим билан ўйин, кийимнинг япон ва ғарб анъанавий 
шакллари ўзгариши ва қўшилиб кетиши икки асосий ранг – оқ ва қорадан 
иборат дарвешона палитра унинг услубига хос нарсалардир. Кўпинча 
Ямомотони қора ранг шоири дейишади, бу ранг бир вақтда ҳам босиқ, ҳам 
кўтаринкидир, зиммасига ҳеч нарса олмайдиган дангаса ранг ҳам, бироқ 
айни вақтда тақво ранги ҳам. Япон моделчилари биринчи бўлиб енги 
олинадиган, ўзгарадиган, ёқаси алмаштириладиган моделларни киритдилар. 
Японияда қадим замонлардан матога – унинг фактураси, ранги, гули, 
қулайлиги ва ҳоказоларга катта эътибор қаратиб келганлар. Ҳозирги замон 
япон моделчилари учун мато – бутун жамламани ташкил этиш учун асосий 
воситадир. 
Иссей Миякэ (1938 йилда туғилган) Токиода ўзининг студиясини 1951 
йилда очди. У матонинг ўзининг ифодалилиги, оддий ҳандасавий шакли, 
ҳаддан ташқари оддий бичиқ, бурма ва қатламлаштиришдан фойдаланади (бу 
унинг фирма белгиси бўлиб қолган). 
Бадан матога енгил ўралади, ҳаракат қилганда ўйнаб, ўзгариб туради. 
Инсон бадани ҳаракатларига мослашувчи либос яратиш ўрнига япон
моделчилари либос ёрдамида бу баданни ўзгартирганлар. Кийим дизайни 
ҳайкалнинг қардоши пластик санъатга айланди.
Япон дизайнерлари таъсири остида ғарб моделчилари ҳам “яхши” 
диднинг одатдаги шартларидан холироқ кийимлар ярата бошладилар, мато, 


152 
либос, мутаносиблик, рангга бошқача кўз билан қарайдиган бўлдилар. 
Замонавий япон дизайнерларига асосан кўча модаси озмунча таъсир 
кўрсатмади, унда барча замонлар ва халқларнинг услуб ва йўналишлари
қоришиб кетган. Бу мамлакатда анъанавийлик ва замонавийлик, масалан, 
кимоно ва қўл телефонлари бир-бирига узвий бирикиб кетади. 

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish