Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

Орасталик белгиси остида.
Моданинг асосий истеъмолчилари тегишли 
услубни ҳам афзал кўрувчи давлатманд хонимлар ҳисобланган, йигит ва 
ўсмирларга эса шу услубнинг соддалаштирилган варианти таклиф этилган. 
Умуман, онда-сонда учраб турадиган ғайри оддий истиснолар билан ҳамма 
битта андозадан ибрат олган: юбка ва шимнинг бўйи, пиджакнинг ёқаси эни 
ва шляпа чўққисининг баландлиги 17 ёшдагилар учун ҳам, 70 ёшдагилар 
учун ҳам бир хил бўлган. 


145 
Деярли 1965 йилгача кундалик кийимда ораста услуб устунлик қилган, 
унинг мезони актриса Одри Хепбёрн ва Америка президентининг хотини
Жаклин Кеннеди бўлган эди. Аёллар модаси маркази Париж бўлиб 
қолаверган, у ерда Диор (1957 йилгача), Баленсиага, Шанель ва 
моделчиларнинг ёш авлоди Ив Сен – Лоран, Пьер Карден, Эмануэль 
Унгаролар ишлаганлар. Аммо ўзгариш бўлиши сезилиб турарди – ораста 
услуб ичида ҳордиқ ва спортбоп кийимлар пайдо бўла бошлади. 
Шундай қилиб мода ўзининг элитар маъносини йўқотди ва оммавий 
индустрияга айланди. Яхши кийимни энди почтадан буюртма қил иш ва 
супермаркетда сотиб олиш мумкин эди. Гарчи моҳиятан янги мода жуда 
катта кўйлаклар ва пальтолар, ҳандасавий расмлар ва ясси пойафзал фақат 
хушқомат ёшларга мўлжалланган. 60-йиллар охирига келиб барча хотин-
қизлар шундай кийинар эдилар. Ёшларга сиғиниш одатга айланганди. 
Итальян дизайнери Эмилио Пуччи мода оламига энг ёрқин суратларни 
олиб кирди ва спорт кийимини ораста костюмга айлантирди. 50-йилларда 
Пуччи тўқимачилик ишловларига кўп эътибор қаратди, келажаги порлоқ 
янги эластик матоларни синаб кўрди – булар ипак жерси, духоба, фланель ва
синтетика эди.
60-йилларнинг ўрталарида ҳиппи ҳаракати вужудга келди. Йигит-қизлар 
буржуача қадриятларга, жумладан кенг урф бўлган модага қарши чиқа 
бошладилар. Улар йиртиқ жинсилар, узун юбкалар (ҳамма мини юбкада 
юрганда), этно руҳидаги тўкилиб турувчи романтик юбка ва нимчалар кияр 
ва сочларини узун қўяр эдилар. 1968 йилнинг “Муҳаббат ёзи” деб аталган ёз 
фасли бу ҳаракатнинг юқори чўққиси бўлди ва талабалар ғалаёнларига 
қўшилиб кетди. 
Бироқ кўп ўтмай норозилик ва антимодадан бу услуб модага айланди. 
Энди ҳиппи усулида фақат норози одамларгина кийинмаяптилар. Ҳатто энг 
бойлар ҳам узун жинси юбка кийиб, бошларига шол ёки америка 
банданасини ўраяптилар, африка мунчоқлари ва Ҳиндистон билагузуклари 
тақишаяпти. 


146 
Ҳиппи ҳаракати этно-услубига қизиқиш уйғотди. 1967 йилда бурмалар 
ҳосил қилувчи ва баданга ёпишиб турувчи эркин кийим, пардай енгил 
шарфлар, туникалар ва турк шолвори, 1969 йил ёзида эса шаффоф блузка 
ва кўйлаклар модага кирди. 
Олий мода оламидаги тажрибачи Пако Рабанн 1965 йилда маъдан ва 
пластик кўйлакни тақдим этди. Кечки либослар халқачалар билан улаб 
чиқилган маъдан тангачалардан қилинган: “кундуз кўйлаги” ўша тарзда, 
фақат чармдан ишланган. Манекен қизлар бу хийла тиниқ либосларни бадан 
рангидаги трико устидан намойиш қилганлар. Бироқ Курреж, Унгаро ёки 
Карден моделларидан фарқли ўлароқ Рабанн маҳсулотлари “соф санъат” 
бўлиб, кундалик модага унча таъсир қилмаган. Улар замоннинг 
тажрибачилик руҳи тимсоли бўлиб қолган. 
60-йиллар охири 70-йилларга келиб, мода журналлари саҳифаларида 
ҳукм сурган услублар хилма-хиллиги кишини ҳайратга солади – Андри 
Куррежннинг футуристик либосларидан афсонавий ўтмиш мавзусидаги 
романтик вариацияларгача етиб келди. Бу шуни англатадики, ўша вақтдаги 
мода ҳақидаги барқарор тушунча тагидан зил кетиб, қарийб изсиз йўқолди. 
Янги авлод нимани хоҳласа ва қачон хоҳласа кияверадиган бўлиб кетди.

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish