Париж - янги номлар.
Францияда Ив Сен-Лоран ва Пьер Карден ижод
қилган. Пьер Карден кийимнинг “прет-а-кутюр” деган янги тизимини йўлга
қўйган, яъни у олий мода ва тайёр кўйлак ўртасида бўлган. Ўша вақтнинг
ўзида фақат прет-а-порте йўли учунгина ишлаган ёш моделчилар куч тўплай
бошлаган эдилар, биринчи галда трикотаж қироличаси унвони олган Соня
Рикель тилга олинади. 1962 йилда у ўзининг биринчи свитерини тикди,
биринчи дўконни эса 1968 йилда, талабалар ғалаёни авж олганда очди. 60-
йиллар ўртасидан трикотаж унинг диққат марказида бўлди: очиқ ранг,
тўқилган, ҳажмдор ёки чизиқли гуллари бор кофталар, шимлар, коржомалар
ва шуларга яраша аксессуарлар – беретлар, қўлқоплар, пайпоқлар. 70-
йилларда Соня Рикель бўёқлар ва рангларнинг нозик ўйинини ҳаётга
148
қайтарди, йўл-йўл чизиқлар эса унинг фирма белгиси ҳисобланади. 1973
йилда Соня Рикелни прет-а-порте Синдикатининг вице-президенти қилиб
сайладилар, бу лавозимда у 20 йил ишлади.
1963 йилдан Парижда немислардан келиб чиққан Карл Лагерфелд
ишлайди, у Бальмен ва Жан Патуда ўқигандан кейин люкс тоифасидагит
прет-а-порте кийимини яратадиган Хлоэ Уйининг етакчи моделчиси бўлади.
Лагерфельд либосларида мода, ҳунар ва санъат тарихи битта бўлиб келади,
бундан уста ҳар доим илҳом қидириб келди.
Парижда бошқа мамлакатларнинг моделчилари ҳам ўз жамоаларини
тақдим этганлар. Ханаэ Мори, Кендзо Такада, Иссей Миякэ каби япон
дизайнерлари ишлари кўпроқ ажралиб турар эди, улар жаҳон модасига
сезиларли таъсир кўрсатганлар (хусусан этник мавзуларга қизиқиш
жараёнида).
Гарчи 60-йиллардан дизайнерлар футуристлар модаси ғоясини (яъни
келажак модаси ғояси) ишлаб чиқсалар-да, айни вақтда янги шакллар
қидириб топишда улар турли халқлар анъанавий маданиятларига ҳам
мурожаат қилганлар 70-йиллар ўртасида ўзига дунёдаги бор ранг-
барангликни сингдирпиб олган этник услуб яна оммабоп бўлиб қолди. Унинг
асосида бадиий жиҳатдан қайта фикрланган ҳиппи услуби оммавийлашди:
кенг юбкалар, енгил матодан тикилган блузкалар, кўйлак ёки чарақлаган
мато рангига монанд жуда узун шарфлар.
Этник услуб ўз ривожида бир нечта тўлқинларини бошдан ўтказди.
1966–68 йилларда биринчи тўлқин юриб ўтди – бу ҳинд тўлқини эди: модада
Неру услубидаги нимчалар бор эди. 1972 йилда Америка президенти Никсон
Хитойга боргандан кейин хитой мавзусига шадорликларга навбат келди.
1976 йилда рус мавзуси келди (масалан, Ив Сен-Лоран жамламасидаги куз-
қиш 1970–1977 йиллар), 1977 йилда Тутанхамон мақбараси хазинаси
кўргазмасидан кейин миср мавзуси пайдо бўлди, 1980 йилда эса дунёда
Японияга қизиқиш кучайди.
149
Do'stlaringiz bilan baham: |