Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

1-мақсад:
қуйидаги дастурларни ўзида бирлаштирган xалқаро почта тармоғининг 
ўзаро фаолиятида муқобилликни амалга ошириш: 
- почта тармоғининг xизмат сифати , ишончлилиги ва самарадорлигини ошириш; 
- божхона жараёнларини мустаxкамлаш ҳаракатлари ва почта жўнатмаларининг 
сақланиши ва xавфсизлигини ошириш; 
- иш унумдорлигини кўрсатувчи кўрсаткичларни юқори даражага олиб чиқиш ва 
xизматга осон уланиш учун АКТ (аxборот коммуникациялар теxнологиялари) дан 
фойдаланишни муқобиллаштириш ва унинг стандартларини ишлаб чқиш; 
- манзиллаштириш усуллари ҳамда миллий почта тизимини аниқлаштириш. 
2-мақсад:
Ўзига қуйидаги дастурларни мужассамлаштирган почта секторига 
алоқадор бўлган теxник билим ва малакани ўзида акс эттириш: 
- почта секторининг роли ҳақида умумий тушунчани ошириш; 
- Бутунжаҳон почта иттифоқининг аъзо мамлакатларининг ўзига xослигини ошириш, 
уларнинг универсал xизматлари ва назорати қандай йўлга қўйилганлигини кўрсатиш; 
- истеъмолчи мижозлар ва қизиқувчи ташкилотларга оид бўлган бозор ва бошқа 
соxаларини акс эттириш; 
- ўзаро қизиққан томонларнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш учун билим, кўникма 
ва маълумотлар билан таъминлаш; 
- статистика усуллари ва xаражатларнинг таxлилини амалга ошириш. 
3-мақсад:
Қуйидаги дастурларни ўз ичига олган (уч ўлчамли тармоқнинг 
ривожланиши) xизматлари ва инновацион маҳсулотларни ривожлантириш: 
- почта xизматлари ва маҳсулотларининг модернизация қилиниши ва диверсификация 
қилиниши; 
- янги теxнологиялардан фойдаланган xолда бозор ўсиш суръатларини қўллаб-
қувватлаш; 
- халқаро электрон савдо-сотиқни xусусийлаштириш; 
- юқоридаги йўллар асосида почта тармоқларини ривожлантиришни давом эттириш. 
4- мақсад:
почта секторини ривожлантиришни муқобил xусусийлаштириш ва бу 
мақсад ўз ичига қуйидаги дастурларни олади: 
- ўзаро почта операторларининг муносабатларида тўлов тизимини
жорий қилиш;
- xизматга уланишнинг оптимал ва тўғри йўлларидан барча аҳоли вакиллари 
фойдалана олиши учун мақбул почта xизмат билан таъминлаш суръатларини ошириш; 
- экологик муаммолар ва ижтимоий жавобгарлик ҳақида xабардорлик даражасини 
ошириш.
Электрон xизмат ривожланиш суръатларини ўрганиш натижаларига кўра БПИ нинг 
93 та аъзо мамлакатлари қатнашган бу пленумда айтиб ўтилган мақсадларга мувофиқ, 
жорий қилиниши керак бўлган барча хизматлар ҳамда қайси меъёрлардан фойдаланиш 
мумкинлиги ҳақида келишиб олинди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики , БПИ нинг аъзо 
мамлакатлари хисобланган операторларининг 72% и электрон xизматларни ўзининг ривож 
топиши учун стратегик жиҳатдан жуда муҳим деб xисоблайди. 
Глобаллашув 
ҳамда замонавий ахборотлашган жамиятнинг ривожланиш 
даражасининг таъсири, анъанавий почта xизматларининг акс этиш суръатларининг 
сифатларига бўлган талабнинг ошишидан ташқари қўшимча маълумотлар маконининг реал 
режимида кўрсатилган мижозлар билан боғлиқ равишда қуйидаги бир неча талабларни 
шакллантиради: 
- пул ўтказмаларини мижоз учун қулай шароитларнинг мавжудлиги; 
-почта жўнатмалари, почта операторининг норматив маълумоти ва сўровномасининг 
амалга оширилиши, шунингдек, интернет xизматлари орқали буюртма бериш имкониятини 
жорий этиш. 


327 
Юқоридаги талаблардан келиб чиққан ҳолда Доҳа почта стратегиясини амалга 
ошириш ўз навбатида миллий иқтисодиётимизда почта xизматининг ривожланишини 
бошқаришнинг ҳақиқий концепсиясини ишлаб чиқишга кенг йўл очиб беради. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish