«ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТАСИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ БУТУНЖАХОН
ПОЧТА ИТТИФОҚИ БИЛАН ХАМКОРЛИГИ
Х.А.
Асқарова ( ТАТУ, талаба )
Л.Н.Жўраев ( ТАТУ, катта
ўқитувчи)
Почта алмашинуви дунёдаги алоқанинг энг асосий воситаларидан бири ҳисобланади.
Бу алоқанинг барча фойдаланувчилар фойдаланиши мумкин бўлган, нисбатан қиммат
бўлмаган туридир.
Бугунги кунда замон талабига жавоб берадиган ишлаб чиқариш даражасида хизмат
кўрсатиш, фойдаланувчиларнинг ошиб борадиган эҳтиёжларини қондириш ва Бутунжахон
почта иттифоқи стандартлари бўйича почта жўнатмаларини сифатини таъминлаш - почта
алоқаси хизматини ривожланишининг асосий йўналишларидан биридир. Бунинг учун айни
вақтда
“Ўзбекистон
почтаси”
акциядорлик
жамияти
ахборот-коммуникацион
технологиялар базасида асосий фондларни замонавийлаштиришни кенг доирада олиб
боришни режалаштирган, яъни;
- почта ва молиявий ҳизматларни ва шунингдек, электрон тижоратни ривожлантириш
учун АКТ базасида ривожланиш инфраструктурасини ва технологияларини ошириш
мақсадида инвестицияларни кўпайтириш;
- аҳоли учун почта тармоғидан фойдаланишда электрон молия ҳизматларининг кириш
йўллари очиқлигини кенгайтиришни таъминлаш;
- АКТ базасида тармоқ ва тизимлар хавфсизлигини таъминлаш.
Шунингдек 2013 - 2017 – йилларда почта соҳасини ривожлантириш ва хизматлар
тақдим этишни янада замонавийлаштириш, уларнинг халқчиллигини ошириш мақсадида
қуйидаги чора тадбирлар режасини амалга ошириш режалаштирилган:
- почта тармоқларида бино ва хона объектларини безатиш, оддий хат ва почта
карточкаларини йиғадиган почта қутиси учун ягона янги дизайнни ишлаб чиқиш ва
тасдиқлаш;
- кўчма почта алоқаси бўлимларининг кенгайтирилиши;
- почта алоқаси хизматларини франчайзинг тамойилига кўра ташкиллаштириш;
Бундан ташқари Жамиятнинг корпоратив компьютер тармоғини 2017-йилга
ривожлантириш учун қуйидагилар режалаштирилган :
- жойларда маълумотларни узатишнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш:
- жамият бошқарувининг Марказий аппарати ва маълумотлар узатиш тизими
оператори 25 Мб/сек. гача;
- маълумотлар узатиш тизими оператори – 2-3 Мб/сек. филиалларда;
- 80% почта алоқаси объектларининг ажратилган тармоқларида корпоратив
компьютер тармоғига уланишини таъминлаш.
Ушбу чора тадбирни амалга ошириш “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти
учун қуйидаги имкониятларни беради:
- корхона бошқарувининг ягона автоматлашган тизимини яратиш;
- мавжуд электрон пул ўтказиш тизимларини, рўйхатга олинувчи почта
жўнатмаларини мониторингини автоматлашган тизимини, Интернет орқали курьер
чақиришга талабнома қабул қилишнинг автоматлашган тизимини, масофавий ўқитиш
автоматлашган тизимни келажакда ривожланишини амалга ошириш ;
- нафақа ва ёрдам пули тўловларини ҳисобга олишнинг автоматлашган тизимини,
электрон пул ўтказишни автоматлашган тизимларини, даврий босма нашрларни тарқатиш
328
ва ҳисобга олиш автоматлашган тизимини татбиқ қилиш, «Электрон марка» автоматлашган
тизим , «Интернет - магазин» хизматларини тақдим қилиш.
“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти кўрсатилган хизматларнинг сифатини
ошириш йўлида ҳам айни вақтда қатор чора тадбирлар режасини ишлаб чиққан ва амалга
оширмоқда. Жамият олдидаги устивор масалалардан бири бу – почта алоқасини
давлатнинг асосий элементи сифатида ишончлилиги ва хизмат кўрсатишини таъминлаш,
ёзма хат-хабарларни етказиб беришни жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқишдир ва
бу вазифаларни бажариш қуйидаги режалаштирни тузишни ва амалга оширишни талаб
этади:
- норматив ва стандартлар ўрнатиш орқали ҳизмат сифатини ошириш, почта
жўнатмалари етказиб бериш тизмини ривожлантириш ;
- почта жўнатмаларини сақланишини таъминлаш ва таъқиқланган ҳамда хавфли
жўнатмаларнинг почта каналларидан ўтишини олдини олиш.
Шу билан бир қаторда Жамият 2010- йилдан бошлаб Бутунжахон почта
иттифоқининг “Хизмат сифатини ошириш” стратегик регионал лойиҳасида иштирок
этмоқда.
«Бутунжаҳон почта иттифоқи» номи остида аъзо-мамлакатлар ёзма хат-хабарларнинг
жўнатмаларини ўзаро алмашиниш учун ягона почта ҳудудини ташкил этадилар. Транзит
эркинлиги Уюшманинг бутун ҳудудида кафолатланади. Жаҳон почта тармоғи 650 та почта
муассасаларидан иборат, уларда 5,5 миллион одам меҳнат қилади
Бундан ташқари 2010 йилдан бошлаб “Ўзбекистон почтаси” АЖ “Халқаро ёзма хат
хабарларни етказиб бериш бўйича жаҳон сифат стандартлари талабларини бажариш”
илмий тадқиқот ишларида қатнашмоқда.Ушбу тадбирларни амалга ошириш натижасида
ёзма хат хабарлар йўналиш режасисидаги почта ташувчи автотранспорт маршрутлари
ҳаракат йўналишлари қисқартирилишига эришилади.
Бугунги кунда “Ўзбекистон почтаси” АЖ Бутунжахон почта иттифоқи билан
хамкорликда қуйидаги чора тадбирларни амалга оширмоқда:
- устувор ёзма хат хабарларга қайтадан ишлов бериш меъёрлари ва нормативларни
кўриб чиқиш :
- Озарбажон, Беларуссия, Қозоғистон ва Украина билан тузилган кўрсатилган халқаро
стандартларни ишлатиш билан боғлиқ шартномаларни қайта кўриб чиқиш;
- ёзма хатхабарларни жўнатиш муддатларини бошқаришда иштрок этиш;
- почта
жўнатмаларини
рўйхатдан
ўтказиш
мониторинги
тизимини
автоматлашишини ривожлантириш;
- бонуслар олиш учун, хизмат кўрсаткичларини бажариш.
Бизга маълумки,Ўзбекистон Республикасида почта алоқасининг Давлат томонидан
ривожлантирилиши ва бошқарувини “Почта алоқаси тўғрисидаги” қонунга биноан
“Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш” вазирлиги амалга
оширади. 2001-йил 22 - январда “Почта ва телекоммуникациялар агентлиги” нинг 29-сонли
“Почта ва телекомуникация махсулотларининг тизим кўрсаткичларини ва сифат
меъёрларини мукаммалаштириш” тўғрисидаги буйруғига асосан жамият фаолиятини
баҳолаш бўйича почта алоқасининг сифат кўрсаткичлари амалга киритилган. Бугунги
кунда таҳлиллар натижасида сифат билан боғлиқ масалаларнинг норматив ҳуқуқий
базасини қайта кўриб чиқиш лозимлиги, бундан ташқари БПИ ва АСРХ ташкилотлари ҳам
сифат кўрсаткичлари, уларнинг номенклатурасига оид меъёрий хужжатларни қайтадан
кўриб чиқишни таъкидлаётганлиги, ўз навбатида “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан
қуйидаги чора тадбирлар режасини ишлаб чиқариш ва амалга оширишни тақазо этади:
- почта хизматларида фойдаланиш мезонини қайта кўриб чиқиш ;
- почта нормативлари ва етказиш муддатларига боғлиқ ўзгартиришларни тегишли
бошқарув ташкилотларига киритиш;
- пул жўнатмаларини етказиб беришнинг асосий муддатларини ишлаб чиқиш ва
хоказо.
329
Do'stlaringiz bilan baham: |