АХБОРОТЛАШГАН ЖАМИЯТ-ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ОМИЛИ
А.И.Аликулов (Самарқанд давлат тиббиёт институти доценти),
Н.И.Неъматов (Самарқанд давлат тиббиёт институти ўқитувчиси)
Ўзбекистон Республикасини биринчи Президенти И.А. Каримов томонидан 2013-йил
2-июндаги
қабул қилинган қарорига кўра 2013-2020 йилларида Ўзбекистон
Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс
дастури мамлакатимизни ахборотлашган жамиятга тезроқ ўтишида муҳим қадам бўлди.
Мамлакатни ахборотлашган жамият сари ривожлантиришда “Электрон ҳукумат”
тизими фаолиятини янада жадаллаштириш устувор аҳамиятга эгадир.Лекин сўнгги
йилларда “Электрон ҳукумат” тизими фаолияти ривожланиши бизда замон талаби
даражасидан орқада қолмоқда.Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёев мамлакатимизни 2016-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг
асосий якунлари ва 2017-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги
маърўзасида “Бизнинг навбатдаги кечиктириб бўлмайдиган ва истиқболдаги вазифамиз -
“Электрон ҳукумат” тизими самарали ишлашини таъминлашдан иборат. Ҳозирча у тўлиқ
ҳажимда ишламаяпти.Айрим идоралар эса бу тизимга ёки уланмаган, ёки очиқ айтадиган
бўлсак, уни нима қилишни ҳам билмайди.Хусусан Давлат хизматлари ягона порталига 534
минг фуқаро ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлардан 6 мингдан ортиғи ёки
кўриб чиқилмаган, ёки уларга ўз вақтида жавоб берилмаган.Ҳатто технологик жараёнларни
322
ва бошқариш тизимларини такомиллаштиришга жиддий эҳтиёж бўлган йирик корхоналар,
ташкилот ва хужалик бирлашмалари ҳам ахборот-коммуникация технологияларини
жориий этишда зарур ташаббус кўрсатмаяпти. Бундай юзаки ёндашув билан кўплаб
муаммоларимизни ечишимиз мумкинми? Шу сабабли яқин вақт ичида ана шу ишлар
аҳволини муҳокама қилиб, бу борада тасдиқланган Миллий дастурни бажаришнинг
самарадорлиги юзасидан кўрилган чора-тадбирлар, шунингдек истиқболдаги вазифалар
тўғрисида ахборот бериш керак” деган танқидий фикр билдирган.
Ҳозирги пайтда барча соҳаларда эришилаётан натижалар, амалга оширилаётган
ислоҳатлар,
ахборот-коммуникация
технологиялар
соҳасида
қабул
қилинган
Президентимиз фармон ва қарорлари мамлакатимизни ахборотлашган жамиятга тобора
кириб бораётганлигига катта туртки бўлди.
Айни пайтда жамиятни ўзи ахборот-коммуникация технологияларидан кенгроқ
фойдаланиш иқтисодиётимизни шу жумладан кичик бизнес ва тадбиркорликни
ривожланишини оширишга олиб келишни кўрсатиб турибди.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг портали, ягона
интерактив давлат хизматлари портали, давлат органларининг расмий веб сайтлари ахборот
ресурслар ва тизимлари фаолият юритмоқда.Буларга фуқаролардан келиб тушаётган
мурожаатларни кўриб чиқишда қулайлик яратилаяпти.Бундан ташқари солиқ ва статистика
ҳисоботларини электрон шаклда топшириш, божхона юкларини деклорация қилиш, кичик
бизнес ва тадбиркорлар учун “Ягона дарча“ ойнаси ташкил этилганлиги ҳам ахборот-
коммуникация технологиялари ёрдамида амалга ошириляпти.
Давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини
кенг қўллаш унинг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлашда, муҳим ва зарур қарорлар
қабул қилишда мамлакат фуқароларининг фаол иштирок этишлари учун муҳим омил
хисобланади.
Сўнгги йилларда иқтисодиётимизнинг мазкур тармоғи жадал суръатлар билан
ривожланиб бораётганлигига қарамасдан, хозирги вақтда биз бу борада дастлабки босқичда
турганлигимизни тан олишимиз даркор, яъни мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг
атиги икки фоизга яқини ахборот-коммуникация технологиялари хиссасига тўғри
келмоқда.
Ваҳоланки, дунёнинг ривожланган давлатлари иқтисодиётида замонавий ахборот-
коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотлар ўрни тобора ортиб, илғор
дароматли соҳалардан бирига айланиб бормоқда.Шунинг учун мамлакатимиз
иқтисодиётида мазкур тармоқни жадал суъатлар билан ривожлантириш, олий-ўқув
юртларида айнан ушбу йўналишда юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун барча ресурс ва
имкониятлардан фойдаланишнинг аниқ чора тадбирларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга
эгадир.Мисол учун ҳозирги пайтда Самарқанд давлат тиббиёт институти ўқув жараёнида
замонавий ахборот-коммуникация технологиялари қўллаган ҳолда талабаларга таълим
берилмоқда.Яъни институт жами ўқув-услубий материалларини ўз ичига олган веб сайтига
эга бўлиб масофавий таълимнинг “Кредит-модул” тизимидан фойдаланилмоқда. “Кредит-
модул” тизими масофали таълим ўқув жараёнида кенг имкониятлар, яъни ўқув жараёнида
фойдаланиладиган ўқув-услубий материалларнинг кенг кўламда ёритилиши, билим
савиясини текшириш ҳамда ўқув жараёнида самарали ишлаш имкониятини яратади.
Хулоса қилиб айтганда мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологиялари бўйича
олиб борилаётган ишлар кўлами, хусусан “Электрон ҳукумат” дастурини амалга
оширилиши ҳамда олий ўқув юртлари ўқув жараёнларида замонавий ахборот-
коммуникация технологиялари қўлланилиши жамиятимизни ахборотлашган жамиятга
ўтишини янада тезлаштиради.
323
Do'stlaringiz bilan baham: |