Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТДА АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТДА АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
 
Д.Ф.Абдутурапова (ТДИУ, талаба) 
 
Ахборот ресурсларидан самарали фойдаланиш мамлакат иқтисодиёти ва унда 
кечаётган иқтисодий жараёнларнинг муҳим таркибий қисмига айланиб бормоқда. Жаҳон 
тажрибаси шуни кўрсатадики, бугунги кунда ахборот-коммуникация технологиялари 
мамлакатлар ижтимоий-иқтисодий тизимининг турли-туман соҳаларида юқори даражада 
ривожланиб бормоқда.
Жаҳон 
минтақаларида 
Интернет 
тармоғидан 
индивидуал 
тартибда 
фойдаланувчиларнинг сони йилдан-йилга мунтазам равишда ўсиб бормоқда. Бунинг 
кўплаб сабабларни қуйида келтириб ўтмоқчимиз: 
- кейинги йилларда дунё мамлакатларида асосан инвидуал фойдаланиш мақсадига 
қаратилган ноутбук, смартфон ва планшетларни ишлаб чиқариш ҳажмининг юқори 
даражада ўсиши натижасида уларнинг эгаларини интернетдан фойдаланиш имкониятлари 
янада ошиб борди. Масалан, биргина мобил алоқа хизматлари кўрсатадиган компаниялар 
ўз мижозларига смартфон ва планшетларни тақдим этиш орқали имтиёзли интернет 
хизматларини ҳам таклиф қилишмоқда. Ёки бўлмаса, ноутбукларни кредитга олувчилар 
учун интернет хизматларининг таклиф қилиниши ҳам индивидуал тартибда интернет 
тармоғига уланувчилар сонининг мунтазам равишда ошишига имкон яратмоқда; 
- жаҳон минтақаларида, хусусан Осиё ва тинч океани минтақаси, Европа ва Америка 
минтақаларида жойлашган мамлакатларда хусусий тадбиркорлик имкониятларининг янада 
кенгайиб кетиши натижасида уйдан туриб ишлаш, яъни фрилансерлар сонининг ошиб 
бориши ҳам интернет тармоғидан индивидуал тартибда фойдаланувчиларнинг ўсишига 
таъсир кўрсатмоқда; 
- жаҳон минтақаларида, хусусан Осиё ва тинч океани минтақаси, Европа ва Америка 
минтақаларида жойлашган мамлакатларда электрон ҳукумат тизимининг ривожланиб 
бориши ушбу хизмат турларидан фойдаланувчилар кўламининг янада кенгайишига олиб 
келди. Масалан, APEC (Осиё ва тинч океани минтақаси иқтисодий ҳамкорлиги ташкилоти) 
ва ОЕСD (Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти) таркибидаги ривожланган 
мамлакатларнинг деярли барчасида, хусусан Осиё ва тинч океани минтақаси 
мамлакатларида электрон ҳукумат концепциясининг ногиронларни ҳам тобора қамраб 
олиши ҳам интернет тармоғидан индивидуал тартибда фойдаланувчилар сонининг ўсишига 
ўзига хос таъсир кўрсатмоқда.
Юқоридаги маълумотлардан келиб чиққан ҳолда айтиб ўтиш мумкинки, бугунги 
кунда нафақат ривожланган мамлакатларда, балки ривожланаётган мамлакатларда ҳам 
ахборот – коммуникация технологияларининг юқори суръатларда ривожланиш 
тенденцияси кузатилмоқда. Бунинг асосий сабаблари сифатида, биринчидан ахборот-
коммуникация технологияларининг асосчилари бўлган ривожланган мамлакатлар 
капиталининг ривожланаётган мамлакатларга тобора кўп кириб бориши натижасида ушбу 
мамлакатларда ҳам ахборот-коммуникацияларига бўлган эҳтиёжнинг тобора ошиб 
бораётганлигини кўрсатсак, иккинчидан, ривожланаётган мамлакатлар ҳукуматлари 
томонидан аҳолини максимал даражада иш билан таъминлаш мақсадида ахборот-
коммуникация технологияларини ривожлантиришга катта эътибор берилаётганлигини 
кўрсатамиз, ва ниҳоят учинчидан, жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви жараёнининг 


314 
тезлашиши ривожланаётган мамлакатларда ҳам жадал суръатларда ривожланишига олиб 
келмоқда.
Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари барча ижтимоий муносабатларни 
муҳим даражада ўзгартиради. Бошқача қилиб айтганда, янги, ахборот жамиятининг 
шаклланиши содир бўлади. Янги технологиялар нафақат махсулот ва хизматларни ишлаб 
чиқариш йўлларини ўзгартиради, балки фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш, шахснинг 
ўз-ўзини англаши, билимларга эга бўлиш, янги авлодни тарбиялаш ва вақтни унумли 
ўтказиш учун янги имкониятларни яратади. Ахборот жамиятида масофалар қисқаради, 
глобаллашув юз беради ва минтақаларнинг ривожланиши учун чексиз имкониятлар 
яратилади. 
Сўнгги йилларда ахборот инфратузилмасининг ривожланиши, давлат ташкилотлари 
ва хусусий компанияларнинг ахборотлашуви борасида сезиларли тараққиёт руй бермоқда, 
шунингдек тегишли қонунчилик ривожланиб бормоқда. Интернетда давлат ва нодавлат 
ташкилотлари, тижорат тузилмаларининг саҳифалари яратилмоқда. 
Ахборот – коммуникация технологияларининг ривожланиши борасида эришилган 
даража ва бу йўлда юзага келаётган муаммолар алоҳида ахборотлашув тармоқлари, яъни 
алоқа ва ахборот технологияларининг ривожланишига қаратилган сиёсатдан жаҳон ахборот 
жамиятига умумий кириб бориш стратегиясини шакллантириш сиёсатига ўтиш 
заруриятини белгилаб бермоқда. Мавжуд технологик имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, 
бундай сиёсатнинг асосий йўналишлари сифатида минтақадаги ягона ахборот маконини 
шакллантириш; ахборот ресурслари, маълумотлар ва билимлар базалари, шунингдек 
ахборот инфратузилмасини ривожлантиришни кўрсатиш мумкин. Бу табиий равишда 
ахборот ҳуқуқи, технологик база ва ташкилий таъминотни такомиллаштиришга олиб 
келади. 
Умуммиллий стратегияни амалга ошириш доирасида ахборот-коммуникация 
технологиялари мамлакат ривожланишининг муҳим йўналишларидан бири сифатида 
эътироф этилади. Ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланишидан 
келадиган потенциал манфаатлар қуйидагиларни ўз ичига олади: бошқарув 
самарадорлигига эришиш ва меҳнат унумдорлигини ошириш; дастурий маҳсулотни 
экспорт қилишнинг янги имкониятларини пайдо бўлиши ва ахборот-коммуникация 
технологиялари соҳасида сервис хизматлари кўрсатиш; фермерларни қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини сотиш бозорлари ва об-ҳаво шароитлари тўғрисидаги ахборотлар билан 
таъминлаш; бошланғич тиббий маслаҳат ёрдамини ташкил этиш; масофавий таълим 
имкониятларини ошириш; давлат томонидан фуқароларга кўрсатиладиган сервис 
хизматлари сифатини яхшилаш. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish