84
7.2. Бозор иқтисодиѐти шароитида аҳоли даромадлари ва
уларнинг турлари
Иқтисодиѐтда бир-бирига боғлиқ бўлган муносабатлар борки, уларни
ҳал қилмасдан мамлакатнинг фаровонлигини ошириш мумкин эмас. Шулар
қаторида:
аҳоли даромадларининг
пасайиши;
ишсизликнинг пайдо бўлиши;
инфляция ва ҳоказо.
Ҳозирги даврда Ўзбекистонда корхоналарнинг аксарият қисми давлат
тасарруфидан чиқарилган. Лекин асосий даромад келтирувчи манбалар давлат
қўлида. Мураккаб ва кўп харажатлар талаб қиладиган тадбирларни амалга
ошириш учун давлат секторининг аҳамияти кучая боради. Солиқ тизимини
тўғри йўлга қўйиш, даромади кўп бўлган корхоналардан юқори солиқ
ундирилиб, кам ривожланаѐтган соҳаларни оѐққа турғазиш зарурати пайдо
бўлади.
Бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг Ўзбекистон моделига мувофиқ ички
бозорда товарлар нархи ва хизматлар тарихи бошқа ҳамдўстлик
мамлакатларидаги сингари бирданига эркинлаштирилмади, босқичма-босқич
амалга оширилди. Биринчи босқич 1991 йилнинг иккинчи ярмидан 1994 йил
июл ойигача, яъни миллий валюта киритилгунга қадар, юмшоқ
пул-кредит ва
бюджет сиѐсати заминида даромадни шакллаш соҳасида либерал сиѐсат амалга
оширилган даврни ўз ичига олади. Даромадлар сиѐсати нуқтаи назаридан
биринчи босқич қуйидаги асосий хусусиятлар билан белгиланади:
аҳоли пул даромадлари устидан заиф назорат;
аҳоли ялпи даромадларида истеъмол субсидияларининг салмоқли вазни;
фуқаролар томорқа майдонларининг кенгайиши ҳисобига аҳоли натурал
даромадлари янги манбаларининг шаклланиши;
норентабел ишлаб чиқариш соҳаларида банд бўлганларни «авайлаб» олиб
чиқиш ҳисобига расмий ишсизлик даражасини секин ўсиш ҳамда
«Банкротлик тўғрисида» қабул қилинган Қонуннинг самарали таъсир
ўтказмаслиги.
Иккинчи босқичда – 1994-1996
йиллар мобайнида, қатъийроқ пул-
кредит ва бюджет сиѐсати қўлланила бошлаганида, даромадлар сиѐсати ҳам
ўзгаришларга дуч келди.
Даромадлар сиѐсатининг мазкур босқичини изчил ўтказиш натижасида
1996 йилга келиб қуйидагиларга эришилди:
аҳоли пул ва ялпи даромадларининг ўсиши бошланди;
даромад шаклланиши манбалари таркибида ишбилармонлик фаолияти,
мулкчилик, шахсий ѐрдамчи хўжалик юритиш ва бошқа даромадлар
улуши кўтарилди.
Ишлаб чиқаришнинг пасайиши, амалга оширилаѐтган ишлаб чиқаришни
қайта
шакллантириш, яширин ишсизликнинг ўсиши аҳоли қўлидаги реал
даромадларга таъсир этди ва улар 1991-1995 йиллар мобайнида амалда икки
85
бараварга пасайди. Айниқса реал даромадларининг пасайиши бюджет
ҳисобидан яшаѐтган аҳолида намоѐн бўлди. Чунки бюджет соҳасида собит
даромадларига солиқ солиш осонроқ бўлиб, янгидан пайдо бўлаѐтган хусусий
секторда одамлар иш ҳақига солиқ солиш қийинроқ кўчади. Шунинг учун
солиқнинг асосий оғирлиги аҳолининг собит даромадли қатламларига тушади.
Айни пайтда хилма-хил ишбилармонлик фаолияти турларидан
олинадиган даромадлар ўсди ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишдан
олинган фойда кўпайди. Аҳоли даромадларининг
ортиши иш билан бандлик
ошишига олиб келди. Масалан, ҳозирги кунга келиб аҳоли иш билан
бандлигининг
минтақавий
дастурлари
асосида
қишлоқ
жойларда
яшовчиларнинг 200 минг нафардан ортиғи ишга жойлашдилар, буларнинг
90%дан ортиқроғи иқтисодиѐтнинг нодавлат секторида меҳнат қилмоқда.
Уларнинг 40%дан зиѐдроғи хусусий меҳнат фаолиятининг турли шаклларида,
20%и атрофидагилар кичик бизнес тарзидаги хусусий тадбиркорлик билан
шуғулланишга киришдилар.
Давлат статистика қўмитаси томонидан ўтказилган
танлаб олув
текширишларига кўра, оилаларнинг умумий даромадлари таркибида
тадбиркорлик фаолиятидан даромад олиш бирмунча юқори –22,0% бўлиб, бу
аҳолининг шаклланиб келаѐтган бозор шароитларига мослашаѐтганидан
далолатдир.
Аҳоли даромадларининг ортиши истеъмол бозори таъминланишининг
яхшиланиши билан бирга кечди. Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар товар
ишлаб
чиқаришининг
ортиши
бозорда
талаб
ва
таклифларнинг
бараварлашувига сезиларли таъсир қилди.
Чакана товар айлануви ҳажми қиѐсий баҳоларда 12,7% ортиб, 497,9
млрд. сўмни ташкил этди. Аҳоли жон бошига товар айлануви 21 минг сўмдан
ортди, бу эса 1996 йил даражасидан 2 баравар юқоридир.
Пуллик хизмат ҳажми 21,2%га етиб, 70,3 млрд сўмни ташкил қилди.
Аҳоли жон бошига пуллик хизматлардан фойдаланиш 2 баравардан ҳам кўпроқ
ортди.
Аҳолининг тадбиркорлик ва хусусий меҳнат фаолияти соҳасида
ишлашдан олаѐтган даромадлари ортаѐтганлиги тамойилига ижобий баҳо
берган ҳолда, иш ҳақининг рағбатлантирувчилик роли пасайиб бораѐтганлиги
тамойилини ҳам қайд қилиш керак. Бу эса аҳолини солиққа тортилишдан
бекитиқча иккинчи ва учинчи даромад манбаларини қидириб топишга ундайди.
Бундан ташқари, иш ҳақининг унумсиз даражаси ишлаб чиқарувчилар
меҳнатини, ижодий меҳнатни рағбатлантирмайди ва унинг сифати тобора
пастлашига олиб келади. Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида ўртача иш ҳақи
даражасининг пастлиги айниқса ташвишланарлидир, зеро бу ҳол
таълим
муассасаларида ўқитиш-ўргатишнинг ва давлат шифохоналарида даволаш
сифатининг пастлигига сабаб бўлади.
Оилаларнинг умумий даромади шаклланишида шахсий томорқа
хўжаликлари даромади ҳиссасининг ортиши давом этмоқда.
Томорқа илгаридан мавжуд бўлган бозор хўжалигидир. Авваллари ҳам у
86
эркин ишловчи хўжалик учун муҳим даромад манбаи ҳисобланган, озиқ-овқат
таъминотига ўз ҳиссасини қўшган, деҳқон бозорини тўлдирган, ҳатто четга
маҳсулот чиқаришда қатнашган. Томорқа майда товар хўжалиги сифатида
бозор иқтисодиѐти талабларига мос тушади. Аслида ислоҳотлар аҳолига
томорқа учун ер ажратишдан бошланганди. Жами 500 минг гектар ер берилди,
натижада бугунги кунга келиб аҳоли ихтиѐридаги ер майдони 650 минг
гектарни ташкил этди. Томорқа хўжалигини давлат ҳар тарафлама қўллаб-
қувватлади, бу соҳа солиқ юкидан фориғ этилди, унинг соҳиблари нимаики
зарур бўлса, эркин бозордан сотиб олиш имконига эга бўлдилар. Тўла-тўкис
эркинлик унинг ривожини таъминлади ва,
табиийки, даромадга барака кирди.
Агар 1991 йили аҳолининг ўз хўжалигидан олган маҳсулотини сотишдан
тушган пул умумий даромаднинг 9,7 фоизини ташкил этса, бугунги кунга келиб
бу кўрсаткич 22-25 фоизга етди. Демак, томорқанинг даромаддаги ҳиссаси 2,5
марта ошди. Бозорни тўлдириб туриш томорқа соҳибларига даромад келтиради,
албатта. Эндиликда томорқадан келган пул даромади ишчи ва хизматчилар
оиласи даромадининг 4,5 фоизини ташкил этса, бу кўрсаткич тадбиркорлик
қилувчилар (фермерлар)да 27,3 фоиз, жамоа хўжалиги аъзоларида 29,9 фоиз,
нафақадорларда 11,9 фоизни ташкил этди.
Do'stlaringiz bilan baham: