Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Лимон ва унинг шифобахш хусусиятлари



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Лимон ва унинг шифобахш хусусиятлари 
«Агар тақдир сенга нордон лимон берса,
сен уни ширин лимонадга айлантир» 
 
Лимон цитрус мевалар оиласига мансуб бўлиб, у Хитойда «Ли-мунг» - 
«оналар учун фойдали» деган маънони билдиради. Унинг асл ватани 
Ҳиндистонда Ҳимолай тоғлари бўлиб, кейинчалик у ердан бошқа 
мамлакатлар ва қитъаларга кўчиб ўтган. Лимон кўп йиллик ўсимлик бўлиб, 
45 йилгача умр кўриши мумкин. Бир туп лимон 30 донадан 200 донагача 
мева бериши мумкин. Шуни ёддан чиқармаслик керакки, лимоннинг 
даволовчи хусусиятлари фақат яхши пишган мевада сақланиб қолади, ўта 
пишиб кетган меваларда эса, аксинча, бу хусусият йўқолади. Пўсти қалин 
икки йиллик меваларда бир йиллик мевалардагига қараганда шифобаҳш 
моддалар камроқ бўлади. Тўлиқ пишмаган лимонларни асал қўшиб истеъмол 
қилиш билан уларни фойдали ва шифобахш қилиш мумкин. Лимон кўпинча 


Аюпов Равшан Хамдамович 23 
куртаги (шоҳчаси) билан кўпайтирилади ва у 1-2 йилдан сўнг гуллайди. У 
ёруғлик ва доимий намликни талаб қилади, қуруқ ҳавони ёқтирмайди. Лимон 
тупроқ, чириган гўнг ва қум аралашмасидан иборат ерларда яхши 
ривожланади. Доривор маҳсулот сифатида яхши пишган лимон мевалари, 
уларнинг пўсти ва шарбатидан фойдаланилади. Уй шароитида лимон 
шарбатини махсус ускуна (соковыжималка) ёрдамида ёки қўлда тайёрлаш 
мумкин. Янги лимоннинг пўсти эзилиб, лимон мойи олинади. Ушбу мой 
рангсиз ёки оч сарғиш-яшил рангдаги суюқлик бўлиб, ундан лимон иси 
келади, мазаси эса аччиқ бўлади. Лимон мойи қопқоғи маҳкам ёпиладиган 
шиша идишда, қоронғи жойда сақланади. Бундай усулда сақланган мой вақт 
ўтиши билан қуюқлашади ва аччиқ таъмга киради. Ушбу мойдан 
дориларнинг мазаси ва хидини маромига етказишда фойдаланилади. Лимон 
меваси таркибида галактурон кислотаси, 2-3,5% шакар, турли хил 
дармондорилар, 45-83 мГ% С витамини, геспередин бўёқ моддаси, 
фитонцидлар, флавонидлар, сесквитерпенлар, пўстида эса 0,4-0,6% 
миқдорида эфир мойи мавжуд. Уруғи эфир мойи ва лимонин номли аччиқ 
моддага, дарахтининг шохи ва барглари эса 0,09-0,24% эфир мойига эга 
бўлади. Лимон дарахти пўстлоғи гликозид цитронитин – цитронин моддасига 
бойдир. Лимон мевасининг шифобахш хусусиятлари унинг мойи ва лимон 
кислотасида жамланган. Лимон мойи ва кислотаси кўплаб ўсимликлар 
таркибида бор бўлиб, лимон кислотаси олма сиркаси каби модда алмашинув 
жараёнида муҳим аҳамиятга эга. Лимон мевасидаги аскорбин кислотаси 
(яъни, С витамини) табиий даволаш жараёнида катта аҳамиятга эгадир. 
Лимондан олинган доривор моддалар дармонсизликка қарши восита 
сифатида, шамоллашга, микробларга, гижжаларга, атеросклероз ва склерозга 
қарши ҳамда яра-чақаларни даволашда фойдаланилади. Ундан сариқ 
касаллиги ва жигар хасталикларида ҳам қўшимча даволаш воситаси сифатида 
фойдаланиш мумкин. Тухум оқи, глицерин, одеколон ва лимон аралашмаси 
юз ва бўйин терисини ёшартиради. Лимон шарбатидан тузларни ҳайдашда, 
бод касаллиги ҳамда бел оғриғида (радикулитда) фойдаланилади. Чунки 


Аюпов Равшан Хамдамович 
24 
лимон кислотасида сийдик кислотасини ҳамда томир ва бўғимларда йиғилиб 
қолган асоратларни юва оладиган хусусиятлар бор. Шунингдек лимон меваси 
юрак касаллиги оқибатида юзага келадиган шишларни, сувчечак, бавосил 
(геморрой), сил касаллиги, инфекцияли ҳамда вирусли касалликларни 
даволашда ёрдам беради. Лимон кислотаси билан атеросклерозни даволаш 
ҳамда унинг олдини олиш мумкин. Юқорида қайд этилган ҳолатларда 
шифокорлар ҳар куни 120 мл дан лимон шарбатини истеъмол қилишни 
тавсия этадилар. Лимонда мавжуд бўлган табиий С витамини билан 
тўйинтирилган организмда яралар, лат еган жойлар, суякларнинг синиши тез 
битади, ошқозон-ичак фаолияти бузилишининг олди олинади, бундай 
организм сил касаллиги, астения, модда алмашинуви бузилиши каби 
хасталикларга қарши самарали кураша олади. Лимонли муҳитда 
стрептококклар, ангина ва бошқа касалликларни келтириб чиқарувчи 
инфекцияларга қирон келади. Лимондаги С ва Р витаминлари эса одамнинг 
ишлаш қобилиятини оширади, чарчоқни олади, кўплаб касалликларни 
тузатиш учун фойдаланилади.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish