Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Астма касаллигида лимон шарбати



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Астма касаллигида лимон шарбати ва қирғичдан ўтказилган хрен 
аралашмаси самарали даво ҳисобланади. Бунинг учун 3 дона лимон 
шарбатига 2 ош қошиқ майдаланган хрен қўшиб аралаштирилади ва 
музлатгичга қўйилади. Бундай аралашмани 0,5 чой қошиғидан кунига 2 
маҳал (эрталаб ва кечқурун) истеъмол қилиш тавсия этилади. Мазкур дорини 
истеъмол қилгандан сўнг, 30 дақиқа давомида ҳеч нарса ейиш ва ичиш 
мумкин эмас. Даволаниш жараёнида эса таомномадан барча сут ва сутли 
маҳсулотларни батамом чиқариб ташлаш лозим.


Аюпов Равшан Хамдамович 27 
Астма касаллигини даволаш учун иккинчи рецептда 2 бош 
саримсоқпиёз ва 5 дона лимон мевасини қирғичдан ўтказиб, устига хона 
ҳароратидаги 1 литр сув қуйилади ва бу аралашма 5 кун тиндирилиб 
қўйилади. Сўнгра докадан ўтказилиб, 1 ош қошиқдан кунига 5 маҳал 
овқатланишдан 20 дақиқа олдин ичилади. 
Астма касаллигини даволаш учун ишлатиладиган учинчи рецептда 
бир ҳил нисбатда олинган қизил лавлаги, турп, пиёз, лимон шарбатлари ва 
алоэ барги шарбати тоза асал, шакар ва 96% ли спирт билан аралаштирилиб, 
малҳам тайёрланади. Бу малҳам музлатгичда сақланади ва ҳар куни овқатдан 
ярим соат олдин икки ош қошиқдан кунига 3 маҳал истеъмол қилинади. 
Ушбу малҳамни қабул қилиш касаллик кучайишининг олдини олади ва 
нафас аъзолари фаолиятини яхшилайди.
Астма касаллигини даволаш учун ишлатиладиган тўртинчи 
рецептда 5 дона соғлом товуқлардан олинган экологик тоза уй тухуми 
яхшилаб ювилиб, пахтага ҳўлланган спирт билан икки марта артилади ва 1 
литрли шиша банкага солинади. Устидан лимон шарбати қуйилади. 
Банканинг усти дока билан яхшилаб ёпилиб, музлатгичга қўйилади. 7-9 
кундан сўнг тухум пўчоқлари эриб кетади. Шу вақтда тухумлар банкадан 
ёғоч қошиқ билан олиниб, устидаги юпқа пўсти олиб ташланади. Кейин 
тухум оқи ва сариғи билан яна банкага қайта солинади. Банкадаги 
аралашмага 300 грамм тоза асал ва 250 грамм сифатли конъяк қўшилиб 
(қалбаки асал ва қалбаки коньякни ишлатиш фойда бермайди), яна 3-5 кун 
сақланади. Ушбу малҳамни истеъмол қилишдан аввал уни яхшилаб чайқатиб 
юборилади. Малҳам биринчи куни 1 чой қошиқдан ичилади ва кетидан 1 чой 
қошиқ табиий балиқ ёғи ҳам ичилади. 
Гипертония (Қон босимининг кўтарилиши) да 3 дона лимон пўсти 
билан бирга майдаланади ва 5 бош тозаланган саримсоқпиёз билан бирга 3 
литрли банкага солиниб, устидан илиқ сув қуйилади. Орадан 2-3 кун ўтгач 
масаллиқлар банканинг тубига чўкади ва бу дамлама тайёр бўлганини 
англатади. Бу дамламадан ҳар куни наҳорга 0,5 стакандан ичилади.


Аюпов Равшан Хамдамович 
28 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish