Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Кучли қувватсизликда қуйидаги дамлама ёрдам беради



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Кучли қувватсизликда қуйидаги дамлама ёрдам беради: 4 дона лимон 
пўсти билан гўшт қиймалагичдан ўтказилади ва унга 200 грамм янги узилган 
лимоннинг шарбати, 200 грамм зайтун мойи, дорихонада тайёрланган 15 
грамм валериана ва дўлана дамламаси, 1 грамм камфора спирти ва 15 томчи 
ялпиз ёғи солинади. Уларнинг ҳаммаси аралаштирилиб, бир кунда 3 маҳал 
овқатдан олдин 1 ош қошиқдан ичилади. 
Ангинада, оғизнинг шилимшиқ пардаси ёки томоқ шамоллаганда
оғиз ва томоқни лимон шарбатига 1:1 нисбатда асал қўшиб чайиш тавсия 
этилади. Бундан ҳам самарали усул эса қуйидагидир: бир неча лимоннинг 
шарбати олиниб, ўртача катталикдаги қозончага солинади ва оловга 
қўйилади. Шарбат қайнаш даражасига етмасдан оловдан олинади ва суюқлик 
50-60 даражагача совуганидан сўнг, унга 1 ош қошиқ тоза асал қўшилади ва 
эриб кетмагунича аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашма 2 қават докадан 


Аюпов Равшан Хамдамович 
26 
ўтказилади ва уни илиқ холида 2 ош қошиқдан истеъмол қилинади. Аммо 
уни истеъмол қилишдан аввал худди шу дамлама билан 2 дақиқа давомида 
томоқ чайилиб олинади. Диққатушбу дамлама истеъмол қилинганидан сўнг 
1 соат давомида бошқа суюқликлар ичишдан тийилиш керак бўлади
Ўткир ва сурункали бронхитда 3 дона лимоннинг уруғи олиб 
ташланиб, пўсти билан бирга майдаланади, унга 20 дона эзилган ёнғоқ мағзи, 
300 грамм алоэ шарбати, 500 грамм сариёғ, 500 грамм асал ва 200 грамм 
«Когор» виноси солиниб, обдон аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашма 
қоронғи жойда сақланади ва бронхит ҳамда ўпка касалликларида овқатдан 30 
дақиқа олдин бир ош қошиқдан уч маҳал истеъмол қилинади.
Иккинчи ҳил рецептда эса 50 грамм қирғичдан чиқарилган ерқалампир 
(хрен) ва 2-3 дона лимон шарбатини аралаштириб, эрталабдан кечгача 1 чой 
қошиқдан, кетидан ҳеч нарса емай, ичмай истеъмол қилинади.
Учинчи рецептда 100 грамм алоэ шарбати, 500 грамм майдаланган 
ёнғоқ, 300 грамм экологик тоза асал ва 3-4 дона лимон шарбатини яхшилаб 
аралаштириб, 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал овқатланишдан 30 дақиқа 
олдин истеъмол қилинади. 
Аммо шуни ҳам таъкидлаш керакки, ўткир буйрак касалликлари
ошқозон-ичак касаллиги, ҳомиладорлик, аёллар жинсий аъзоларининг ўткир 
шамоллаши, юрак қон-томир тизими касалликлари, сил касаллиги, қон қусиш 
ва бавосилда алоэли препаратлар истеъмол қилиш маън этилади.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish