паспорт олиш учун талабнома
— паспорт олувчи ҳақида маълумотларни йиғиш
пункти томонидан шакллантирилган биографик маълумотлар ва биометрик параметрларни ўз
ичига олган электрон ҳужжат (кейинги ўринларда — талабнома).
3. Паспорт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида Ўзбекистон
Республикасининг фуқаролигини ва эгасининг шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир.
4. Паспорт Ўзбекистон Республикаси мулкидир ва унинг эгаси Ўзбекистон Республикаси
ҳимоясидадир.
5. 16 ёшга тўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида яшовчи
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (кейинги ўринларда — фуқаролар) паспортга эга
бўлишлари шарт.
6. Паспорт фуқароларга 10 йил муддатга берилади.
Ҳали 16 ёшга тўлмаган ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётган шахсларга
паспорт 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
Паспортнинг амал қилиш муддати тугагач, 16 ёшга тўлмаган шахс уни маълумотларни
йиғиш пунктига топшириши шарт.
7. Фуқаро паспорт олиш учун доимий рўйхатда турадиган ёки консуллик рўйхатида
турадиган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига паспортининг амал қилиш муддати
тугагач бир ойдан кечикмасдан, биринчи марта паспорт олаётган шахс эса 16 ёшга тўлганидан
кейин бир ойдан кечикмасдан мурожаат этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7
1
. Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга биометрик
паспорт расмийлаштириш ва бериш тегишли мурожаат асосида белгиланган тартибда ушбу
шахсларнинг доимий яшаш ёки бўлиш жойига борган ҳолда амалга оширилади.
(7
1
-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сонли
Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018
й., 06/18/5454/1290-сон)
41
8. Паспорт бланки қатъий ҳисобга олинадиган ҳужжат ҳисобланади.
Паспорт бланкларини ишлаб чиқариш «Давлат белгиси» Давлат ишлаб чиқариш
бирлашмасида, биометрик паспортларни персоналлаштириш ва йўқ қилиш — ДПМда,
паспортларни эгаларига топшириш — маълумотларни йиғиш пунктларида амалга оширилади.
Паспортларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида етказиб бериш Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Алоқа ва
ахборотлаштириш агентлиги Давлат фельдъегерлик хизмати (кейинги ўринларда — ДФХ)
томонидан амалга оширилади.
Паспортларни хориждаги маълумотларни йиғиш пунктларига ва консуллик
муассасаларидан Ўзбекистон Республикасига етказиб бериш белгиланган тартибда дипломатик
почта воситаси орқали амалга оширилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига муддатли ҳарбий хизматни ўташга
чақирилган фуқароларнинг паспортлари мудофаа ишлари бўйича бўлимлар томонидан олиб
қўйилади ва хизмат тугагунича сақланади. Муддатли ҳарбий хизмат тугагач мудофаа ишлари
бўйича бўлимлар бир ой муддат ичида фуқароларга олиб қўйилган паспортларини
қайтаришлари шарт.
Контракт асосида ҳарбий хизматга кирган, олий ҳарбий-таълим муассасаларига ўқишга
кирган фуқароларнинг паспортлари ҳарбий қисмларнинг ва олий ҳарбий-таълим
муассасаларининг кадрлар бўлимлари томонидан олиб қўйилиб, штабларда сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётган ҳарбий хизматчиларнинг паспорти
бўлмаса, шунингдек уларга паспорт бериш зарурати билан боғлиқ бошқа ҳолларда, паспортлар
Ўзбекистон Республикаси мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат
хавфсизлик хизмати (кейинги ўринларда — вазирликлар ва идоралар)нинг ёзма
илтимосномалари асосида ушбу Низомда белгиланган тартибда маълумотларни йиғиш
пунктлари томонидан берилади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5
июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Ҳарбий хизматчи хизмат тугаганидан кейин бир ой муддатдан кечикмай доимий
рўйхатда турадиган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига паспортни расмийлаштириш
учун мурожаат этиши шарт.
Ҳарбий хизматчиларнинг вазирликлар ва идораларнинг тегишли бўлинмаларида
сақланаётган паспортлари амал қилиш муддати тугагандан кейин белгиланган тартибда йўқ
қилиш учун маълумотларни йиғиш пунктига жўнатилади.
10. Талабнома ДПМга юборилганидан кейин паспорт Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида ўн иш куни мобайнида, хорижда — ўн беш иш куни мобайнида берилади.
Фуқаро паспортини йўқотиб қўйган тақдирда, йўқолгани ҳақида ариза берилган кундан
сўнг бир ой мобайнида белгиланган тартибда янги паспорт берилади.
11. Паспорт белгиланган намуна бўйича тайёрланади ва ўзбек ҳамда инглиз тилларида,
Қорақалпоғистон Республикаси учун эса — қорақалпоқ, ўзбек ва инглиз тилларида
персоналлаштирилади.
12. Паспорт бланкасига қуйидаги асосий маълумотлар киритилади:
паспортни берган давлатнинг номи;
ҳужжатнинг номи;
ҳужжатнинг тури;
паспортни берган давлатнинг коди;
паспортнинг рақами;
фамилияси, исми, отасининг исми;
миллати;
фуқаролиги;
туғилган санаси;
туғилган жойи;
жинси;
42
берилган вақти;
ким томонидан берилгани;
персоналлаштирувчи идора;
амал қилиш муддати тугайдиган сана;
эгасининг рақамли сурати;
эгаси ҳақидаги машина ўқийдиган маълумотлар.
13. Чипга қуйидаги маълумотлар киритилади:
паспорт эгаси тўғрисидаги биографик маълумотлар;
эгасининг рақамли сурати;
қўл бармоқ излари.
14. Паспортдаги миллати ҳақидаги ёзув ота-онанинг миллатига мувофиқ ёзилади. Агар
ота-оналар турли миллатга мансуб бўлишса, биринчи марта паспорт берилаётганда паспорт
эгасининг хоҳишига қараб отасининг ёки онасининг миллати ёзилади. Кейинчалик, фуқаронинг
ёзма аризасига кўра миллати ҳақидаги ёзув фақат бир марта отаси ёки онасининг миллатига
ўзгартирилиши мумкин.
15. Паспортга:
ҳарбий мажбурият тўғрисидаги;
никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисидаги;
паспорт эгасининг рўйхатдан ўтганлиги ва рўйхатдан чиққанлиги тўғрисидаги;
хорижга чиқиш учун рухсатнома ёзуви тўғрисидаги (стикер);
ҳамроҳлик қилаётган шахслар тўғрисидаги (16 ёшгача бўлган болалар учун);
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтиш тўғрисидаги;
консуллик рўйхатига олингани ёки консуллик рўйхатидан чиқарилгани тўғрисидаги;
хорижий давлатларга кириш учун рухсатнома (виза) тўғрисидаги;
илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Паспортда эгасининг имзоси бўлиши лозим.
Фуқароларнинг розилигига кўра уларнинг паспортларига паспорт эгасининг қон гуруҳи
ва қайси резусга мансублиги тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
16. Паспортга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички ишлар органлари бўлинмалари томонидан — паспорт эгасининг рўйхатдан
ўтганлиги ва рўйхатдан чиққанлиги, хорижга чиқиш учун рухсатнома ёзувлари, ҳамроҳлик
қилувчи шахслар (16 ёшгача бўлган болалар учун) ҳақидаги, илгари қўйилган қайдларни бекор
қилиш ҳақидаги, шунингдек ҳарбий мажбурият ва паспорт алмаштирилган ҳолларда никоҳ қайд
қилинганлиги ҳақидаги;
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1
июндаги ПФ-5454-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон)
мудофаа ишлари бўйича бўлимлар томонидан — ҳарбий мажбурият тўғрисидаги;
чегара назорати бўлинмалари томонидан — Ўзбекистон Республикасининг Давлат
чегарасидан ўтганлик ҳолати ҳақидаги ва илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш ҳақидаги;
фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш идоралари томонидан — никоҳни қайд
этиш ва бекор қилиш ҳақидаги;
соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан — қон гуруҳи ва қайси резусга мансублиги
ҳақидаги;
Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари томонидан — консуллик
рўйхатига олиш ёки консуллик рўйхатидан чиқариш ҳақидаги, хорижга чиқиш учун рухсатнома
ёзуви ҳақидаги, ҳамроҳлик қилувчи шахслар ҳақидаги (16 ёшга тўлмаган болалар учун),
никоҳни қайд этиш ва бекор қилиш ҳақидаги, илгари қўйилган қайдларни бекор қилиш
ҳақидаги;
хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари
томонидан — хорижий давлатларга кириш рухсатномалари (визалар) ҳақидаги қайдлар
киритилади.
Паспортга ушбу Низомда кўзда тутилмаган ёзувлар ва қайдларни киритиш тақиқланади.
43
Do'stlaringiz bilan baham: |